Telegram Web Link
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲 Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман!

❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_139

ШАЪБОННИНГ ЯРМИДАГИ КЕЧА


Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

📗 «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини осмонга кўтариб турган эканлар:
«Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?», дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади», дедилар.

✍️ Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

📌«Бақийъ» - Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристоннинг номи. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
📌«Калб» - Машҳур араб қабиласи бўлиб тўлиқ номи Бани Калб. Ўша вақтда Бани Калб энг қўйи кўп қабила бўлган.

🏷 Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи ярмида Аллоҳ таоло жуда кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодали қилиб айтишда ўша кўп қўйли қабила чорваларининг жун толалари сонини эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилиб кўравериш керак. Бунинг ҳаммаси ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолат қилади.

☝️ Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси безовта бўлиб ўринларини тарк қилиб ташқарига чиқиб кетган вақтлари ҳам бўлган.
2. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
3. Оиша онамизда хотинлик қизғанишлари борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки, меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолларини яхши тушунганлари.
5. Шаъбон ярмидаги тун фазилатли кеча экани.
6. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
7. Шаъбоннинг ярмидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан маш-ғул бўлиш кераклиги.

Манба: https://islom.uz/maqola/1408


📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Хайрли_тонг!

🌸 Ассаламу алайкум.
🌸 Аллоҳ таолонинг саломи
🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🌸 Қуръоннинг нури
🌸 Янги кун таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌹КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тармоқларда фалонча одамга тарқатсангиз фалон бўлади, бўлмаса фалокат бўлади, каби хабарларни нима қилиш керак?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ



📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МОБИЛ ТЕЛЕФОНГА КЕЛАЁТГАН СМС ХАБАРЛАР ХАКИДА
#бидъат

CАВОЛ: Хурматли Шайх Жаноблари, менинг саволим қуйидагича: Менинг қўл телефонимга баъзан хар-хил дуолар ёки воқеалар ёзилган хабарлар СМС куринишида келади ва бу СМСни 7 нафар инсонга жунатсам ишларим юришиши, аксинча жунатмасам муаммоларга дуч келишим огоҳлантирилган бўлади. Ушбу холат юзасидан фикрингизни билмокчи эдим.


💬 ЖАВОБ:
Бекорчи гап. Бундай нарсаларга ишонманг.

(https://savollar.islom.uz/s/4214)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 МУСЛИМА АЁЛ

Оилада дастурхонга энг охири ўтириб, энг биринчи туриб кетадиган Муслима аёлдир.

Оилада ҳаммадан кейин ухлаб, ҳаммадан олдин уйғонадиган ҳам Муслима аёлдир.

Оиладаги ҳамманинг кўнглига йўл топиб, ўзининг кўнгли ярим қолиб кетган ҳам Муслима аёлдир.

Оиладаги ҳамманинг ярасига малҳам бўлиб, ўз ярасига туз босган ҳам Муслима аёлидир.

Оиладаги Ҳаммага етишиб, ўзига етмай қоладиган ҳам Муслима аёлдир.

Оиладаги ҳаммага вақт ажратиб, ўзигагина вақт ажратмайдиган ҳам Муслима аёлдир.

Рўзғор камларини ўз камларидан анча юқорига қўядиган ҳам яна Муслима аёлдир.

Менга ўқимишли,диссертация ёқлаган ғарб аёлларини қахрамон ўлароқ кўрсатманг.

Муслима аёлнинг фидоийлигини қиёси, баҳоси йўқдир.
Аёл энг аввало оилада у Ҳаёт манбаидир

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/05 20:05:58
Back to Top
HTML Embed Code: