Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔭 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:

"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"

🤲 Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар ( Имом Насоий ривояти).


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_109

ТАОМНИНГ АВВАЛИДА «БИСМИЛЛАҲ» ВА ОХИРИДА «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» ДЕБ АЙТИШ ХУСУСИДА


عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَمِّ اللهَ وَكُلْ بِيَمِيْنِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيْكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳнинг исмини айт, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.

✍️ Муттафақун алайҳ.

Фойда: Имом Нававий фикрларича, овқат хусусида шундоқ. Лекин меваларда эса хоҳлаган жойидан танлаб ейиш мумкин.


📜 Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам каттаю кичик саҳобаларга улар орқали умматларига таълим берган энг гўзал суннатларидан бири- Аллоҳнинг фазли ва неъматини эслаб, Унга шукр қилиш ва овқат олдидан "бисмиллаҳ"ни айтишдир. Овқат тановул қилишда ўнг қўл билан ейиш, тартиб ва тозаликка эътибор бериш, таомланиб бўлгач эса Аллоҳга ҳамд айтишдир.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:

📌1. Исломнинг таом хусусидаги кўрсатмаси, ейишни "Бисмиллаҳ" билан бошлаб, "Алҳамдулиллаҳ", билан тугатиш.
📌2. Мусулмон одам овқат ейишни «Аллоҳумма баарик лана фиймаа розақтана вақина ъазабан нар, бисмиллаҳ», деб айтиш билан бошлайди.
(Маъноси: «Аллоҳим, бизга ризқ қилиб берган нарсангни баракали қил, бизларни дўзах азобидан сақла, Аллоҳнинг исми билан бошлайман».)
Овқатни еб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн», деб айтади.
(Маъноси: «Бизларни овқатлантириб, бизларни суғориб ҳамда бизларни мусулмон қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
📌3. Овқатни ўнг қўл билан ейилади.
📌4. Овқатни киши олдидан олиб ейди. Идишнинг ҳар томонига қўлини югуртириб, одобсизлик қилмайди.

Манба: islom.uz, "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

📚
KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

📿 Дўст томонга |
@nurli_yol
#Инфографика

Шаъбон ойидаги муҳим воқеалар

📿 Дўст томонга |
@nurli_yol
#эслатма

📌
Пул алмаштириш фиқҳда саррофлик дейилади ва унинг ўз қонун-қоидалари бор. Саррофликда насия қилиш рибодир. Ҳатто сўмни олиб, долларни уйдан олиб чиқиб бераман деб ажралиши ҳам дуруст эмас. Қўлма-қўл бўлиши шарт.


Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади:

https://www.tg-me.com/nurli_yol_hadis/1769


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум азизлар!

Хайрли тонг.

Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

298-CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган.

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен бирорта ойда Шаъбондагидек кўп рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эрталабки барака бомдод намозидан бошланади, қаҳвадан эмас...

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

Tонгимиз яхшилик билан бошлансин, кунимиз хайрли бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
INSON BAJARMAGANIGA ENG KO‘P AFSUSLANADIGAN AMAL

Homidjon domla Ishmatbekov
O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisining birinchi o‘rinbosari

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга рўза тутмасликлари учун рухсат бор. Улар кейинчалик қазосини тутиб беришади. Агар ўзига ҳам, ҳомила ёки чақалоғига ҳам зарар бўлмаса, рўза тутиши шарт ҳисобланади. У пайтда рўзани кейинга қолдириш жоизмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Қуръонга_муҳаббат

Шайхул ислом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Aллоҳнинг Китобига доимий назар солишдан кўра кўпроқ ақл ва руҳни озиқлантирадиган, жисмни муҳофаза этадиган ва саодатни ўз ичига оладиганган бирор нарсани кўрмадим». Баъзи муфассирлар: «Биз Қуръон билан машғул бўлдик, дунёнинг хайру-баракаси бизни ўраб олди», дер эдилар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, МАСЖИД ҚУРИЛИШИ ГУРУХИДАГИ ЯХШИЛАР, ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_766

НИҲОЯТДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО
 


 من دعاء الرسول صلي الله عليه وسلم: "اللهم لا تجعل الدنيا أكبر هَمِّنَا، ولا مبلغ علمنا ولا غاية رغبتنا" رواه الترمذي

📗
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида: «Аллоҳим, дунёни ташвишимизнинг энг каттаси, илмимизнинг етиб борган жойи ва рағбатимизнинг барчаси қилиб қўймагин!» дедилар». 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ризқ талабига тарғиб қилар эканлар, шу билан бирга бу нарса бизнинг ҳаётимизнинг аслий мақсади, рағбатимизнинг интиҳоси бўлмаслиги кераклигни ҳам ўргатдилар.

Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳадисдан уч нарса маълум бўлади:
📌1. Ҳалол ризқ талаб қилиш диннинг бир бўлагидир. 
📌2. Талабимиз ҳалолдан бўлсин ва ҳаромдан сақланайлик. 
📌3. Ризқ талаб қилишнинг ўрнини билайлик. У олий мақсадимиз бўлиб қолмасин.

Муҳаммад Тақий Усмоний

📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/06 14:19:12
Back to Top
HTML Embed Code: