Telegram Web Link
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ҳисоб куни хусусидаги аксар фикрлар мени даҳшатга солади.
Ота-онангни қанчалик яхши кўрсанг ҳам, ҳасанотларингни уларга ҳадя қила олмайсан. Лекин ғийбат қилган кишингни қанчалик ёмон кўрсанг ҳам, ҳасанотларингни унга улашиб юборасан.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👳🏻‍♂️🧕 АЁЛЛАРГА ИМОМЛИК ҚИЛИШ
#оила #жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши аёлларга имомликка ўтганда, уларга имомлик қилаётганини қандай ният қилади? Масалан ҳам эркак ҳам аёлларга, ёки фақат аёлларга имомлик қилганда. Хозирда бу масала уйда ахли оила билан жамоат бўлиб намоз ўқишда бeхато бажаришимиз учундир.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эркакларга имом бўлганда уларнинг иқтидосини қабул қилдим деб ният қилиш шарт эмас. Аёлларни эса шарт. Чунки аёл киши эркакнинг ёнига келиб туриб олса имомнинг намози бузилади. Агар иқтидосини қабул қилмадим деб ният қилса бузилмайди. Оиладаги эркак ва аёлларга имом бўлаётган киши аёлларга ҳам имом бўлаётгани қалбидан ўтказишининг ўзи кифоя қилади. Аёллар тўлалигича эркак ва ёш болалардан ҳам орқадаги сафда туришлари шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55272)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Аёллар очиқ-сочиқ юришдан ўраниш томон қадам ташлагани сари Аллоҳ уларни эркакларнинг кўзига шунчалик гўзал қилиб кўрсатаверишини билишса эди…


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#ибрат

Бир пайтлари билакларга безак бўлган бу тақинчоқлар, энди ҳеч қандай фойдаси тегмай ётибди. Бутун умр йиғиб-терганингиз мана шундай сизга зарра қадар наф келтирмайди, магарам уни яхшилик йўлида сарф қилмасангиз!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Қуръонга_муҳаббат

Имрон ибн Муслимнинг вафотидан кейин қизи тушида кўрди ва: «Эй отажон, бизни тарк этганингиздан буён аҳволингиз қандай», деб сўради. «Жуда яхши, қизалоғим, бизга жаннатдаги ризқимиз ҳар куни кўрсатилиб турибди», деб жавоб берди. «Бунга сизни нима эриштирди», деб сўраган эди, «Солиҳ ният ва Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилганим», деб жавоб берди.

📚 Асбаҳоний «Ҳулятул авлиё» китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Кимдир ухласа, ҳаётнинг алам-изтиробларидан қутулади. Кимдир ухласа, ҳаёт унинг озор-азиятларидан қутулади.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бирор ишнинг уддасидан чиқа олмасанг билгинки, Aллоҳ таоло уддалай олмаслигинг сен учун яхши эканини билади:

- ёки сен бу ишга тайёр бўлмаганинг учун;
- ёки ҳозир уни қилишга қодир эмаслигинг учун;
- ёхуд сенга унданда афзалроқ бошқа нарса борлиги учун.

Aллоҳнинг тақдирингга битган битигига рози бўл, табассум қил ва тушкунликка тушма!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_813

КИМ БИР ҚАВМНИНГ ТИЛИНИ ЎРГАНСА



Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


📗«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим»
.

✍️ Термизий ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
18 ёшда одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашига қизиқасиз;
40 ёшда одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни қизиқтирмай қўяди;
60 ёшда сиз ҳақингизда ҳеч ким ўйламаганини аллақачон биласиз.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қабристон

CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.

Жумладан, 📚“Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".
"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради"
.

Яна шундай дейилади:
“Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (📚 “Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).

Бу борада 📚 “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:
“Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.

Шунингдек, 📚 “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
“Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.

📌 Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.

📌 Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.

☝️ Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🛁 ҚАБРИСТОНДАН КЕЛГАЧ ЮЗ ВА ҚЎЛНИ ЮВИШ.
#қабристон

CАВОЛ: Устоз яқин юнларда қабристон қайтгач танишларим "Юз-қўлингни ювоб ол!" - дейишди. Мен улардан сабабини сурадим улар эса "Шундай қилиш керак!" - деб жавоб беришди. Саволимга қониқарли жавоб топмагач пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳамда саҳобалар ҳаётига бир-бир қараб чиқдим лекин қабристондан сўнг ювинишга доир маълумотга дуч келмадим. Устоз қабристондан келгач юз-қўлни ювишга доир маълумот берсангиз.


💬 ЖАВОБ: Беҳуда гап.

(https://savollar.islom.uz/s/13805)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ким онасининг оёғи остида хизматкордай яшаса, қавми узра саййид бўлиб яшайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/03 15:35:10
Back to Top
HTML Embed Code: