Telegram Web Link
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
МАСЖИДИЛ АҚСО ЭШИКЛАРИ

Масжидил Ақсонинг 14 та кириш эшиклари бўлиб, бизнинг кунларда уларнинг 10 таси очиқ, 4 та ғарбий томондаги эшиклар узоқ вақтлардан бери қулфлоқ:

1. Асбот эшиги/Асвад эшиги.
2. Ҳитто эшиги
3.Атам эшиги/ Малик Файсал эшиги
4. Ғавонима эшиги/Валид эшиги
5. Ҳадид эшиги
6. Қаттонийн эшиги
7. Мутоҳҳора эшиги
8. Силсила ва сакина эшиги/ Пайғамбар Довуд эшиги
9. Муғориба эшиги
10. Мунфарид эшиги/Муфрад эшиги  (ёпиқ)
11. Сулосий эшиги (ёпиқ)
12. Муздавиж эшиги (ёпиқ)
13. Заҳабий эшиги (ёпиқ)
14. Мажлис эшиги.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан қилган ривоятда Набий ﷺ шундай деганлар: «Сулаймон ибн Довуд Байтул Мақдисни қуриб бўлгач, Аллоҳдан учта нарса сўраганлар: У Зотнинг ҳукмига тўғри келадиган ҳукмни, ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган салтанатни, бу масжидга фақат намоз ўқиш учунгина келган ҳар бир одамни гуноҳларидан худди онасидан туғилгандек (поклаб) чиқаришини. Менга иккитаси берилди. Учинчиси ҳам берилишини умид қиламан».

✍️ Насоий, Ибн Можа ривоятлари.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ЖУНУБ ҲОЛАТДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Жунуб бўлган аёл ғусл қилмасдан гўдакни эмизса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас, лекин покиза ҳолатда эмизишнинг болага ижобий таъсири катта. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/39963)

*** *** ***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинликдан кейин жунуб ҳолда болани эмизса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кўкрагини ювиб, эмизса бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/34610)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
#эслатма

🕌 🕰 Юнусобод Оқ-Тепа масжидидаги  ўқиладиган жамоат намози вақтлари берилиб бориладиган расмий масжид каналларидан бири: @oqtepamasjid
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
КАҲФ СУРАСИ
#жума

CАВОЛ: Ассалому алайкум! "Каҳф" сурасини қачон ўқиган мақул? Яъни жума куни қай маҳал?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Пайшанба куни қўёш ботганидан жума куни қуёш ботгунича ўқилса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/38115)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
Kahf
@nurli_yol
18. Каҳф сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

@nurli_yol_quron
🧅 ПИЁЗ ХАКИДАГИ БИДЪАТ?
#бидъат

CАВОЛ: Пиёзни пустогини оловда куйдирса жудда катта гунох булармиш шунаками? Кечирасиз лекин жуда илтимос килиб сураб беринг дейишаяпдилар.


💬 ЖАВОБ: Беҳуда гап.

(https://savollar.islom.uz/s/11951)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!

📌 Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар.

Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.

Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.

Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).

У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.

Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.

Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.

Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.

Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.

Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.


📚"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
Ассаламу алайкум!
🍀 💐 🍀 💐 🍀
Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
«Лаа илаҳа иллаллоҳ» қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин.

Бунинг ҳикмати шундай:

Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️❄️ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
КАФАНЛИК ВА САЛОВОТ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат саволлар бериб сизни уринтириб қўяётган бўлсам узир сўрайман. Саволим куйдагича: кафанликни олдиндан мухтож одамга бераман деб олиб куйса савоб булар экан, шу кафанлик салават этиб турар экан, шу ростми?


💬 ЖАВОБ: Бундай гап йўқ.

(https://savollar.islom.uz/s/14732)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Волейбол

ҒАЛАБА КУЧЛИЛАРГА КУЛИБ БОҚАДИ

Спорт мусобақалари нафақат кишини соғлом ва бақувват қилади, айни пайтда одамлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, ўзаро тажриба алмашиш учун ҳам бундай мусобақалар жуда муҳим ҳисобланади.

Куни кеча Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон волейбол федерацияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом ноиблари ўртасида волейбол мусобақасининг финал босқичи ўтказилади.

Муросасиз кечган баҳсларда, табиийки, омад ва муваффақият кучлиларга кулиб боқди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда Учтепа ва Чилонзор туманлари вакиллари майдонга тушишди. Чилонзор тумани рақибидан устун эканини амалда кўрсатди.
Яшнобод ва Юнусобод туманлари вакиллари биринчи ўрин учун куч синашди.

Иккинчи ўрин Яшнобод тумани вакилларига насиб этди.

Ғалаба фақат кучлиларга, ўз ишининг усталарига кулиб боқишининг амалдаги исботини яна бир карра кўрдик.

Бундай шарафга Юнусобод тумани вакиллари лойиқ топилди: улар биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ғолибларга Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари диплом ва эсдалик совғаларини топширишди.

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов ҳам иштирок этди.

Мусобақаларни кузатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳ таолога маҳбуброқдир" (Имом Муслим ривояти), деган ҳадисларига амал қилиш мўминни ҳар жиҳатдан чинакам кучли ва жасоратли этишига амин бўлдик.
Фурсатдан фойдаланиб, ғолиб ва совриндорларни қутлаймиз.

Ташкилотчи ва ҳомийларга миннатдорлик билдирамиз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/07 14:20:31
Back to Top
HTML Embed Code: