Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
🧕 УЛАРГА НИСБАТАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛАЙ?
#аврат

CАВОЛ: Мен кўчага чиққанда рўмол ўрашни бошладим. Қайнонам ва қариндошларимиз бунга жуда қаршилик қилишяпти. Олдингидай муомала килишмайди, аксинча ёмон кўриб рўмол ўраганларни ҳақоратли гаплар билан ерга уриб “фаросатсизлар” дейишмоқда. Бу гапларни эшитиб ичимдан эзиламан, лекин жим тураман. Мен уларга нисбатан қандай йўл тутишим керак?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши номаҳрамлар олдида сатри авратда бўлиши, рўмол ўраши — фарздир. Бунга Аллоҳ таоло буюрган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:

قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар ( Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Сиз Аллоҳ буюрган фарзда мустаҳкам бўлинг, сабрли бўлинг. Шуни яхши билингки, мана шундай қийинчиликлар билан Аллоҳ таолонинг айтганига амал қилаётган экансиз, бунинг ажри ниҳоятда улуғ бўлади. Аллоҳ таолони йўлида бошқалардан топаётган озорлар, албатта Сизнинг фойдангизга бўлади, Аллоҳ таолонинг ҳузурида даражангиз кўтарилади.

Шу билан бирга қайнонангизнинг хизматини қилинг. Яқин қариндошларингизга яхши муомалада бўлинг, ҳақларини адо этинг. Уларга нисбатан хулқингизни гўзал қилинг ва ўзингизни тутишда яхши намуна бўлинг.

Шу ўринда Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқишнинг ўта хатарли иш эканини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шариат аҳкомларига қарши бўлишдан огоҳлантириб шундай деган:

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

“(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан сақлансинлар!” (Нур сураси, 63-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
​​ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#ҳадис

CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 “Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. ( Имом Абу Довуд ривояти).

📚 Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган:

فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح

Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”.

☝️ Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади.

📚 “Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган:

يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ

Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Динингни маҳкам тут!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Эй Одам боласи! Якка, ёлғиз вафот этасан, ёлғиз тириласан ва ёлғиз ҳисобга тутиласан.
Эй Одам боласи! Одамларнинг барчаси Аллоҳнинг тоатида бўлсалар-у, сен итоатсиз, осий бўлсанг, уларнинг тоатини сенга нафи бўлмас.
Эй Одам боласи! Уларнинг барчаси Аллоҳга осийлик қилсалар-у, сен ибодатда бўлсанг, уларнинг маъсияти сенга зарар беролмас.
Эй Одам боласи! Динингни маҳкам тут, динингни маҳкам тут! Албатта у сенинг гўштинг ва қонингдир. Агар дининг саломат бўлар экан, сенинг гўштинг ва қонинг саломат бўлади. Агар ундан бошқаси бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўра.
Чунки жаҳаннам олови ўчмайди, жисм йўқ бўлиб кетмайди, нафс асло ўлмайди”.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
СИНГАН ИДИШНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керак деб эшитдим. Буни қандай тушуниш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чети учган, синган идишлар борасидаги гапларни бу ҳақда келган ҳадисларни ўрганиш орқали тўғри тушунишимиз мумкин.

"عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ، وَأَنْ يُنْفَخَ فِي الشَّرَابِ» سنن أبي داود

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синиқ жойидан ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар”, деди
(✍️ Имом Абу Довуд ривоятлари).


عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ قَدَحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْكَسَرَ، فَاتَّخَذَ مَكَانَ الشَّعْبِ سِلْسِلَةً مِنْ فِضَّةٍ. قَالَ عَاصِمٌ: رَأَيْتُ الْقَدَحَ وَشَرِبْتُ فِيهِ" (صحیح البخاري).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишлари синди. Сўнг синган жойини кумуш билан улаб олдилар”, деди. Осим
(ҳадис ровийларидан бири): “Мен шу идишни кўрдим ва ундан сув ичдим”, деди (✍️ Имом Бухорий ривояти).


عن أبي سعيد -رضي الله تعالى عنه - (قال: نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الشرب من ثلمة القدح): بضم المثلثة وسكون اللام هي موضع الكسر منه. قال الخطابي: إنما نهى عن الشرب من ثلمة القدح؛ لأنها لاتتماسك عليها شفة الشارب، فإنه إذا شرب منها ينصب الماء ويسيل على وجهه وثوبه. زاد ابن الملك: أو لأن موضعها لايناله التنظيف التام عند غسل الإناء، (وأن ينفخ) : بصيغة المجهول أي وعن النفخ (في الشراب. رواه أبو داود). وكذا أحمد والحاكم".


Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у зот айтдилар:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синган жойидан ичишдан қайтардилар”. Хаттобий айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтаришларини сабаби, ичувчининг лаби яхши ўрнашмаганлиги сабаб юзига, кийимига сув тўкилади”, дедилар. Ибнул Малак қўшимча қилиб: “Ёки идишни ювиш пайтида ўша синиқ жойи яхши ювилмай қолиши, натижада идиш тўлиқ тоза бўлмай қолиши”, дедилар
(✍️ Имом Абу Довуд ривояти). (“Мирқотул Мафотиҳ” китоби, 7 жилд).


Демак, агар идиш пиёла, стакан бўлиб, унинг чети учган бўлса айнан ўша жойига оғиз қўйиб ичишдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Бунинг сабаби сифатида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга мушфиқликлари ва меҳрибонликларини кўришимиз мумкин бўлади. Чунки, идишнинг синиқ жойидан ичиш билан инсоннинг лабига озор етиши ёки ўша жойдан кийимга, баданга сув тўкилиши мумкин. Қолаверса идишнинг синиқ жойи яхши тозаланмай бугунги тил билан айтганда турли микроблар тўпланиб қолган бўлиши ва келгусида турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай сабабларга кўра Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам умматни синиқ идишлардан фойдаланмасикка чақирганлар.

☝️Юқоридаги ҳадислардан қуйидагиларни тушунамиз:
📌 1. Пиёла ёки стаканларни синмаган жойидан ичса макруҳ бўлмайди.
📌 2. Агар чойнак, коса каби тўғридан тўғри оғиз билан эмас, балки билвосита фойдаланадиган идишлар бўлса, макруҳ бўлмайди.
📌 3. Агар ўша синиқ идишдан бошқа идиш бўлмаса, ундан фойдаланиш жоиз.
📌 4. Агар синиқ идишлар таъмирланса, улардан фойдаланиш кароҳиятсиз жоиз.
📌 5. Ҳадиси шарифдаги синиқ идишдан фойдаланмасликдан бўлган қайтариқ ножоизликни эмас, балки юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар туфайли хуш кўрилмаган иш эканлигини тушунамиз. Шунинг учун узрли ҳолларда ёки мажбурий ҳолларда синиқ идишлардан фойдаланишликни зарари йўқ.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Ибн Қудомадан:
"Бахтли инсон ким?" деб сўрашди.
У зот:
"Нафаси тўхтаса ҳам, яхшиликлари тўхтамайдиган инсон", деб жавоб бердилар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
РУКУ ВА САЖДАДА УЧ МАРТАДАН КЎП ТАСБЕҲ АЙТИШ МУМКИНМИ?
#намоз

САВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга. “Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади... Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби).

Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ,
исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
САХИЙЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ


Илм йўлидаги саховат саховат поғоналарининг энг олий чўққисидир! Илм тарқатмоқ мол тарқатмоқдан афзалдир, негаки, илм молдан шарафлироқдир! - Ибн Қаййим раҳимаҳулллоҳ.

📚 Мадориж ас-соликин.2 / 281 – Б.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЧУЧВАРА ҚИЛИБ МОМОЛАРГА БЕРСА ТУГУНЛАРИ ЕЧИЛАДИМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки яқин кунларда фарзандим кўз ёриш арафасида. Яқинларим чучвара қилиб момоларга бергин, тугунлари осон ечилади дейишяпди. Аввалом бор Аллоҳ ҳар қандай тугунни Ўзи ечадику. Балким яқинларимни гапи хам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига олишини насиб этсин. Барчангизни кўзингизни қувончга тўлдирсин.

Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот — Аллоҳ таолонинг ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/11/19 23:07:29
Back to Top
HTML Embed Code: