Telegram Web Link
Масжидул ҳаромдаги жаноза ҳолатидан фото лавҳа.

Расмга аҳамият бериб қарасангиз, маййитлардан бирининг боши ва юзи очиқ. Сабабини биласизми?
У одам эҳромдалик ҳолида вафот этган. Бундай эркак юзи ва боши очиқ, ўша эҳромига ўралади.
Саҳобийлардан бири эҳром ҳолида вафот этганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар:
“Уни ўзини кийимида кафанланглар, бошини ва юзини ёпманг, чунки у қиёмат кунида талбия айтган ҳолда тирилтирилади”…

Хотимамизни чиройли қилгин я Роббал аъламин! 🤲

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🇹🇷 Усмонлилар империяси даврида бойлар оддий кийим кийиб, уларни ҳеч ким танимайдиган маҳаллаларга боришган. Улар савдо дўконларига кириб, сотувчилардан қарздорлар рўйхати ёзилган дафтарларни кўрсатишни сўрашган.

Ҳар қандай саҳифани тасодифан очиб, у ерда ёзилган кимнингдир қарзини тўлаб, қарздорнинг исмини рўйхатдан учиришган.

"Аллоҳ буни қабул қилсин!" – деб уша жойдан узоқлашаркан. Бу ҳолат айниқса Рамазон ойида тез-тез содир бўлган.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

🌐
https://www.tg-me.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис_762

БИЗГА САДАҚА ҲАЛОЛ ЭМАСЛИГИНИ БИЛМАБМИДИНГ?!‌


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо садақанинг хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ! деб ташлатмоқчи бўлдилар. Сўнгра: «Биз садақа емаслигимизни сезмовдингми?» дедилар».

Икки Шайх ривоят қилишган.

Муслимнинг ривоятида: «Бизга садақа ҳалол эмаслигини билмабмидинг?!‌» дедилар», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болажон зот эдилар. Саҳобаи киромларнинг болаларини доимо эркалатиб юришларини ўрганиб ўтган ҳадисларимизда ҳам кўрдик. Айниқса набиралари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнларни жуда яхши кўрар эдилар. Гоҳида намозга ҳам кўтариб чиқар эдилар. Кўпинча мажлисларда ҳам қўйинларига солиб ўтирар эдилар. Ана шундай ўтиришларнинг бирида гўдак Ҳасан розияллоҳу анҳу Закотга келган хурмодан бир дона олиб оғзига солганда ушбу ҳадисдаги гаплар айтилган.

📌 Бундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оли байти садақа емоғи мумкин эмаслиги келиб чиқмоқда.

Имом Муслимнинг ривоятида емоқми, бошқами-барибир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига садақа ҳаром экани маълум бўлмоқда. Шунинг учун Закот уларга ҳаром эканида ҳеч шубҳа қолмайди.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 12:39:17
Back to Top
HTML Embed Code: