Telegram Web Link
#эслатма

📌 Мусулмон ўз олдига юксак мақсадлар қўйиши лозим. Дунё ишида пухта ва маҳорат эгаси бўлишга, охират ишида жаннатдаги Фирдавсга лойиқ бўлишга интилиши керак.

Бунинг учун у аввало ўз мақсадларини аниқлаб олиб, ўша мақсадларни амалга ошириш учун режалар тузиши, уларни амалга ошириш учун амалий қадамлар қўйиши лозим. Ҳар ишида энг афзал бўлишга, бошқаларга фойдали бўлишга интилиши, уммат юксалиши учун бор имконини ишга солиши керак. Зотан инсон яралмишларнинг энг афзали, мусулмон уммати эса, одамларга чиқарилган энг яхши умматдир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кишилар

"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади"
(Бақара сураси, 195 оят).

"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

"Албатта, Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли Имрон, 76 оят).

"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли Имрон сураси, 146 оят).

"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, Ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли Имрон сураси, 159 оят).

"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят).


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_716

БУНДАЙ ДЕЙИШДАН ҚАЙТАРДИЛАР


أخبرنا أبو علي الروذباري ، أنا أبو بكر بن داسه ، نا أبو داود ، نا موسى بن إسماعيل ، نا حماد ( ح ) قال : ونا أبو كامل ، نا عبد الواحد ، وخالد الطحان المعني كلهم ، عن خالد عن أبي تميمة الهجيمي أن رجلا قال لامرأته : يا أخية فقال رسول الله : أختك هي ؟ فكره ذلك ونهى عنه . ورواه عبد السلام بن
 

Абу Тамима Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Бир киши аёлига “Эй сингилчам” деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни гапини кареҳ кўриб, “Бу сени синглингми” дедилар ва бундай дейишдан қайтардилар.

✍️ Абу Довуд ва Байҳақийлар ривояти.


Эр аёлини “Сен мени онамсан ёки қизимсан, синглимсан ва шунга ўхшаш гапларни айтиши макруҳ саналади”.

☝️ Шунингдек аёл киши ўз эрини фалончи ака дейиши ҳам шариатимизда яхши саналган иш эмас. 


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма

📌 Ақл соҳибларининг наздида юксалиш, қолган қисқанига умрда енг шимариб ҳаракат қилишдир. Чунки олдин ўтиб кетган нарсага надомат қилиш келажакдаги иккинчи бир вақтни йўқ қилишдир. Уйқудан уйғонган кишини бор кучи билан ҳаракат қилиши ҳар бир вақтда унга бирор фойда, ҳар бир соатда бирор насиба олиб бериши керак. Эртага хазинаси бўш бўлганидан афсусланмаслиги учун, амаллар хазинаси бўлган вақтларидан бирма бир хазиналарни териб олиши керак. Бу эса умр бўйи Мавло таолога гўзал хизмат қилишга интилиб, кўпроқ амал қилишни орзу қилган умид аҳлларининг йўли. Ва бу олдин ғафлат сабабли қила олмаган ишларини кейин келадиган вақтларида қиладиган тўғри тавба қилувчининг мақоми. Мана бу уламолар наздидаги юксалиш ва эҳтиёт йўлидир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
Forwarded from Muslim.uz
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
@fts_2711
📍 Манзилимиз

🔗 manba: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ ЗИНОНИНГ ТУРЛАРИ
#зино

Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида тушунади. Бу тушунча бўйича зинокор аъзолар вазифасини фақат фарж, яъни генитал органлар бажаради. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўргудек бўлсак, зинони амалга оширишда нафақат жинсий,балки бошқа аъзолар ҳам иштирок этишини англаш мумкин. Ушбу нуқтаи назардан зинонинг қуйидаги турлари тафовут қилинар экан:

📌 1. Назар зиноси -- ишвакор, ҳарисманд, шаҳват ҳисси билан кўз (назар) ташлашларда ўз ифодасини топади. Зотан, ҳақиқий эр кишининг номаҳрам, бегона аёлга кўз тикиши номардлик ифодаси, гуноҳ ҳисобланган. Ҳозирги кунда ҳаром — фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва барча матбуот воситаларидан кенг фойдаланишаётганлиги аянчли ҳолдир. Зеро, зино кўзлардан бошланиб, бошқа аъзоларнинг қўшилиши билан кучайиши барчамизга аён.

📌 2. Эшитув зиноси
— беҳаё суҳбатларга қулоқ тутиш билан ифодаланади. Астағфируллоҳ, ҳозир ибрат қилиб кўрсатилаётган ғарб мамлакатларида «телефон орқали жинсий мулоқот» хизматлари кенг кўламда фаолият кўрсатаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Демак, балоғат ёшидаги фарзандларимизни телефон гўшагига боғлаб қўювчи зарарли омиллар ҳам борлигидан огоҳ бўлишимиз жоиз.

📌 3. Ифорли зино
— кўпроқ аёлларга хос иллат бўлиб, ўткир ҳидли атир-упалар ёрдамида, муаттар ифор таратиб, нотаниш эркакларни ўзига жалб этиш билан ифодаланади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Давра ёнидан ўтиб бораётган аёл (сепган атири)нинг ҳиди давра аҳлига етиб борар экан, у аёл зония (зино қилувчи)дир», — деганлар. Афсуски, айрим аёллар «кўча хандон — уй зиндон» услубига ўтиб олганлар. «Пардоз, ясан-тусан кўча учун, бадбўй тер ҳидлари, беўхшов либослар уйга ярашади»,– дея ўзларидан эрларини мутлоқ зада қилиб қўяётирлар. Натижада, оилаларда ажралиш, жанжал, хиёнат кўпайгандан кўпайиб бормоқда.

📌 4. Тактил зино – кўпроқ эркакга хос бўлиб, аёлнинг билагидан тутиш, тиқилинчларда баданидаги иссиқликни ўз танига ўтаётганлигини сезиш кабиларда ўз ифодасинини топади. Бу ҳол табобатда «петтинг» дея аталиб, айниқса, ўсмир-ёшларда кўп учраши кузатилади. Петтинг ҳолати тиқилинч жойларда, транспортда, дискотекаларда ёшларнинг бир-бирига тирғалиб суйкалишлари ва ҳатто инзол сезишларида кўзга ташланади. Қолаверса, зўравонлик билан бошқа жинс вакилини бағрига олиш, эзғилаш кабилар ҳам тактил зино кўринишларидандир.

📌 5. Забоний зино— изҳори дил учун яратилган аъзо ёрдамида беҳаё сўзлар сўзлаш, аёлларга турли луқмалар, қочириқлар қилишда ўз ифодасини топади. Номаҳрам аёлнинг «бошини айлантириш» ҳам забоний зино турларидандир. Афсуски, гўзал лутфлар учун яратилган аъзо — тилни ғарбга тақлидомуз тарзда жирканч вазифалар («орал» жинсий алоқа) учун қўллаётганларга Аллоҳнинг бешак жазоси мавжуд.

📌 6. Фаржли зино — жинсий аъзолар иштирокида амалга ошириладиган алоқада ўз ифодасини топади. Гоҳо бу зино турларининг барчаси ношаръий жинсий муносабатнинг босқичлари тарзида ҳам учраши кузатилади. Аниқроғи, зинокор бир пайтнинг ўзида кўз, қулоқ, бурун, тил ва тактил сезувчанлик, ҳамда генитал аъзолардан фойдаланади. Аммо номаҳрам аёлга ҳарисманд назар солиш, қочириқ гап қилиш, ифоридан сармаст бўлиш ёки билагидан тутишнинг ўзи ҳам тўлиқ жинсий алоқа билан тугалланмаган бўлса-да, зинога менгзалади. Демак, ҳақиқий мўмин-мусулмонда вафо, садоқат каби ҳисларнинг мазмуни бошқа кишилардагига нисбатан анча теранроқдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек:«Хиёнаткорлар биздан (мўмин) эмасдирлар».

📚 «Зино исканжасида»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЁШЛИК УМР БАҲОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_717

МАХФИЙ ШИРК


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк қилурман», деди», дедилар».

✍️ Муслим ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ўз амали билан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик эканлиги билдирилмоқда. Аллоҳ таоло:
«Мен шерикка энг беҳожат Зотман», демоқда.
Яъни Аллоҳ таоло учун адо этиладиган тоатга ҳеч бир кимсани ёки нарсани шерик қилиб бўлмайди. Нима амал бўлса ҳам, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи учун қилиниши керак. Бу ҳадиси қудсийдан ҳар бир амал холис Аллоҳ таоло учун бўлиши лозимлиги келиб чиқади.

«Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк қилурман».

Бу ерда амалга риёкорлик аралашиши ширкка тенглаштирилмоқда. Шунинг ўзидан риёкорлик қанчалар ёмон нарса эканини билиб олсак бўлади.

Амаллар Аллоҳ томонидан тарк этилмаслиги учун, махфий ширк содир бўлиб қолмаслиги учун ҳаракат қилиш лозим. Ўшандагина амаллар Аллоҳ таоло томонидан тўлиқ қабул бўлади. Ана ўшандагина махфий ширк келтирилмаган бўлади. Амаллар самарасидан у дунёю бу дунёда баҳра олинади.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/07 12:27:27
Back to Top
HTML Embed Code: