Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бирор ишнинг уддасидан чиқа олмасанг билгинки, Aллоҳ таоло уддалай олмаслигинг сен учун яхши эканини билади:

- ёки сен бу ишга тайёр бўлмаганинг учун;
- ёки ҳозир уни қилишга қодир эмаслигинг учун;
- ёхуд сенга унданда афзалроқ бошқа нарса борлиги учун.

Aллоҳнинг тақдирингга битган битигига рози бўл, табассум қил ва тушкунликка тушма!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_813

КИМ БИР ҚАВМНИНГ ТИЛИНИ ЎРГАНСА



Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим»
.

✍️ Термизий ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
18 ёшда одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашига қизиқасиз;
40 ёшда одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни қизиқтирмай қўяди;
60 ёшда сиз ҳақингизда ҳеч ким ўйламаганини аллақачон биласиз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қабристон

CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.

Жумладан, 📚“Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".
"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради"
.

Яна шундай дейилади:
“Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (📚 “Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).

Бу борада 📚 “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:
“Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.

Шунингдек, 📚 “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
“Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.

📌 Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.

📌 Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.

☝️ Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🛁 ҚАБРИСТОНДАН КЕЛГАЧ ЮЗ ВА ҚЎЛНИ ЮВИШ.
#қабристон

CАВОЛ: Устоз яқин юнларда қабристон қайтгач танишларим "Юз-қўлингни ювоб ол!" - дейишди. Мен улардан сабабини сурадим улар эса "Шундай қилиш керак!" - деб жавоб беришди. Саволимга қониқарли жавоб топмагач пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳамда саҳобалар ҳаётига бир-бир қараб чиқдим лекин қабристондан сўнг ювинишга доир маълумотга дуч келмадим. Устоз қабристондан келгач юз-қўлни ювишга доир маълумот берсангиз.


💬 ЖАВОБ: Беҳуда гап.

(https://savollar.islom.uz/s/13805)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ким онасининг оёғи остида хизматкордай яшаса, қавми узра саййид бўлиб яшайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:

يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ

📗 Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир”
(✍️ Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).

Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Аллоҳ билан суҳбатлашаётганингда нимани ҳикоя қилсанг ҳам хижолат чекма! Қизиғи шуки, аслида У Зот бу ҳикояларингни билади, аммо сени эшитаверади.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_817

АКАНИНГ ҲАҚҚИ ОТАНИНГ БОЛАДАГИ ҲАҚҚИ КАБИДИР


عَنْ سَعِيدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حَقُّ كَبِيرِ الْإِخْوَةِ عَلَى صَغِيرِهِمْ حَقُّ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: 

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ака-укаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир», дедилар». 


📜 Шарҳ: Катта аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар унинг укалари, сингиллари ва ҳоказо, ким бўлса бўлсин, отага қандай итоат қилса, катта акага шундай итоат қилиши керак. Чунки буни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг боладаги ҳаққи каби бўлишини яхши билишимиз керак.

📌 Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, катта аканинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, унинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларга, сингилларга лозимдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Уни укалари оталари ўрнида ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар.

Манба: "Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
Сабр – ўзи аччиқ, лекин лекин натижаси гўзал дори кабидир. Аллоҳим, бизга гўзал сабр ато қилгин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 16:13:24
Back to Top
HTML Embed Code: