Telegram Web Link
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ:
“Ота-онага яхшилик қилиш гуноҳи кабиралар учун каффоратдир” , деганлар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бир ёш бола: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Ўн сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Агар банк мудири: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллион сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Агар подшоҳ: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллиард сўм берса керак», деб ўйлайсиз.
Шундай экан, оламларнинг Робби Аллоҳ азза ва жалланинг «Солиҳ бандаларим учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис қилмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим», деган сўзини ўқиб, нима деб ўйлаяпсиз?

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
❗️РАДНОМА ҲАҚИДА
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Раднома нима? Уни олиб уйга осиб қуйса иссиқ-совуқ, ирм сиримлар ўтамас эмиш. Шу тўғрими? Бир танишимни уйига шунақанги сехр жоду кўп бўлар экан ва ҳар хил касалликлар ҳам пайдо бўлаётган экан шу маслаҳатни беришибди.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бекор гап. Одамлар қалбларида Қуръон бўлмагани учун шу каби нарсаларга осиладилар. Қуръондан билган кишилар билган оятларни ўқиб юрсалар ҳеч қандай ёмон нарса яқинлашмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/36953)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

***

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сеҳр-жодудан халос бўласиз деб баъзи бир мулла акалар одамни ёшига қараб 15-20 кл қўй гўштини пулини айтиб қоғозга араб ҳарфлари билан ёзиб тумор қилиб беришяпти. Аввало биз бандаларнинг тақдиримиз яратган Аллоҳнинг қўлида. Бир танишим саҳар турган пайтлар таҳорат қилиб “Раднома” китобини ўқиб юрса ўшандагина сеҳр-жодудан халос бўлишини айтди.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ундай китоб йўқ. Намоз ўқиб ва Қуръон ўқийдиган инсонга ундан бошқа ҳеч нарсани ҳожати йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/92873)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Ғазаб келганда оғир бўлишинг, (бахтни) ҳис қилмасанг-да, ўзингни бахтиёр кўрсата олишинг, йиғламоқчи бўла туриб, табассум қилишинг, қалбинг азобда бўлса ҳам бошқаларга эътиборли бўлишинг ҳақиқий кучли инсон эканингнинг исботидир.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ЎЗИНГИЗНИ ҲАМ ДУО ҚИЛИНГ

Эй Роббим, мени ҳалол ризқ ила ризқлантир!
Эй Роббим, менга солиҳа жуфт насиб эт!
Эй Роббим, менинг гуноҳларимни кечир!
Эй Роббим, дардларимга комил шифо бер!
Эй Роббим, менга раҳм қил!
Эй Роббим, менга тавфиқ бер!
Эй Роббим, менинг умримга, вақтимга барака бер!
Эй Роббим, айбларимни сатр қил!
Эй Роббим, менга фойдали илм ато эт!
Эй Роббим, мени ҳифзу ҳимоянгда асра!
Эй Роббим, мени тўғри йўлга бошла!
Эй Роббим, менинг иймонимни зиёда эт!
Эй Роббим, Қуръонни қалбимга жо айла!
Эй Роббим, менга соғлом ақл бер!
Эй Роббим, билганларимга амал қилишимни осон айла...

📿
Дўст томонга | @nurli_yol
Aёл эрини намоз ўқишга кўндира олмаса...

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Агар намозхон аёл эрини ҳеч қандай йўл билан намоз ўқишга кўндира олмаса, нима қилиши керак?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳдан дуоларида сўраши, сабр қилиши ва мулойимлик билан насиҳат қилиб боравериши керак. Гапи ўтадиган кишиларга арз қилиб, эрини тўғри йўлга солиб беришларини илтимос қилса ҳам бўлади. Аммо эр учун хотин жавобгар эмас. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
Муаммолар қанчалик катта бўлмасин, сабр қилавер. Мўъжиза сониялар ичида юз беради, йиллар мобайнида эмас.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
САЖДАГА БОРИШ ВА УНДАН ТУРИШ
#намоз

CАВОЛ: Саждага бориш ва ундан туриш тартиби қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар бирин кетин ерга қўйилади, яъни, тизза, қўллар, юз. Саждадан тураётганда ердан узоқ аъзолар биринчи кўтарилади, яъни, юз, қўл тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

اِذَا اَرَادَ السُّجُودَ يَضَعُ اَوَّلًا مَا كَانَ اَقْرَبُ اِلَي الْاَرْضِ فَيَضَعُ رُكْبَتَيْهِ اَوَّلًا ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ اَنْفَهُ ثُمَّ جَبْهَتَهُ وَ اِذَا اَرَادَ الرَّفْعَ يَرْفَعُ اَوَّلًا جَبْهَتَهُ ثُمَّ اَنْفَهُ ثُمَّ يَدَيْهِ...

яъни: “Агар намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Бас (шундай экан), аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради...”.

“Мухтасарул-виқоя” китобида эса:

"ثُمَّ يُكَبِّرُ وَ يَسْجُدُ فَيَضَعُ رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ يَدَيْهِ... و يُكَبِّرُ وَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ ثُمَّ يَدَيْهِ ثُمَّ كْبَتَيْهِ..."

яъни: “ (Намоз ўқувчи) рукудан сўнг такбир айтади ва сажда қилади. Саждага бориш асносида аввал тиззаларини сўнгра қўлларини ерга қўяди, (саждадан турганида) такбир айтади ва аввал бошини сўнгра икки қўли ва тиззаларини ердан кўтаради...”, – дейилган.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ривоятда эса:

"حَفِظْنَا عَنْ عُمَرَ فِي صَلَاتِهِ أَنَّهُ خَرَّ بَعْدَ رُكُوعِهِ عَلَى رُكْبَتَيْهِ كَمَا يَخِرُّ البَعِيرُ، وَ وَضَعَ رُكبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ"
(رواه الطحاوي في شرح معاني الآثار عن علقمةَ والأسودِ رضي الله عنهما)

яъни: “Биз ҳазрат Умар разияллоҳу анҳунинг намозларидан шуни эслаб қолдикки, у киши руку қилганларидан кейин худди туя чўккалагандек чўккалар эдилар ва тиззаларини қўлларидан аввал ерга қўярдилар”, – дейилади (Имом Таҳовий Алқама ва Асвад разияллоҳу анҳумолардан ривоят қилганлар).

Бу борада бир қанча ҳадислар мавжуд. Моликий мазҳабидан ташқари барча мазҳаб олимлари ушбу ҳадисларни дақиқ ўрганиб, “сажда қилишда аввало ерга яқин аъзолар ерга қўйилади ва саждадан туришда эса ердан узоқ бўлган аъзолар ердан кўтарилади”, – деган фикрга иттифоқ бўлганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (www.tg-me.com/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (www.tg-me.com/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (www.tg-me.com/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (www.tg-me.com/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (www.tg-me.com/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади.
Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади...

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 Ҳаёси бўлмаган қизни рўмоли Мўмина қилиб қўймайди.

👳🏻‍♂️ Кўзи ерда бўлмаган эркакни соқоли Мўмин қилиб қўймайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/03 17:16:42
Back to Top
HTML Embed Code: