Telegram Web Link
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

Дунёда энг ахмоқ эркак - кўпчилик олдида ўз аёлини ерга уриб унинг камчиликларини ҳаммани олдида айтувчи ва доим аёлидан шикоят қилувчи эркакдир.

Дунёдаги энг нодон аёл - ўз фарзандларини олдида эрини қадр-қийматини оёқ ости қилувчи ва фарзандларини отасига қарши қайровчи аёлдир.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
11408. Илмга жисмнинг роҳати (комфорт ҳаёт) билан эришиб бўлмайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АЛЛОҲ СИЗНИ БАХТЛИ ҚИЛГАНИНИ КЎРСАТУВЧИ 9 НАРСА

❗️Инсон баъзан ўзида бор неъматларни унутиб қўяади, бошқа миллионлаган инсонлардан фазилатда Аллоҳ уни устун қилганини унутади ва натижада ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Биз Аллоҳ сизга берган устунликлар фазилатларни базиларини эслатамиз.

⚡️1. Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган. Бу бахт эмасми?!

⚡️2. Аллоҳ сизни оловга, бутга, хочга, сиғинадиган ва жаҳаннамда абадий қоладиган кофир эмас, муслимлардан қилди.

⚡️3. Кўримсиз бир махлуқ эмас, келишган инсон бўлиб яралгансиз;

⚡️4. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

⚡️5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда ёки харобазорда эмас, қулай, яшашга имкониятли юртда яшамоқдасиз;

⚡️6. Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

⚡️7. Фарзандларингиз соппа-соғ, баъзиларни фарзандига ўхшаб ногирон бўлиб туғилмади.

⚡️8. Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

Табассум қилинг ва бахтингизни ҳис қилган ҳолатда яшанг

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

"Юнусобод оқ-тепа" жоме масжиди жамоаси масжид имом ноиби МуҳаммадАмин қорининг бувилари Мубин қори дада қизлари Шоҳидахон пошша аянинг вафот этгани муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

🌐 Улашинг:
@nurli_yol
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азоннинг ва аввалги сафнинг фазилатини билишганида эди, уни қўлга киритиш учун қуръа ташлашга мажбур бўлиб қолишса, қуръа ташлаб бўлса ҳам у фазилатни қўлга киритишга ҳаракат қилишар эди. Агар жамоатга эрта боришнинг фазилатини билишганда эди, унга ошиқишар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозидаги фазилатни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам боришар эди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🌐 Улашинг: @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 "БАРОАТ КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?" МАВЗУСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАБО!
 
🗣 Бугун, 22 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Шаъбон – офият ойи, раҳмат ойига етказ Аллоҳим!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳомжон Бароат кечасининг фазилати ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.

😄 Қисматлар белгиланадиган, ризқлар тақсимланадиган, гуноҳлар мағфират этиладиган муборак кечани ўз ичига олган, бу ойда қилинган амаллар Роббул аъламийнга кўтариладиган фазилатли Шаъбон ойининг фазилатли кунларидан ғафлатда қолманг!

🟢  Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Shabon_ofiyat_oyi_rahmat_oyiga_yetkaz_Allohim!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГУНОҲЛАРИМ КЕЧИРИЛМАЙДИ ДЕБ ЎЙЛАЯПСИЗМИ?

Кўплаб гуноҳ ва фаҳш ишларни қилганни Аллоҳ кечириши қийин, деб ўйловчига қуйидаги “Юз кишини ўлдирганнинг тавбаси” ҳадисини келтирамиз.

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та жонни ўлдирган бир кимса бор эди. У ер юзи аҳлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир роҳибга далолат қилишди. У роҳибнинг олдига келди ва ўзининг 99 та жонни ўлдирганини, тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Роҳиб: “Имкон йўқ”, - деб жавоб берди. Шунда бояги кимса роҳибни ҳам ўлдирди ва саноқни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни яна бир олим кишига далолат қилишди. У бориб, ўзининг 100 та жонни ўлдирганини, энди тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким тўса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қилаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат қил. Ўз ерингга қайтма. Чунки, у ёмон жой экан”, - деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жўнади. Ярим йўлга етганда, ўлим фариштаси унга етиб олди (вафот этди). Шунда у одам хусусида раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Раҳмат фаришталари: “Бу одам тавба қилган ҳолда қалби билан Аллоҳ таоло сари кетаётган эди”, - дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам (умрида) ҳеч яхшилик қилмаган”, - дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга ҳакам қилдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормоқчи бўлган жойини ўлчаб кўринглар. Бу одам қайси тарафга яқинроқ бўлса, ўша тарафга ҳукм қилинади”, - деди. Фаришталар ўлчаб кўрсалар, у одам бормоқчи бўлган тарафига яқин экан. Дарҳол унинг руҳини раҳмат фаришталари олиб кетдилар”. Муттафақун алайҳ.

Бир ривоятда: “У одам бир солиҳ қишлоққа бир қарич яқинроқ экан. Шунинг учун ўша қишлоқ аҳлидан деб эътибор қилинди”, - дейилган.

Бошқа бир ривоятда эса: “Аллоҳ таоло бу ерга: “Бу одамдан узоқлаш” деб, бунисига эса “Бу одамга яқинлаш” деб ваҳий қилди ва уларнинг орасини ўлчанглар!” - деб буюрди. Фаришталар ўлчашса, у одам бунисига яқинроқ экан. Бас, унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, - дейилган.

Дарҳақиқат, у одам билан тавбанинг орасини тўсишга кимнинг ҳаққи бор?! У одамни тавбадан маҳрум қилишга кимнинг ҳуқуқи бор?! Эй кўп гуноҳлар содир этган киши! Сиз ўзингизни ривоятда келтирилган, Аллоҳ тавбасини қабул қилган кимсадан ҳам гуноҳкорроқ деб биласизми?! Ундай эмас, тўғрими? Нега унда умидсизликка тушмоқдасиз?!

Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини яхшилаб ўйлаб кўринг: “Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (имонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” ("Фурқон", 68-70).


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🕌3 кунлик рўза - 1 йиллик рўзанинг савобига тенг

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бирон ойда шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутардилар".

#shabon_oyi #roza #vaqtlar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!


Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_138

ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».

✍️ Ибн Можа ривоят қилган.


🏷 Изоҳ: Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.

Манба: https://islom.uz/maqola/1408


📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/05 22:49:55
Back to Top
HTML Embed Code: