Telegram Web Link
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


📿 Дўст томонга  |
@nurli_yol
Одамларнинг кўплари бомдод намозига турмайдилар, илло Аллоҳ таоло танлаб олган бандалар туришади.

Танланганлар ичида яна хослари борки, улар ярим тунда Аллоҳ таолонинг даргоҳида туриб таҳажжудлар ўқийдилар.
Сиз биринчи тоифаданмисиз ёки иккинчиданми?

Агар ҳар икки тоифадан ҳам бўлмасангиз, унда ўйлаб кўринг, ўзингизни терганг, нима учун Аллоҳ таоло сизни ҳам ўша бандаларидек ихтиёр қилмаяпти?

Яхшиликлардан маҳрумлик гуноҳлар сабабидан бўлади. Тавба эса неъматлар яна қайтишига сабабдир.

Шайх Маъсаровий ҳафизахуллоҳ


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🚿 ​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ
#ғусл

CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан,
📚 “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:

وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ."
  
Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.

 📚 “Раддул муҳтор”  китобида бундай дейилган:
فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،
  
“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Эскириб қолган кийимларингиз камбағаллар наздида ҳали янги. Ўша кийимларни (ахлатга ташлаб юбориш ўрнига) камбағалларга ҳадя қилинг.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
Қазои қадарга бўлган иймон «Қадарингни кутиб ухлайвер», демайди!
Балки «Ўрнингдан туриб, қадарингни кашф қил», дейди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


📿 Дўст томонга  | @nurli_yol
#Ҳадис_820

ҚЎЛИНИ ВА ИДИШИНИ ҲАМ ЯЛАБ ҚЎЙСИН



عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الشَّيْطَانَ يَحْضُرُ أَحَدَكُمْ عِنْدَ كُلِّ شَيْءٍ مِنْ شَأْنِهِ حَتَّى يَحْضُرَهُ عِنْدَ طَعَامِهِ، فَإِذَا سَقَطَتْ مِنْ أَحَدِكُمُ اللُّقْمَةُ فَلْيُمِطْ مَا كَانَ بِهَا مِنْ أَذًى، ثُمَّ لِيَأْكُلْهَا وَلَا يَدَعْهَا لِلشَّيْطَانِ، فَإِذَا فَرَغَ فَلْيَلْعَقْ أَصَابِعَهُ، فَإِنَّهُ لَا يَدْرِي فِي أَيِّ طَعَامِهِ تَكُونُ الْبَرَكَةُ.
وَفِي رِوَايَةٍ: وَأَمَرَنَا أَنْ نَسْلُتَ الْقَصْعَةَ، وَقَالَ: فَإِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ فِي أَيِّ طَعَامِكُمُ الْبَرَكَةُ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади – таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирортангиздан луқма тушса, ундаги нопокликни кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга қолдирмасин. Фориғ бўлгач, бармоқларини яласин. Чунки у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«У зот бизни товоқни бармоқларимиз билан сидириб, ялашга амр қилдилар ва:
«Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз»
, дедилар», дейилган.

✍️ Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.


📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан динимиз таомга нисбатан қанчалар эътиборли бўлганини ва биздан тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз.
Ажойиб бир ҳикмат. Таомнинг баракаси қаерда эканлигини билиб бўлмайди. Унинг асосий тўпидами, энг марказидами ёки ерга тушган бирор луқма, томчи, увоқдами? Ёхуд таомнинг лаганга, идишга ёпишиб қолган қисмидами?
Шунинг учун баракадан умидвор бўлган ҳар бир инсон бирор томчи ёки бирор увоқ таомни исроф қилмасин. Ҳаттоки қўлини ва идишини ҳам ялаб қўйсин. Агар шундай қилмаса, ўз таомининг баракали жойини шайтони лаъинга берган бўлади.
Ушбу ҳадисни ўрганар эканмиз, беихтиёр бугунги кундаги таом борасидаги исрофлар ёдимизга тушади. Орадан файзу бараканинг кўтарилгани эсга тушади. Ўзимиз қилар ишни қилиб қўйиб, нимага барака қолмади экан, деб юришимиз эсга тушади. Аллоҳнинг динига амал қилмаслик шундай бўлади. Ҳар бир нарсада салбий натижаларга олиб келади.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат ва сумъа билан ҳаддан ошманглар, ғурурга кетманглар. Албатта у Аллоҳ таолодан тўсиб қўйувчи энг улкан ишлардандир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

🏷 Изоҳ: Сумъа” арабча “самъ” (эшитиш) сўзидан олинган бўлиб, одамлар эшитсин учун амал қилишни
англатади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақт – инсонга берилган энг олий ва улуғ неъмат. Унинг ҳар бир сонияси олтинга тенгдир. Дақиқаларнинг нақадар қимматли эканини айниқса сўнгги нафасини олаётганлар яхши англайдилар.

📚 «Гўзал ўрнак» китобидан


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo
💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар.

#qarz #mahzunlik #dangasalik #panoh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни касал бўлиб қолдим... Ҳамма ухлади, аммо онам кўз юммади.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 20:25:39
Back to Top
HTML Embed Code: