Telegram Web Link
#эслатма

Банданинг ҳар бир қилган дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлади. Оддий битта мева пишиши учун бир фасл ўтиши керак бўлади. Сиз қилган дуоингизни бир мевачалик ҳам кутмаслигингиз бу нотўғрида. Сиз дуоларни қилаверинг қилаверинг Аллоҳ ёғдириб юборганда кўрасиз, йиғиштиришга улгуролмай қоласиз. Қилган дуоингизни натижаси кўринмаётса фасли энди келади деб кутинг.
Иккита пайғамбар Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар фиръавннинг ҳаққига дуобад қилдилар. Аллоҳ ижобат қилганини билдирди, дуо қилинган вақтдан ҳалок бўлгунича орадан 40 йил ўтди. Икки пайғамбар дуоси шак-шубҳасиз мустажоб бўлган, натижаси кўрилгунча 40 йил ўтди. Сиз билан биз эса бир аъробийга ўхшаймиз. У икки ракъат намоз ўқиб ваҳий кутишни бошлаган экан. Валлоҳу аълам!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_697

ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗГАН ОДАМ


عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ أَنَّ جُبَيْرَ بْنَ مُطْعِمٍ أَخْبَرَهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعُ رَحِمٍ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ.

Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди», – дедилар».

✍️ Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.

Силаи раҳмни узиш инсоннинг жаннатга кирмай қолишига сабаб бўладиган катта гуноҳ ишлардандир. Аллоҳ таоло бундан Ўз паноҳида асрасин.

***

عَنِ الْأَعْمَشِ وَالْحَسَنِ بْنِ عَمْرٍو وَفِطْرٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ، وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Аъмаш, Ҳасан ибн Амр ва Фитрдан ривоят қилинади.

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қилганига яраша қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас. Аммо силаи раҳм қилувчи қариндошлари алоқани кесганда боғловчидир», – дедилар».

✍️ Бухорий ривоят қилган.

Яъни бошқалар ундан қариндошлик алоқасини узса ҳам у силаи раҳм қилаверади. «Сиздан угина, биздан бугина» деган ниятда бўлса, «У қилса, мен ҳам қиламан» деса, мукофот учун қилган бўлади. Бундай одам силаи раҳм қилган ҳисобланмайди. Бундай муомала бегоналарга ҳам қилинади.

Қариндоши ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳм қилаверган одам ҳақиқий силаи раҳм қилувчи бўлади. Бу ерда жуда катта гап бор. Ҳозирги кунда қариндошлик алоқаларининг бузилишига кўпинча ана шу омил, яъни «У қилса, мен ҳам қиламан, у қилмаса, мен ҳам қилмайман» деган тушунча сабаб бўлмоқда.
Лекин ушбу ҳадиси шарифга амал қилинса, «Майли, бошқалар қилмаса қилмасин, лекин бу менинг бурчим, қилавераман», деб силаи раҳм қилаверса, бир-икки марталик ҳаракатдан кейин нариги тараф ҳам «Бу қиляпти, мен ҳам қилмасам, уят бўлади» деб, икки томондан ҳам алоқалар йўлга қўйилиб кетади.

Мусулмонлик бурчини англаб етган кимса бу ишни аввалроқ қилишга уринади. Натижада қариндошлик, дўстлик, биродарлик алоқалари ҳеч қачон узилмайди.

📚 KУНЛИК ҲАДИС
Бақеъ қабристонининг ўртасида буюк саҳобий, одил халифа, суюкли куёв ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг қабрлари бор, зиёрат қилиб, саодат асрини эсланг боргач...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг қабрлари...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍29 ноябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 37-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Юнус" сурасининг 71 оятидан "Ҳуд" сурасининг 12 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳадис_698

ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛИШ АЖРИ


عَنْ عَبْدِ اللهِ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: مَنْ عَزَّى مُصَابًا فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусибатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша (мусибатзадага) берилган ажрича ажр берилади», дедилар».

✍️ Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.


Мусибатзадаларга таъзия билдириш мустаҳаб амаллардандир.

🧕 Мусибатзадаларнинг катталарию кичикларига, эркагу аёлларига таъзия билдирилиши жоиз, лекин аёлларига махрамларигина таъзия билдиришлари фитнадан ҳолироқдир.

ТАЪЗИЯ ВАҚТИ

📌 Таъзия билдиришга афзал вақт маййитни дафн қилиб бўлгандан сўнгдир. Чунки ундан олдин маййит эгалари дафн ишлари билан машғул бўладилар, қолаверса, уларга маййитдан ажраганликларининг ҳисси дафндан кейин кучлироқ бўлади. Бу пайт эса айти сабрга чақириш, бардошли бўлишга ундаш вақтидир. Суннат бўйича, хоҳ дафндан олдин, хоҳ дафндан кейин бир марта таъзия изҳор қилинса бўлди.

📌 Таъзияни ҳар жойда билдириш мумкин. Ҳозирги кундагидек Маййит эгалари таъзияга келганларни кутиб олиш учун маййит чиққан ҳонадоннинг эшиги олдида ўтиришлари бошқалар ўтадиган йўлда бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳанафий мазҳаби уламолари гуноҳдан ҳоли бўлгандагина эшик олдида ўтиришга рухсат берганлар.

📌 Аллоҳ сабр берсин, ажр-савобли қилсин, ўлганни Аллоҳ раҳматига олсин каби лафзлар билан таъзия билдирилади.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла!
Бугунги
кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌸 Хайрли тонг! 🌸


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.

Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди?! Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.

Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАМОЗДА ХУШУЪ УЧУН ҚОИДАЛАР
#намоз

1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.
2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.
3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.
4. Ҳожатхонага бориш эҳтиёжингиз бўлса, ўзингизни тутишга ҳаракат қилманг.
5. Тоза ва пок кийининг.
6. Мисвокдан фойдаланинг.
7. Таҳоратни тартиби билан қилинг.
8. Намоз ўқиш учун сокин жой танланг.
9. Жойнамозингиз тоза ва диққатингизни чалғитадиган нақшли бўлмасин.
10. Намозларни ўз вақтида жамоат билан ўқишга ҳаракат қилинг.
11. Аллоҳ бизни ҳар доим кўриб туришини ҳис қилиб ўқинг.
12. Ўлимни ва Аллоҳга қайтишингизни эсланг.
13. Намозда ўқиётган сура, дуоларингизни маъноларини тушиниб ўқишга ҳаракат қилинг.
14. Аллоҳнинг буюклиги, сиз эса заифлигингиз ҳақида фикр юритинг.
15. Нигоҳингизни сажда қиладиган жойингиздан узманг.
16. Хушуъингиз ортиши учун Аллоҳга дуо қилинг.

🤲🏻 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
БИР МАШХУР ҲАДИС ТАФСИРИ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир хадис эшитдим яъни ўша хадисда айтилган бир зинокор аёл чин ихлос билан итга сув бергани учун жаннатга кирган экан. Шуни эштиб кўпчлик намоз ўқимай фақат яхшлик қилиб жаннатга кираман деб ўйлайди. Илтимос шу хадисни тушинтриб берсангиз ва шунадй деб ўйлайдиганларга нима дейиш керак?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Уларнинг мисоли “Бир кун подшох вазирининг уйига борса кутиб олишга ёш боласи чиқибди ва уйга таклиф қилибди. Шу фурсатда подшох вазирнинг ўғлини қулоғини чўзиб эркалатибди. Бола подшохни кимлигини билмасдан қаттиқ хақоратлабди. Вазир ховлига чиқса ёш ўғли подшохни ҳақоратлаб турган экан, қўрққанидан қиличини олиб чиқиб подшохга тақдим қилиб “менга бунақа бола керак эмас, бемалол ўлдириб юбораверинг” дебди. Подшох қилични қинига солиб, болани кечирибди” шунга ўхшайди. Лекин подшох ўзини ҳақорат қилганларни ҳамма вақт кечиравермайди. Подшох ўша бир ёш болани кечирган экан деб кимдир подшохни ҳақоратлашга журъат қилиши аҳмоқликдан ҳоли эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/152568)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📚 KУНЛИК ҲАДИС
2024/10/07 22:24:32
Back to Top
HTML Embed Code: