Telegram Web Link
#Фотолавҳа

"Юнусобод оқ-тепа" жоме масжидида жума шукуҳи (01.12.2023)

Дўст томонга | @nurli_yol
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
📿 ҲОЖИЛАРНИ ҲАДЯ БЕРИШИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳаж ёки умра зиёратини қилган одамни уйига маҳалла, қариндошлар келишади кўргани. Шунда келган одамга ҳадя беради (тасбеҳ, жойнамоз). Уша ҳадяни ҳаждан келган деб тушунади олган одам. Энди эскидан қолганку бир жойга зиёратга борса ҳаммага нарса олиб келади. Лекин ҳажга борган одам ибодат учун боради, у ёқда бозорма-бозор юрмайдику, шу сабабли Тошкентдан олади совғаларни. Саволим: ёлғончилик бўлиб қолмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳожилар ҳадя беришга мажбур эмаслар. Улардан ҳадя умид қилиш ҳам нотўғри. Бу ишларни тўхтатиш керак. Ҳаж ёки умрага борганларнинг ўзлари шундай ишларни оммалаштириб, бўлажак зиёратчиларга машаққат қилиб қўйишди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/246313)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Бир кишининг кўнгли қўрқувли бўлса, ярамас сўз тилига келмас. Ўша қўрқув шаҳват ўтини сўндиргай, дунё севгисини ичидан чиқаргай. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқса, ҳамма нарса ундан қўрқгай. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқмаса, ҳеч кимса ундан қўрқмагай... Қулнинг Аллоҳдан қўрқиши Аллоҳни билгани қадарлидир.

📚 "Тазкират ул-авлиё"дан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли тонг!

Дўст томонга |
@nurli_yol
#Ҳадис_699

ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ЛАФЗЛАРИ


أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَرْسَلَتِ ابْنَةُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَيْهِ إِنَّ ابْنًا لِي قُبِضَ فَائْتِنَا. فَأَرْسَلَ يُقْرِئُ السَّلَامَ وَيَقُولُ: «إِنَّ ِللهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلٌّ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى، فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ». فَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ تُقْسِمُ عَلَيْهِ لَيَأْتِيَنَّهَا، فَقَامَ وَمَعَهُ سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ وَمُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ وَأُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ وَزَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ وَرِجَالٌ، فَرُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الصَّبِيُّ وَنَفْسُهُ تَتَقَعْقَعُ - قَالَ حَسِبْتُهُ أَنَّهُ قَالَ - كَأَنَّهَا شَنٌّ. فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا هَذِهِ؟ فَقَالَ: «هَذِهِ رَحْمَةٌ جَعَلَهَا اللهُ فِي قُلُوبِ عِبَادِهِ، وَإِنَّمَا يَرْحَمُ اللهُ مِنْ عِبَادِهِ الرُّحَمَاءَ

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг», деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин», деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, «Албатта келсинлар», деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, «худди эски мешга ўхшаб», деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. У зот: «Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар».

✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий.


Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин» дедилар ва умматга ҳам бундай вақтда шу сўзларни айтишни таълим бердилар.

☝️ Халқ ичида “Аллоҳга керак экан олибди” деган сўз айтилади. Бу нотўғридир, чунки бунда Аллоҳ унга муҳтождек деган нарсани шубҳаси бор. Аллоҳ таоло эса ас-Сомаддир, яъни ҳамма Унга муҳтож У зот эса ҳаммадан беҳожатдир.


📌 “Ал-Жавҳаротун наййироҳ” китобида таъзия қуйидагича билдирилади.

عَظَّم الله أجرك ، وأحسن عزاءك ، وغفر لميتك ، وألهمك صبراً ، وأجزل لنا ولك بالصبر أجرا

“Аллоҳ ажрингизни зиёда қилсин”, “Азангизни чиройли ўтишини насиб қилсин”, “Маййитингизни маҳфират қилсин”, “Сизга сабр берсин”, “Сабр эвазига бизнинг ва сизнинг ажрингизни зиёда қилсин” дейилган.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#жамоат_намози_вақтлари_сурилди

Масжиддаги жамоат намози вақтлари (02.12.2023 санадан):

🕌 БОМДОД: 06:40
🕌 ПЕШИН: 13:00
🕌 АСР: 15:20
🕌 ШОМ: 17:00
🕌 ХУФТОН: 18:30

📌 Каналга аъзо бўлинг 👇
@oqtepamasjid
СAЛМОНИ ФОРСИЙНИНГ ЎГИТЛAРИ

"Мўмин киши худди шифокори ёнида юрган беморга ўхшайди. Беморнинг ёнида юрган табиб унинг дориларини билиб, кўнгли бир нарсани тусаганида: “Зинҳор буни ея кўрма! Мабодо есанг, сени ўлимга олиб боради!” дея огоҳлантириб турганидек, мўмин кишининг кўнгли ҳам кўп нарсаларни истаб қолганида Aллоҳ таоло уни зарарлиларидан қайтаради ва жонини олиб, жаннатга боргунига қадар назорат остида тутиб туради".

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АРОҚ ИЧГАН ТАВБАСИЗ ЎЛСА
#тавба

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, ароқ ичган кимса тавбасиз ўлса, қабрини очинг юзини қиблага қарши ҳолатда кўрсангиз, мени ўлдиринг. Абдуллоҳ ибн Масъуд. Шу ҳадисни шарҳини ёритиб бера оласизларми? Тушунмадим-да.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Юзини қиблага қарши кўрсангиз эмас балки кўрмасангиз дейилган.
Мўмин ҳолда вафот топмаган инсонларни қабрда юзини қибладан буриб қўйилади. Аллоҳ таоло ароқ ичишни бутга сиғинишга тенг қилган. Аллоҳ таоло “Моида” суроасида марҳамат қилади :

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.

Ароқ ичишдан ҳам энг хатарлиси унга тавба қилолмасдан ўлиб кетишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг гаплари ўшаларга тегишлидир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/73653)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
💬 Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.

Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
💬 Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.

Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
💬 Жавоб: Муддассир сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
💬 Жавоб: Бақара сураси.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
💬 Жавоб: Нур сурасини.

Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
💬 Жавоб: Соф сураси.

Савол: Видолашув сураси қайси?
💬 Жавоб: Наср сураси.

Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
💬 Жавоб: Нисо сураси.

Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
💬 Жавоб: Фотиҳа сураси.

Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
💬 Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.

Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
💬 Жавоб: Талоқ сураси.

Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
💬 Жавоб: Ар Роҳман сураси.

Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
💬 Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

Манба: 📚 "Ҳикматлар" китоби.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#КУН_ҲИКМАТИ

Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқлардан ҳеч бирига ўхшамайди. Унинг билиши бизнинг билишимизга, Унинг қудрати бизнинг қудратимизга, кўриши бизнинг кўришимизга, эшитиши бизнинг эшитишимизга, сўзлаши бизнинг сўзлашимизга ўхшамайди...
Ё Аллоҳ! Бутун сифатларинг ва исмларинг ҳурмати, бизларни розилигингга эриштир, Сени камоли маърифат ила танимоқни бизларга осон айлагин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/07 20:29:16
Back to Top
HTML Embed Code: