Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video

4 ta hislat sizda bo'lsa... | Nurulloh qori Obidov

Тўлиқ видео👉
https://youtu.be/WKFHXqjt3TM


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Устоз эътирофи: «Ёрқинжонни икки хислат юксалтирди»

Бир толиби илм камолотга эришишида ўнлаб, юзлаб устозларнинг меҳнати синади. Уларнинг иршодлари, меҳнат-машаққатлари ва дуолари натижасида талаба илмда юксалади. Шайх Ёрқинжон домла ҳам кўплаб устозлардан сабоқ олиб, уларнинг назарларига тушганлар. Уларнинг барчалари домлани фақат гўзал ахлоқлари ва фазилатларини ёд этиб, илм йўлидаги жидду-жаҳдларини эътироф этадилар. Зеро, кишининг шахсиятини энг яқиндан билувчи ва у ҳақида энг тўғри баҳо берувчи — бу унинг устозидир.

У киши ҳақларида устозлари муҳтарам Аҳмаджон домла Махмуджон Махдум ўғли шундай дейдилар:

«Ёрқинжонни Аллоҳ раҳмат қилсин, уни икки хислат юксалтирди. У нимагаки эришган бўлса, аввало устозларига бўлган эҳтиром туфайли эришган деб ўйлайман. У гарчи устозларидан илмда ўзиб кетган бўлса ҳам, ҳаммаларини ҳурматларини жойига қўяр ва риояларини қиларди. Бирор фикрини ёки масаланинг жавобини айтмоқчи бўлса, тўғридан тўғри сўз қилмас, балки одоб билан: «Домла шундай деса ҳам бўладими?» деб изн сўрарди. Зеро, талаба одоб ва устозларининг қалбига йўл топа олиши билан юксак мақомга эришади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22613

🕋 @islomuz
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Ҳар тонг уйғонганимизнинг ўзи шукр қилишга арзигулик сабабдир. Шундай экан, кунни яқинларимизга табассум, меҳр улашишдан бошлайлик!

Кунингиз файзли ва мароқли ўтсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
БАНК БЕРАДИГАН ФОИЗИ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Жияним узоқ ўлкаларда ишлаб тирикчилигини ўтказади. Мусофирчиликда ҳар сафар маълум бир миқдорда маблағ жамғариб яна ишлаш учун узоқ сафарга чиқади. Тўплаган маблағи вақт ўтиб инфляцияга тушяпти. Бу эса жиянимни ўзимизда ишлашига тусқинлик қиляпти. Хуллас бу маблағ билан бир иш бошлай олмаяпти. Жияним тўплаган пулини давлат банкига қўйса, бир ёки икки йилга, банк бу маблағни ишлатганига берадиган фоизи ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пул бериб, уни фоиз орқали кўпайтириб олиш шариатимизда қайтарилган. Ризқ инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган илоҳий неъмат экан, уни ҳалол йўллар билан излаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 АЁЛЛАРНИНГ ЖУМА КУНГИ ПЕШИН НАМОЗ ВАҚТИ
#намоз

CАВОЛ: Жума куни аёллар пешин намозини ҳар кунги вақтда ўқийверишадими ёки масжидда жамоат тарқагандан кейин ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар пешин намозини жума кунидан бошқа кунларда қайси пайтда ўқиётган бўлсалар, Жума куни ҳам ўша пайтда ўқийверадилар. Чунки бу масалада фиқҳий китобларимизда: “Жума куни аёллар пешин намозини жума намозидан кейин ёки жамоат тарқалгандан кейин ўқийдилар”, деган кўрсатма келмаган.

Аммо узри йўқ бўла туриб жума намозига бора олмаган эркаклар эса пешин намозини жума намози ўқилишидан олдин ўқишлари макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
📌 ХАЙРИ ЭҲСОН САВОБИНИ ЙЎЛЛАШНИ ЭНГ ЯХШИ ЙЎЛИ

Савоб йўллашнинг афзал ва энг яхши сурати шуки, хайри эҳсонни нақд тарзда фақир, мискинларга бериб, ундан ҳосил бўлган савобни ўтган отаси ёки кимигадир бағшлашдир. Чунки, мискинларнинг нималарга эҳтиёжлари борлиги ўзларигагина маълум бўлиб, уларга нақд пул берилса, у билан ўзларини эҳтиёжларини қондирадилар. Иккинчи сурати, мискинларга хом масаллиқ берилади ва улар ундан ўзлари учун хоҳлаган таомларини пишириб истеъмол қилаверадилар. Учинчи сурати, овқат пишириб мискинларни қорнини тўйдирилади ва ундан ҳосил бўлган савобни бағишлайди. Овқат пишириб мискинларга беришнинг энг яхши сурати эҳсон қилмоқчи бўлган миқдордаги масаллиқни бирданига пиширмай ҳар куни то масаллиқ тугагунича фақир, мискинларга етадиган даражада овқат тайёрлаб уларни тўйдиради. Агар бирданига барча масаллиққа овқат тайёрласа, очни ҳам тўқни ҳам тўйдириши лозим бўлиб қолади. Бунда одатда кўпроқ қорни тўқларга овқат тарқатилади. Қорни очлар эса қолиб кетади.

📌 ТИЛОВАТИ ҚУРЪОНДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН САВОБНИ ЙЎЛЛАШ

Қуръони каримни тиловат қилиб савобини йўллаш борасида аксарият улуғлар айтадиларки, ҳар ким ўз уйида имкониятига қараб тиловат қилиб савобини бағишлагани афзал ва авлодир. Жамоат орасида Қуръони каримни тиловат қилиб, савобини бағишлашда аксарият ўринда маййит аҳлига ўзини кўрсатиш бўлади ва бунда холислик камроқдир.

Вафот этган кишига савоб йўлланилади, хайри эҳсон қилинган нарсанинг айни ўзи эмас.
Баъзи оми инсонлар нима нарса садақа қилсанг ўша нарса ўтганларга етиб боради деб, эътиқод қиладилар. Бу аслида нотўғри тушунчадир. Чунки, садақа қилинган нарсалардан ҳосил бўлган савоб маййитга бағишланилса, ўша савоб етиб боради, хайри эҳсон эмас. Шиа оқимининг баъзи фирқаларида Муҳаррам ойида шарбат ичиб савобини Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга йўллаш одат бўлиб қолган. Чунки, улар ичилган шарбатдан ҳосил бўлган савоб шарбат суратида Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга етиб боради деб эътиқод қиладилар. Бу ғирт нотўғри тушунчадир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🤝 НОМАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН КЎРИШГАНДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Биз қариндошлар билан йиғилганда кўплаб номаҳрам опаларим билан кўришишга тўғри келади. Кўришгандаям юзни бир-бирига текказиб кўришиш керак бўлади. Биламан гуноҳ, қайтаришни иложи йўқ, чунки гап айтсам "Сен фалонийсан, тугунсан" деган гаплар бўлади. Катталар бепарво, нима қилай устоз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам аёл қизлар билан қўл бериб кўришиш шаръан ножоиз ишдир. Қариндошларингизни “Сен фалонийсан, тугунсан” деган гапларига эътибор берманг. Уларнинг гаплари ҳеч бир асосга эга эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрисида бир қанча ҳадислар келган:

عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لأن يُطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمسّ امرأة لاتحلّ له." رواه الطبراني

📗 “Сизлардан бирортангиз ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлагандан кўра, бошига темирдан бўлган игна санчилиши яхшироқдир” деганлар.
( Имом Табароний ривояти).

Динимиздан узоқлашиб, ўзлигимизни унутиб, ўзга миллатлар маданиятига эргашиш, уларга кўр-кўрона тақлид қилиш оқибатида, ҳозирда динимизга ёт бўлган номаъқул ишлар оддий ҳол бўлиб қолди. Шулардан бири номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Ҳатто одамларга шариат ҳукмларидан гапириб ҳужжат келтирсангиз, сизни динда чуқур кетган, динни қийинлаштирганликда айблаб, “инсонни ўзида бўлса бўлди, ўзинга тўғри бўлсанг бўлди” каби гапларни келтирадилар.

Амма, амаки, хола ва тоғаларнинг қизлари ҳамда келин ва келинойилар билан қўл бериб кўришиш ҳам ана шундай тушунчаларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

📗 “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегиши яхшироқдир” деганлар
( Имом Табароний ривояти).

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
❗️ МАШИНА ЁКИ УЙГА ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Уй ёки машина сотиб олганда қурбонлик, қўй сўйиш динимизда борми ёки иримми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Қурбонлик деб ташриқ кунлари сўйиладиган жонлиққа айтилади. Ундан бошқа нарса қурбонлик дейилмайди. Уй олса ёки машина олса кимларгадир атаб жонлиқ сўйиш динимизда қайтарилган ишлардан. Сиз яхши ният деб қилишингиз мумкин, лекин шундай бўлиб-бўлиб динимизда бўлмаган ишлар урфга айланмоқда. Етказганига шукрона қилмоқчи бўлсангиз сўйиб ўтирмасдан қийматини садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184476)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
З. Нақшбандий айтадилар:

"Сулаймон алайҳиссаломни биласизми? У зотга пайғамбарлик билан бирга подшоҳлик ҳам берилган эди. Ундан ташқари кўп неъматлар, ҳайвонот олами билан сўзлашув, шамолнинг тасарруфи, жинлар у зотнинг қўл остида сўзсиз итоатда бўлиши каби фазилатлар унгагина берилган эди.
Аллоҳ таоло тарафидан у зотга "Байтул мақдис"ни қуриш топширилган эди. Бу жуда улуғ топшириқ эди. У зотнинг пайғамбарлиги ҳам, улуғ иш устида эканлиги ҳам ажалга монелик қила олмади. "Байтул мақдис" қурилиши ниҳоясига етгани йўқ эди. Шундай улуғ иш охирига етмай туриб ажал ўз ишини бажариб кетди.
Сен-чи, кимсан!? Пайғамбар ҳам эмассан, ёки улуғ иш устида ҳам эмассан. Балки гуноҳ ишлардан бўшамаётган ғофил бир бандасан. Қайси амалларингга суяниб хотиржамсан? Гўёки ажал сени унутиб қўядигандай бепарвосан. Аллоҳ таолонинг бу қонуни пайғамбарлардан соқит бўлмагач, сендан қандай соқит бўлсин, эй банда.

📚 Ёрқинжон қори Фозиловнинг "Жаннат соғинчи" китобидан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/02 08:17:26
Back to Top
HTML Embed Code: