Telegram Web Link
САДАҚАИ ЖОРИЯ НИМА ДЕГАНИ?

Савоби доимий оқиб турадиган хайрли амал, хайрли иш. Хайрли иш халқ учун хизмат қиладиган хайрли манфаатли иш. Манфаат келтирадиган халқнинг оғирини енгил қиладиган, доимий фойдаси тегиб турадиган фойдали ишдир. Масалан: йўлни яқинлаштирадиган кўприк, бирор ерга сув етиб бормаган жойларга сув қувурлари етказиш, ёки маҳалла йўллари талабга жавоб бермайдиган бўлса, уни тузатиш, масжидларга намозхонлар учун қулай таҳоратхоналар қуриш, камбағалларга уй-жой қуриб бериш, илм масканлари қуриш, тиббиёт масканлари қуриш ва ҳаказолар садақаи жориялар дейилади. Садақаи жория ишлари қанча кўпайса халқ мушкули осон булади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ОТИН ОЙИЛАР ҲАДИСЛАРИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир отин ойининг маърузаларида ўргимчак исини олса қўй сўйиб тарқатганни савобини олиши, шимни тик туриб киймаслик, сув томган овқат еса фаромушлик касалига учраши, қиблани ҳурматидан у томонга супурмаса қори фарзанд кўриши ҳақида эшитдим. Буларни пайғамбаримиздан ҳадис деб айтди. Булар ростдан умуман нотўғри, қилиниши керак бўлмаган нарсаларми ёки саҳиҳ даражасида бўлмаган ҳадисларми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси бекор гаплар. Булар ҳақида саҳиҳ ҳадисларда келмаган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/108893)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
«Ким тақво қилса» дегани шартдир. «(Аллоҳ унга муаммодан) чиқиш йўлини пайдо қилур» дегани ваъдадир. Демак, ваъдани қўлга киритиш учун шартни бажариш керак!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_222

ГУНОҲЛАРИМИЗНИ ЎЧИРАДИГАН ОДДИЙ АМАЛИЁТ


كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ ، خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ، ثَقِيلَتَانِ فِى الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ: «Қиёмат кунида тилга енгил ва тарозида оғир ва Аллоҳ таолога жуда севимли бўлган икки калима Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил ъазиймдир (Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман) дедилар».

✍️ Имом Бухорий ва Муслим ривояти.


☝️ Бу гўзал каломларни айтишнинг фойда ва афзалликлари сон-саноқсиз, яъни биз уларни ўқиш орқали кўп фойда олишимиз мумкин, жумладан, гуноҳларимиз мағфират қилинади.

🧕 Яна қўшимча: Аёлларимиз, сизлар шу каби зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади. Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади. Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади. Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади.


Манба: https://islom.uz/maqola/18113

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Фарз намозни узрсиз ўз вақтидан кечиктириш, яъни қазо қилиш қандай амал?

📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Anonymous Quiz
29%
Ҳаром
50%
Макруҳ
8%
Жоиз
14%
Энди билиб оламан
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

😎 МАККАГА КЕЛГАН ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ

🌐 https://www.tg-me.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҲИЖОБГА КИРГАНИМДАН ОТАМ НОРОЗИ
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда хижобга кирдим, Алҳамдулиллаҳ! Отам эса бундан норозилар. Отам ўзлари намоз ўқимайдилар, ошқозоним оғрийди деб рўза тутмайдилар, хатто хафтада бир марта жума намозига хам, йилда 2 марта ҳайит намозларига хам қатнашмайдилар. Лекин мен Аллоҳнинг фарзларини қўлдан келганича адо этишларини жуда хохлар эдим. Улар хижобга киришимдан аввал “нима қиласан рўмол ўраб, шундай юрганинг хам яхши, ундай қилма” дедилар. Лекин мен Аллоҳнинг амрини бажаришни астойдил ният қилиб қўйганим боис гапларига қулоқ солмай, ўз айтганимни қилдим. Бугун опам билан телефон орқали шу масалада отам сизга индамадиларми деб сўраганимда, улар: "Мен синглингни шунча йил рўмол ўраши, намоз ўқиб ўтириши учун ўқитдимми, жуда хафаман, кўнглимни оғритди" деган гапларни айтибдилар. Мен буларни эшитиб йиғлаб юбордим. Ахир ота рози, Худо рози дейишадику. Бу масалада мен қандай йўл тутай? Отамнинг норозилиги туфайли хижобга кирган бўлсам хам гунохкор хисобланаманми?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Сиз заррача ҳам гуноҳкор ҳисобланмайсиз.

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)

Ҳасандан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бошқа масалаларда отангизнинг ҳақларига риоя қилинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/60148)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Эмизикли гўдакнинг йиғлаши фойдаларидан

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Ота-оналарга гўдакни йиғлаши ва чинқириш машаққат, безовталик туғдирмасин. Чунки бундан бола  улкан фойдалар олади. Бу йиғлаш унинг аъзо, бўғимларини қисқартиради, ошқозон, ичаклариини кенгайтиради, кўкрак қафасини очади, миясини иситади, мижозини ҳимоялайди, табиий ҳароратини кўтаради ва табиатини ортиқча нарсалардан ҳимоя қилишга ундайди ҳамда миядаги ортиқча хилтлар ва бошқа нарсаларни суриб чиқарилишига олиб келади”.

“Туҳфатул мавдуд” асаридан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from MuslimShosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2024

ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда Тошкент шаҳридаги "Сирож солиҳ" масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров меҳмонхонада бўлажак ҳожиларга «ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ» ҳақида гўзал мавъизалар қилиб бердилар.
Ҳажи мабрур бўлишини истаган киши борки, уламоларнинг мавъизаларини жон қулоғи билан тинглади.

  Улашинг | @MuslimShosh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yurtimiz_allomalari

📚 МУҲАДДИСЛАР СУЛТОНИ — ИМОМ БУХОРИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИ

Имом Бухорий: «Бир куни Расулуллоҳ ﷺни тушимда кўрдим, қўлимда елпиғич, у кишини елпир эдим. Бу тушимни баъзи таъбир қилувчиларга айтсам: "Сен Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларини ёлғонлардан елпиб (ҳимоя қилиб) турасан" дейишди».

Имом Бухорий: "Қачонки китобимга бирор ҳадис киритсам, ғусл қилиб икки ракат намоз ўқирдим".

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #ҳаж_суҳбатлари

🎙6-суҳбат: Эҳромда ман қилинган ва рухсат берилган ишлар

02:35 - Тикилган кийим ман қилинган;
04:52 - Бошни ёпиш мумкин эмас;
06:23 - Хушбўйликлардан сақланиш;
07:57 - Соч-соқолига тегмаслик;
10:23 - Тирноқ олмаслик;
12:36 - Эҳромда рухсат берилган ишлар.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


▶️ Суҳбатлар: 1️⃣ - 2️⃣ - 3️⃣ - 4️⃣ - 5️⃣

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/02 22:23:52
Back to Top
HTML Embed Code: