Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#хайрли_тонг

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲 Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!


🌤 Кунингиз мазмунли ўтсин!..



📿 Дўст томонга | @nurli_yol
❗️ УЛАМОЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАСА
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим хозирги кунда мусулмонлар хақида гапирсалар сани шайхинг, имомларинг, муллаларинг ёки мусулмонларинг деб уларга нисбатан нафрат билан гапирадилар. Интернетда хам баъзи домлаларимизни каналга жойланган видеолари комментларига ёмонлаб ёзадилар. Уламоларни ёмонлаш билан куфрга кетиб колиш мумкинми? Никохга таъсири борми? Уламоларни ёмонлаган одамни зурриётларидан қори, қория чиқмайди деб эшитгандим ман эса болаларимни бўлишини хохлаб дуо қилиб шу йўлда илм ўргатаяпман. Уларни отасини гунохини деб илмсиз бўлиб қолмасликлари учун нима қилсам бўлади?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уламоларнинг илмини ва қилаётган ислом шиорлари бўлган амалларини қасддан сўкса ўзи кофир, хотини талоқ, қилган ҳажи бекор бўлади. Эрингизга гап ўтадиган одамлар билан маслаҳат қилинг. Бу гаплари учун бошига Аллоҳнинг балолар ёғилишни бошласа кўради. Бу кетишида дунё ва охиратига қаттиқ зарар бўлади. Сизларга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/183375)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Эй одам боласи! Ҳаётингнинг аввали азон, охири эса (жаноза) намоздир. Қиёмат куни надомат чекмаслигинг учун азон билан иқомат орасида ёмон амал қилма!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
‼️ БУЮК БИДЪАТЛАР ‼️

☝️ БУЛАРНИ БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!

БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР.

📌 Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
📌 Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
📌 Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
📌 Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
📌 Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
📌 Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
📌 Хўроз бемаҳал қичқирса;
📌 Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
📌 Бойўғли сайраса;
📌 Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
📌 Ҳовлига мажнунтол экилса;
📌 Сафар ойида тўй қилинса;
📌 Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
📌 Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
📌 Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
📌 Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
📌 Биров тишлаган нарсани еса;
📌 Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
📌 Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
📌 Қўлнинг узунлиги;
📌 Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
📌 Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
📌 Синиқ ойнага қараш;
📌 Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
📌 Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
📌 Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
📌 Ўнг кафт қичиши;
📌 Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
📌 Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
📌 Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
📌 Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
📌 Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
📌 Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
📌 Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
📌 Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
📌 Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
📌 Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
📌 Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
📌 Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
📌 Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
📌 Бешикни икки киши кўтариши;
📌 Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
📌 Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!

🤔 Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

🤔 Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

🤔 Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

🤔 Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

🤔 Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.

🤔 Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

🤔 Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

🤔 Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
🤔 Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.

☝️ Огоҳ бўлинг: булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Кенг дунё кўзингга тор бўлиб қолса, «Ё Аллоҳ!» деб хитоб қил!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Қуръондаги сабр уч турлидир:

1) Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади.

2) Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилиш. Унга олти юз даража берилади.

3) Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилиш. Унга тўққиз юз даража берилади”.

Абдуллоҳ ибн Аббос
.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЖИНЛАР ҲАҚИДА НИМА БИЛАМИЗ?

Сиз раковинага қайноқ сувни тўкасизми?

Бир шайх қайноқ сувни бирор чуқурликка қуйишдан олдин Бисмиллаҳ дер экан. Ундан сўрашибди нега бундай қиласан деб, шунда шайх жавоб берибди:

"Бир куни бир оилага чақиришди, борсам, уларни жинлар билан боғлиқ муаммоси бор экан. Шайх жиндан сўрабди "нега айби йўқ одамларни тинчини бузяпсан?"

Жин жавоб қилибди:

"Бу одам раковинага қайнаган сув қуйди ва сув болаларимни устига тушди, биттасини ўлдирди"

Шайх айтибди:

"Лекин биласанку у сени болаларингни кўрмаган, инсонлар жинларни кўролмайдилар"

Шунда жин айтибди:

"Ҳа нега унда у Бисмиллаҳ демади"

Қачонки биз Aллоҳни номи билан гапирсак, жинлар огоҳ бўлади ва қочади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!


ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🔥 МАШҲУР БИДЪАТЛАР
#бидъат

1️⃣ Кечаси уйни супирмаслик ҳақида ҳадис

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Масжидимиз имом домласи кечаси уй супуриш инсонни хорликка олиб келади деб айтди. Бу хақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бор деди. Бунақа ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Нопок жой ва нарсаларни тозалашга ҳадис кўп. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/104054)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


▫️▫️▫️

2️⃣ Сафарга кетган одамни кетидан супуриш

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайнонам уйдан кимдир узоқроқ жойга кетса, уйни кетган одам манзилига етиб бормагунча тозалатмайдилар. Ёмон бўлар эмиш. Хар нарса Аллоҳнинг измида бўлса, уй тозалаш ва супуришнинг қандай таъсири бўлиши мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аҳмоқликни давоси йўқда. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/167625)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


▫️▫️▫️

3️⃣ Сафардан олдин уйни тозалаш

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устоз ота-онам узоқ сафарга кетаетганлигидан хабар топган бир инсон уйимизда меҳмон бўлган бир киши менга - “ота-онангиз сафарга кетган куни уйни супуриш мумкин эмас” деб қайтарди. Шунда мен - “бунга бирор бир далил борми” деб савол берсам жавоб олмадим. Бундай амаллар бидъат эмасми/

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бунақа гапларни динни яхши билмайдиганлар ўйлаб топишади. Уйни доим тоза ва озода тутиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/238816)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ИМОМЛИК ВА ИМОМ: КЕЧА ВА БУГУН

«...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини тураржой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказо.
Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағ ойлик дейилмоқда ва "Имом еб кетди", деган гаплар кўпайди.
Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган.
Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва туҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар ажаб эмас».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 18:24:18
Back to Top
HTML Embed Code: