Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
“МЕН УЛАРДАНМАНМИ?”

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳораларидан Умму Салама розияллоҳу анҳодан ўрганганимизга кўра: Дастлабки мусулмонлардан бўлган Абдурраҳмон ибн Авф бир куни унинг ёнига борди ва:
- Онажон! Қурайш халқининг энг бадавлати менман. Далаларимдан бирини қирқ минг дирҳамга сотдим. Бунчалик кўп мол-давлатга соҳиб бўлмоғим мени маҳв этишидан қўрқа бошладим, - деди. Умму Салама онамиз унга бундай деди:
— Ўғлим, молингни эҳтиёж соҳибларига мўл-мўл тарқатишингни тавсия қиламан. Чунки Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мен ораларидан айрилганимдан сўнгра баъзи саҳобаларим мени асло кўра олмаслар”, деганларини эшитган эдим. Буни эшитган Абдурраҳмон ибн Авф қаттиқ даҳшатга тушди. У ердан чиқиб тўғри ҳазрати Умарнинг олдига борди ва унга Умму Салама онамиздан эшитганларини гапириб берди. Ҳазрати Умар буни эшитар-эшитмас, Умму Салама онамизнинг зиёратига югуриб борди ва унга:
– Аллоҳ ризоси учун менга айтинг, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрмайдиганлар орасида мен ҳам борманми? - деб сўради.Умму Салама онамиз унга бундай жавоб берди:
— Йўқ, сиз улардан эмассиз. Бироқ сиздан кейин ҳеч бир кимсанинг бу мавзудаги саволига жавоб бермайман, - деди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 АЁЛ КИШИ КАЛТА КЎЙЛАКДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўпчилик аёллар уйда тиззадан кўйлак лозим кийиб юришади. Шундай кийимда намоз ўқиса бўладими? Ёки узун кўйлак кийиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Юзи, кафти ва тўпиғидан ташқари берк бўлса бўлади. Қандай кийимда ўқиса ҳам жоиз. Албатта кенг узунроқ кийса афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/72783)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
ЖОҲИЛЛИК ВА ФАТВОГА ЖУРЪАТЛИЛИК
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бир дўстимнинг тўйи бўлди. Тўй куни куёвнинг тоғаси дунёдан кўз юмди ва куёвнинг уйдагилари таъзия бўлганда никоҳ ўқилса чилла тушади деб никоҳ ўқитишмади. Қирқ кундан кейин никоҳ ўқитамиз дейишибди. Унгача келин куёв бирга яшайди. Шу ҳолат бўйича фикрингизни билдирсангиз.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Куёвнинг уйдагилари динда йўқ гапни гапиришибди. Никоҳ ўқитмай яшаб юришган бўлса ўртадаги муомалалари зино бўлган. Ўша куёвнинг уйдагилари зинонинг гуноҳига шерик. Жоҳиллик ва фатвога журъатлилик шундай оқибатларга олиб келади.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ.

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
📗 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
✍️ Доримий ривоят қилган.

(https://savollar.islom.uz/s/233454)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


📚 KУНЛИК ҲАДИС
🧕❗️ БОЛА ОЛДИРИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, бир 3 фарзанди бор қариндошим ҳомиладор бўлиб қолди. Эри «ҳомила ривожланмасдан аввал олдириб ташлагин, гуноҳи менга» деб айтибди. Қиёматда ҳеч ким ҳеч кимни гуноҳини бўйнига оладиган кун эмаску. Аёл Аллоҳдан қўрқиб «йўқ қандай олдираман” деб айтибди. Бу ерда ҳомила онани соғлигига муталқо хавф солмаяпти. Муаммо шу. Оилани сақлаб қолиш учун аборт қилса жоизми? Агар динимиз абортга рухсат бермайдиган бўлса, мен уларга “болани дунёга келтиравер, мен ўзим боқиб, катта қиламан” деб айтмоқчиман. Лекин бу муаммога ақлим етмаганлиги учун ўзбошимчалик қилгим кемади. Шунга сизлардан сўрай дегандим.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Агар эр шунга рози бўлса, шундай дейиш ҳам керак. Бола туғилаверсин Аллоҳ таоло Ўзи бир йўлга бошлайди. Ҳеч қандай сабабсиз болани олдириш, бир тирик одамни ўлдириш билан баробардир. Бу олдиришнинг ота ва онага бўладиган зарари, яъни касофати оғир бўлади. Ҳаётда бунга жуда кўп бора гувоҳ бўлдик. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/33595)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ СУДХЎРНИНГ НАДОМАТИ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


Дўст томонга | @nurli_yol
Толиби илм ва уламолар таъминоти умматнинг вожибидир!

Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу илм олиш ёки одамларга илм бериш учун ўзини бағишлаган ҳар бир кишига давлат хазинасидан  доимий тарзда муайян маош бериб борилишига амр қилган. Сўнг бу шарафли вазифани барча одамлар хайрия вақфи шаклида яхши адо этиб турганлар.

Бугунги кунда ҳам бу масъулият умумий мусулмонларнинг саховатпеша ва аҳли хайрларини вожиб-вазифаларидир: улар иқтидорли талабаларнинг моддий таъминотини етказиб беришни кафолатга олишлари лозим. Зеро, бу иш Аллоҳ таолони наздида ажри буюк амаллардандир ҳамда мусулмонларнинг келажаги учун – нақадар ажри буюк амал бўлмиш – етимни ўз қарамоғига олишдан ҳам самараси улкандир.

Бугунги кун одамлари – мусулмонию ғайридини – тошқинлар, довуллар ва зилзилалар туфайли жабр кўрган давлатларни қутқариш ҳақида бонг урмоқдалар. Бошқаларни қўя туринг, ақалли, мусулмонлар ҳам уламоларни бой бериш офати ортидаги асосий мусибатлари ҳақида сўз ҳам очмаяптилар. Ахир, бу уммат ўзининг уламолари ва диний мурожаатгоҳларининг вафот туфайли бошига тушаётган мусибатларини ўрнини қандай қоплайди?! Бу эса албатта, ўз фарзандларидан иқтидорлиларини шаръий илмларни ўрганишга йўналтириш ҳамда уларни илм олишдан чалғитувчи ҳар қандай омиллардан ҳар томонлама – ақлий ва жисмоний – холи этиш билан амалга ошади. Бунинг учун таъминот керак!

Мусулмонларнинг уламоларни бой бериш офатини бартараф этиш ҳақида сўз очмаслиги ва бу борада жиддий фикр юритмаслиги бу офат устига офатдир, дард устига чипқондир! иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

📚 Мухаммад Аввома حفظه الله нинг "Маолиму иршодийя" китобидан.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🎇🎆 ПИРОТЕХНИКА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Перотехника воситаларини ҳукми қандай? Уни сотиш, қаердалигини айтиш, тарқатишчи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Имом Муновий “Мусулмон кишини қўрқитиш ўта қаттиқ ҳаром” деганлар. (Файзул Қодийр).

عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال: حدثنا أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم أنهم كانوا يسيرون مع النبي صلى الله عليه وسلم، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل معه فأخذه ففزع، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل لمسلم أن يروع مسلما. رواه أبو داود

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Муҳаммад ﷺнинг асҳоблари бизга ҳадис сўзлаб айтдилар: “Улар Набий ﷺ билан бирга кетаётганларида улардан бир киши ухлаб қолибди. Шунда саҳобаларнинг баъзилари унинг арқонини ёнига бориб олибди. Ухлаётган саҳоба қаттиқ қўрқувга тушибди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитиши ҳалол бўлмайди” деган эканлар”.

✍️ Абу Довуд ривояти.

Сиз айтган нарсалардан эса қанча кишилар қўрқувга тушишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54666)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОИЛА

• Аёл кишининг оиласи олдидаги
вазифалари ҳақида!

©️ Аброр Мухтор Алий

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!


Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#эслатма #дуо

📌 Банда яхши амалда бардавом бўлиши бу Аллоҳ таолонинг хузурида мақбул эканлигининг аломатидир. Бирор бир яхши амал қилинса, у ихлос ва шариатга мувофиқ тарзда бажарилса, унга савоб берилишида шак-шубҳа йўқ. Унинг баракотини эса сўраш керак бўлади. Яъни “Эй Аллоҳим шу қилган яхши амалим (масалан ўқиётган намозларимни) баракотини умрим, ризқим, хулқим, бола-чақам, оилам ва саломатлигимда намоён қилгин” деб дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИР ҲАДИСДА ИСТИҒФОР
#истиғфор

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у: «Эй Роббим, бу нима?» дейди. Унга “боланг истиғфор айтди” дейилади. Азиз устозлар ушбу ҳадисдан нимани тушунишимиз керак? Яқинда отам омонатини топширдилар. Истиғфор айтиб отамга бағишлашим керакми шунда? Ёки истиғфорда бардавом бўлсам отамнинг руҳларига етиб бораверадими ўзи? Истиғфор айтишда сони ҳам борми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадиси шарифда инсон вафот этиб, амал қилишдан тўхтаганидан кейин ҳам даражаси ошиши мумкинлиги хабари берилмоқда. Фарзанд ота-онаси учун истиғфор айтса, яъни уларнинг гуноҳларини кечирилишини сўраб дуо қилса, шу амалининг манфаати уларга етиб борар, уларнинг даражалари кўтарилар экан. Шу билан бирга фарзанд ҳам ота-онасига қилган бу дуоси учун улуғ ажрлар олиши шубҳасиздир. Чунки ота-она учун дуо қилиш уларга яхшилик қилишдир. Улар айниқса вафотларидан сўнг шундай яхшиликларга жуда мухтож бўладилар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/245892)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/08 00:22:12
Back to Top
HTML Embed Code: