Telegram Web Link
Бир фақир айтади:
– Биз узоқ йиллар фақат йиғладик, фақат дард чекдик. Биров эътибор ҳам бермади. Лекин бир марта табассум қилган эдик бизни расмга олиб, унга шундай таълиқ ёздилар:

– «Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт эмас»!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_224

АГАР УНГА ҲЕЧ НАРСА БЕРМАГАНИНГДА, СЕНГА ЁЛҒОН ЁЗИЛАР ЭДИ...

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَتْنِي أُمِّي يَوْمًا وَرَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَاعِدٌ فِي بَيْتِنَا فَقَالَتْ: هَا تَعَالَ أُعْطِيكَ، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَا أَرَدْتِ أَنْ تُعْطِيهِ؟ قَالَتْ: أَرَدْتُ أَنْ أُعْطِيَهُ تَمْرًا، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَمَا إِنَّكِ لَوْ لَمْ تُعْطِيهِ شَيْئًا كُتِبَتْ عَلَيْكِ كِذْبَةٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبَيْهَقِيُّ

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир куни Расулуллоҳ ﷺ уйимизда ўтирганларида онам мени чақириб: «Бери кел, бир нарса бераман», – деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ унга: «Нима бермоқчисан?», – дедилар.«Мен унга хурмо бермоқчи эдим», – деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ унга: «Аммо, агар унга ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилар эди», – дедилар».

✍️ Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда онанинг бир оғиз гапида ҳам бола тарбиясига катта таъсир қиладиган омил борлиги уқтирилмоқда. Одатда оналар болаларини гапларига киргиза олмаслар, алдашга ўтадилар. Бирор нарса бериш ваъдаси ила алдаб, ушлаб олиб, калтаклашга тушадилар. Аслида эса, шу ишлари билан болаларининг тарбиясига зарар етказаётган, уларга ёмон намуна кўрсатаётган бўладилар. Ҳар бир бола учун унинг ота‑онаси дунёдаги энг улуғ кишилар бўлади. Бола ота‑онасига тақлид қилади ва улардан ўрнак олади. Ана ўша боланинг назаридаги энг улуғ ва ўрнак олишга сазовор инсон уни алдагандан кейин, болада, мен ҳам шундай қилсам бўлар экан, деган тушунча пайдо бўлиши табиий. Шунинг учун ҳам ота‑она болаларига доимо яхши ва гўзал ўрнак бўлишлари лозим. Барча яхши сифатларни намойиш қилиб, барча ёмон сифатлардан узоқда бўлишлари керак. Ота‑она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобларни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота‑онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида энг қимматлиси ва зарурийси одобдир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
РЎМОЛ ЎРАБ ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Группада танишларим билан ғусл ҳақида гап кетти, бир қиз "аёл киши бошида бошига рўмол ўравоса сочи кўринмаса бўлди сочни ювиш шартмас" деди, мен йўқ унақа гап йўқ десам жахл қилди. Шу тўғрисида биронта ҳадисми бўса айтсангиз.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғуслда аёл киши ҳам эркак киши ҳам сочларини тўлиқ ювиши фарз. Ўша қиз нотўғри гапирибди. Ғусл вожиб бўлгач ўшандай ҳолда “ғусл” қилиб юрган бўлса, сочини ювмай ўқиган намозларини қазосини ўқиши шарт.

(https://savollar.islom.uz/s/232624)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Аллоҳ сизга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этгувчи қалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)

Абу Довуд ривояти.

📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
ТАОМЛАНИШ ҲАҚИДАГИ ҲУКМЛАР

📌 Таом емоқ гоҳида фарз бўлади.
Бу ишни фарз бўлганида қилгани учун инсон савоб олади ва уни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Ҳалокатни даф қилиш учун таом ейишнинг ҳукми шудир. Чунки Исломда инсон ўз жонини ҳалокатга ташламайди, балки уни сақлаш учун ҳаракат қилиши фарздир.

📌 Таом емоқ гоҳида
вожиб бўлади.
Фарз намозни тик туриб ўқишга қодир бўлгудек ва фарз рўзани тутишга қодир бўлгудек миқдорда таом ейиш вожибдир. Шариат қоидаси бўйича вожибни адо этиш учун керак бўлган нарса ҳам вожиб ҳисобланади.

📌 Таом емоқ гоҳида
мандуб бўлади.
Ризқ касб қилишга, илм олишга ва нафл ибодатларни адо этишга қодир бўлгудек миқдорда таом ейиш мандубдир.

📌 Таом емоқ гоҳида
мубоҳ бўлади.
Зарар етадиган бўлмагудек тўйиб таом тановул қилиш мубоҳдир.

📌 Таом емоқ гоҳида
ҳаром бўлади.
Ортиқча тўйиб, ўзига зарар етказадиган даражагача таом емоқ ҳаромдир.

📌 Таом емоқ гоҳида
макруҳ бўлади.
Бунга тўйганидан ортиқча таом ейиш киради.

📌 Таом емоқ гоҳида мустаҳаб бўлади.
Ўзи қилган қурбонлик гўштидан емоқ мустаҳабдир.
Ақиқанинг ҳукми ҳам қурбонликнинг ҳукмига ўхшаш.
Каффорот ва фидя учун сўйилган ҳайвоннинг гўштидан ўша каффорот ва фидя вожиб бўлган одам ейиши мумкин эмас.
Тўй ва зиёфат таомидан емоқ мустаҳабдир.


☝️ Нотаниш жойда таом емоқчи бўлган одам у ердаги таом-нинг қандай бўлишини билмагани учун унинг ҳақида суриштирмай туриб емаслиги керак.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом доимо аввал суриштириб олиб, кейин таомга қўл узатар эдилар. Валлоҳу аълам!

📚 KУНЛИК ҲАДИС
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

🏢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг март ойидан эътиборан барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
🏢 Олий диний таълим муассасаларида:
Чет тили (араб тили);
Фиқҳ ва ақоид;
Ўзбекистон тарихи
фанидан.

🏢 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
Чет тили (араб тили);
Ўзбекистон тарихи;
Маънавият ва маърифат асослари
фанидан.

👱‍♀️Тайёрлов курси дарс машғулотларини таълим муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан олиб борилaди.

📞 Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасасининг қуйидаги ишонч телефоларига мурожаат этишлари мумкин.

📞 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Тошкент ислом институти - +998 71-227-23-47
2. Мир Араб олий мадрасаси - +998 99-702-82-70
3. Ҳадис илми мактаби - +998 66-673-31-51

📞 ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Кўкалдош - +99871-244-48-27
2. Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) - +998 71-299-24-11
3. Саййид Муҳйиддин Махдум - +998 94-420-77-22
4. Ҳидоя - +998 88-852-6006
5. Хожа Бухорий - +998 75-542-74-25
6. Мир Араб - +998 95- 600-45-97
7. Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) - +998 65-221-77-44
8. Фахриддин ар-Розий - +998 95-606-92-55
8. Муҳаммад ал-Беруний - +998 99-317-93-93
10. Имом Термизий - +998 55-451-05-96

#Эълон #Абитуриентлар_учун #Тайёрлов_курс

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МУНОСИБ ЙЎЛ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади. Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда: “(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

🥜 Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган.

🕌Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БАРАКА КИРИШИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрта туришда барака борлигини биламиз, лекин ёши катталаримиз эрталаб турганда биринчи навбатда қулфланган дарвозани очишга одатланишган, нимага ундай қиласизлар деб сўрасак эрталаб эшикни очса фаришталар ва ризқ киради дейишади. Бу қанчалик тўғри? Яъни дарвоза қулф бўлса фаришталар ва ризқ кирмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ўша эътиқодлари нотўғри. Чунки эшик очиш ўзи эмас, келувчи муҳтожга садақа бериш, очиб масжидга бориб, жамоатга қатнашиш баракага сабаб бўлади. Масжидга бормай эшик очиб қўйишда ҳеч қандай хосият йўқ. Аксинча барака кирсин деб саҳар эшикни очиб, қайтиб кириб ухлаганида ўғри кириб нарсаларини ўғирлаб чиқиб кетган ҳолатлар бўлган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/148679)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/06 16:27:31
Back to Top
HTML Embed Code: