Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Фарзанд салоҳиятли бўлиши учун нима қилиш керак?


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ҳурматли каналимиз аъзолари. Кун узаётгани муносабати билан, кунлик намоз вақтларини соат 20:00 дан соат 21:00 (1 соатга) кўчириш таклифига қандай қарайсизлар?
Anonymous Poll
47%
Ҳа, яхши бўларди
17%
Йўқ, ҳозирги вақтида қолсин
36%
Умуман олганда, фарқи йўқ
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
Насибадорлар учтадир:

📌 Дунё уни тарк қилмай туриб дунёни тарк қилган киши;
📌 Ота-онасидан айрилмай туриб уларга яхшилик қилиб қолган киши.
📌 Холиқига йўлиқмай туриб У Зотни рози қила олган киши.

🤲 Роббим, бизларни ана шулардан қилгин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Масжид ошиқлари - Омир ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ

Уйлари масжидга яқин бўлган Омир ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафотлари чоғида муаззиннинг азонини эшитиб қолиб: "Қўлимдан ушланглар", дедилар. Унга: "Сиз касалсиз-ку", дейишди. Шунда: "Аллоҳнинг чақирувчисини эшитиб, унга ижобат қилмайманми?" дедилар. Қўлларидан ушлаб, масжидга олиб боришди. Аммо имом билан бир ракат намоз ўқиб, вафот этдилар.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Бир киши: «Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди. Шунда ҳаким зот: «Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини пойабзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши тождир. Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🎰 БУКМЕКЕРЛИК ҚИМОРМИ?
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Букмекерлик компанияларига пул тикиш қиморга кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда гаров ва қиморга асосланган жуда кўплаб компаниялар фаолият юритади, уларни букмекерлик компаниялари дейилади. Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан, футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилиб борилади. Бу фаолиятларнинг барчаси қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.

Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабира дейилган. Аллоҳ таоло «Моида» сурасининг 90-оятида шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз».

Оламлар Робби бу оятда қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши» деб марҳамат қилган. Айнан шу оятда хамр ичиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз соҳибига "Кел, сен билан қимор ўйнайман", деса, садақа қилсин», — дедилар.

Қимор шу қадар жирканч иш эканки, киши ҳали ўйнамаган бўлса ҳам, ўйнашни таклиф қилиши биланоқ гуноҳкор бўлиб қолар экан. Шу боис, унинг каффоротига ўйнамоқчи бўлган пулини садақа қилиб юбориш керак экан.

Динимизда инсонлар ҳалол меҳнат қилиб пул топишга буюрилган. Бировни алдаб, хиёнат қилиб, муттаҳамлик йўли билан унинг мулкига эга бўлиб олиш ҳаромдир. Қимор эса айнан шундай йўл билан пул топишдир.

Қиморда ютқазган тараф ютган тарафни ҳеч қачон яхши кўрмайди. Ўртада адоват, нафрат, жанжал пайдо бўлади. Ютқазган тараф имкон топилди дегунча ютган тарафдан пулларини қайтариб олишга, бунинг учун ҳатто ўша ютган кимсани ўлдиришгача бориб етади. Хуллас, қимор сабабли инсонлар ўртасида душманлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ҳатто қотиллик юзага келади. Мана шуларнинг ўзиёқ қиморнинг жамиятга соладиган хавфи, келтирадиган зарарлари нечоғли аянчли эканини кўрсатади.

📌 Одамларда меҳнат қилмай, қийналмай, осон ва тез пул топишга бўлган истак уларни мана шундай жирканч иш — қимор ўйнашга, қиморга йўналтирилган каналларга аъзо бўлишга ундайди.

Қимор ўйновчи кимса бориб-бориб ҳамма нарсасидан жудо бўлади. Оиласининг пароканда, фарзандларнинг уйсиз қолишига, уларнинг луқмаси бузилишига сабаб бўлади.

☝️ Кимда ким қимор ўйнаб, пул ютиб олган бўлса, ўша ютган пулни дарҳол эгасига қайтариб бериши керак. Агар эгаси ўлиб қолган бўлса, унинг меросхўрларига беради. Борди-ю, меросхўрларни ҳам топа олмаса, эгасининг номидан бирор фақирга беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11 та одамнинг тўп тепишини 90 минут томоша қилиш...

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Қарзнинг савоби садақадан афзал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болани ҳеч нимани билмайди, деб ўйлайсизми?

🎙 Хадича Кубро Тонгар

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди.

❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

🇸🇦Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади.

❗️ Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.

❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/03 19:22:52
Back to Top
HTML Embed Code: