Telegram Web Link
Тавба қачон қабул бўлади?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:

Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.

📚 «Мақомотэ сулук» китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Тадаббур

📕 Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт  тавсия

Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.

☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?
Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.

🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!

Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”.

📿 Дўст томонга 
| @nurli_yol
#долзарб #бидъат

📌 МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Халқ орасида ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечаси бўлиб, уни қадр кечаси каби ўтказиш керак, деган гап-сўзлар машҳур бўлиб қолган. Ҳатто баъзилар меърож кечасида ўқиладиган мухсус намозлар борлигини ҳам айтиб юришади. Яна айтишларича, меърож кечасида ўқиладиган намозларнинг ҳар бир ракъатида фалон, фалон хос суралар ўқилар эмиш. Меърож кечасида одамлар орасида яна қандай тафсилотга эга намозлар машҳур бўлиб кетганини Аллоҳ билади. Ҳар биримиз яхшилаб билиб олишимиз керакки, бу гапларнинг ҳеч бири шариатда бирор асосга суянган эмас.

📌 МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИ ТАЙИН ҚИЛИШДАГИ ИХТИЛОФ

Билингки, ражаб ойининг 27 кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанлар, деб аниқ ишонч билан айтиб бўлмайди. Чунки бу борада турли ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга робиъул аввал ойида чиққанлар, дейилса, баъзиларида ражаб ойи, яна бошқа ривоятларда эса бошқа ойларнинг номи зикр қилинган. Шунинг учун аниқ ишонч билан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалон кечада меърожга чиққанлар», деб айтиш дуруст эмас.

📌 НИМА УЧУН МЕЪРОЖ ВОҚЕАСИНИНГ САНАСИ МАЪЛУМ ЭМАС?

Шундан билиб олиш мумкинки, агар меърож кечаси қадр каби махсус кеча бўлганида, албатта, қадр кечаси каби у ҳақда ҳам оят ёки ҳадислар орқали махсус бир ҳукм собит бўлган ва у куннинг тарихини, ойини ёдда тутишга катта эътибор қаратилган бўлар эди. Лекин меърож кечасининг тарихини ёдда тутишга қаттиқ эътибор берилган эмас. Демак, «Ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечасидир», деб аниқ тарзда айтиш дуруст эмас.

📌 У УЛУҒ КЕЧАДИР

Меърож кечасида буюк воқеалар содир бўлганлигида шак-шубҳа йўқ. Чунки унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга кўтарилиб, у зотга «қурб мақоми», умматларга намоз туҳфаси ато этилган. Ҳеч қандай шаксиз у кеча улуғ кечадир. Ҳеч қайси мусулмон у кечанинг улуғлигига шубҳа қилмайди.

📌 БУ КЕЧАДА ХОС ТАРЗДА ИБОДАТГА ЭЪТИБОР БЕРИШ БИДЪАТ

Ражаб ойининг 27 кечасига хос тарзда ибодат учун эътибор қаратиш бидъатдир. Аслини олганда, Аллоҳ таоло қайси кечада ибодат қилишга тавфиқ берса, нур устига нур. Лекин бир кунни алоҳида ибодатга хос тарзда тайин қилиб бўлмайди.

قال الطيبي وفيه أن من أصر على أمر مندوب وجعله عزما ولم يعمل بالرخصة فقد أصاب منه الشيطان من الإضلال فكيف من أصر على بدعة أو منكر

“Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ айтди: “Бундан келиб чиқадики, ким мустаҳаб ишда бардавом бўлиб, буни қилмасам бўлмайди деган эътиқодда бўлса ва рухсатга амал қилмаса, шайтон уни адаштиришга муваффақ бўлибди. Энди, бидъат ва мункар ишда қаттиқ туриб олган кишининг ҳоли қандай бўлади” (Мирқотул мафотиҳ).

📌 27 РАЖАБ РЎЗАСИ

Шунингдек, 27 ражаб кунининг рўзаси ҳақида баъзи одамлар «Ашуро ва арафа кунларининг рўзаси каби, ражаб ойи рўзасининг фазилати бор», деб тушунадилар. Ражаб ойининг рўзаси ҳақида бир-иккита заиф ривоятлар нақл қилинган. Лекин бу ҳақда саҳиҳ санад билан бирор ривоят собит бўлмаган.

📌 ДИНГА ЗИЁДА ҚИЛИШ

Бир киши ражаб ойининг 27-куни рўзасига алоҳида эътибор қаратса, у шахс динга ўз томонидан бир қўшимча киритган бўлади. Шунинг учун ражаб ойида алоҳида эътибор билан рўза тутиш жоиз эмас. Ҳа, агар бошқа ойлар ва кунларда рўза тутиб юрган одам ражаб ойида ҳам рўза тутишни ирода қилса, ҳеч қандай муаммосиз рўза тутиши мумкин ва бундан қайтарилмайди. Лекин аксинча, ражаб ойида рўза тутиш фазилатли, деб тушуниб ёки суннат ёки мустаҳаб ёки зиёда ажру савобга ҳақли деб билиб рўза тутса ёки ражаб ойининг 27 кечасини алоҳида эътибор билан нишонласа, бидъат ишга қўл урган бўлади.

👉 Тўлиқ маълумот: https://islom.uz/maqola/2100


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍07 февраль куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 47-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Наҳл" сурасининг 88 оятидан "Исро" сурасининг 7 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада кузатув камерасига мухрланган ҳолат.

Мактаб ўқувчиси дўкон ташқарисидаги мевалардан икки донасини ўғирлаб, кетаётганида сотувчи кўриб қолиб, тўхтатди. Шу вақтда атрофда хизмат ўтаётган ЙПХ ходими дастлаб болага тушунтириш бериб, сўнг сотувчига пулини тўлаб, болага мевалар олиб берди.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

Умрнинг охири ўлим бўлгач, унинг узуни ҳам, қисқаси ҳам баробардир! Инсон яшаб ўтган ўнлаб йиллар ўлим чоғида шунчалар қисқарадики, чақмоқдек ўтиб кетган лаҳзалар каби бўлиб қолади.

Шайх Юсуф Қарзовий роҳимаҳуллоҳ

📿 Дўст томонга 
| @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#ХУШХАБАР: “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 30 000 сўм
📦 Улгурчи нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
💧 ОВҚАТГА ҚЎЛДАН СУВ ТОМСА
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир отин ойининг марузасида "овқат қилаётган вақтда қўлдан овқатга сув томса у овқат сичқон теккан овқатга тенг бўдиб, уни ичган одам фаромушликка учрайди" деган гапларни эштдим. Бир танишим эса қўлдан сув томилган овқатни иб-ичган кишининг 40 кунлик ибодати қабул бўлмаслигини айтди. Шу тўғрими?
2). Таҳоратсиз пиширлган овқатнинг ҳукми қандай?



💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам нотўғри. Қўлни ювганда қўлдан томган сув пок ҳисобланади. Таомга томса ҳам ҳеч қандай зарари йўқ.
2) Пок, ҳалол. Таҳорат ва ихлос билан пширилган таомнинг албатта баракоти бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/62330)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_759

ҚИБЛАГА ЮЗЛАНМАСИН


عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِذَا أَتَى أَحَدُكُمُ الْغَائِطَ فَلَا يَسْتَقْبِلِ الْقِبْلَةَ وَلَا يُوَلِّهَا ظَهْرَهُ، شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга орқасини ҳам қилмасин. Шарққа ёки ғарбга қаранглар», дедилар».

✍️ Бухорий ривоят қилган.

***

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «إِنَّمَا أَنَا لَكُمْ بِمَنْزِلَةِ الْوَالِدِ أُعَلِّمُكُمْ، فَإِذَا أَتَى أَحَدُكُمْ الْغَائِطَ فَلَا يَسْتَقْبِلِ الْقِبْلَةَ وَلَا يَسْتَدْبِرْهَا وَلَا يَسْتَطِبْ بِيَمِينِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга худди отанинг ўрнидаман, сизларга таълим бераман. Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин, унга орқасини ҳам қилмасин, ўнг қўли билан покланмасин», дедилар.

✍️ Абу Довуд ривоят қилган.

Демак, қиблага қараб ҳам, қиблага орқасини қилиб ҳам қазои ҳожат қилмаслик керак экан.

Ҳадисдаги «шарққа ёки ғарбга қаранглар», деган гап Мадинаи Мунаввара аҳлига айтилган. Улар шарққа ёки ғарбга қарасалар, қибла ён томонларида қолади. Лекин бошқа жойларда қибла шарқ ёки ғарб томонда бўлиши мумкин. Бу гап уларга тегишли бўлмайди. Улар қиблага қараб ёки ортларини қилиб қазои ҳожат қилмасликлари зарурлигидан, шарқ ёки ғарбга қарамасликлари керак бўлади.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/06 06:27:40
Back to Top
HTML Embed Code: