Telegram Web Link
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Audio
#Аудио
#ражаб_ойи #рўза

Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

MUSLIM.UZ

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида бундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

"Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар".
(Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишхонада шароит йўқлиги туфайли фақат бомдодни ўқиб қолган намозларни кечқурун қазо қилиб ўқиб олсам бўладими?
#қазо

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_756

БИР РАКЪАТИ ТОПИЛГАН НАМОЗНИНГ ҲАММАСИ ТОПИЛАДИ


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصُّبْحِ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الصُّبْحَ وَمَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْعَصْرِ قَبْلَ أَنْ تَغْرُبَ الشَّمْسُ فَقَدْ أَدْرَكَ الْعَصْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилишган.

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойида ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Ҳанафийдан бошқа мазҳабларга кўра, бир одам узр туфайли бомдод намозига кеч қолиб, қуёш чиқмасдан аввал бир ракъатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракъатини ўқийверади. Унинг намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланиб, қазо бўлмайди. Бироқ ҳанафий мазҳаби уламолари бошқа ҳадисга асосланиб, қуёш чиқиши билан бомдод ўқиётган кишининг намози бузилади, деб ҳукм чиқарганлар.
📌 Лекин бир киши кеч қолиб, асрнинг бир ракатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади.

***

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصَّلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلاَةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан бир ракатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар».

✍️ Икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.

📜 Шарҳ: Бу ҳадисда фақат бомдод ёки аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракъат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Намози қазо бўлмайди.

☝️ Баъзи кишилар агар намоз вақти оз қолган бўлса, кейинроқ, бемалол, қазосини ўқиб оларман, деб бепарволик қиладилар. Бу мутлақо нотўғридир. Мусулмон киши умуман намозни қазо қилмаслиги керак. Бир вақт қазо бўлган намознинг гуноҳини ювиш анча қийин. Шунинг учун охирги вақтида бўлса ҳам, биргина ракъатига илиниб қолса ҳам, ҳаракат қилиш керак. Бундоқ рухсат берилиши ҳам биз бандалар учун айни меҳрибонликнинг ўзидир.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
Қуръон ўқишга дангасалик қиляпсанми? Унда қуйидаги сўзларни эсла:

Бир бет Қуръон ўқиш билан 5 минг савоб эга бўласан.
Бир пора Қуръон ўқиш билан 100 минг савобга эга бўласан.
Бир марта Қуръонни хатм қилиш билан 3 миллион савобга эга бўласан.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_757

❗️ҲАРОМ МОЛДАН ҚИЛИНГАН САДАҚА


 تُقْبَلُ صَلَاةٌ بِغَيْرِ طُهُورٍ وَلَا صَدَقَةٌ مِنْ غُلُولٍ، قَالَ هَنَّادٌ فِي حَدِيثِهِ: إِلَّا بِطُهُورٍ 

Ибн Умардан:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳоратсиз намоз ҳам, хиёнатдан топилган (молдан қилинган) садақа ҳам қабул бўлмайди», дедилар».

Термизий ривояти.

Ушбу ҳадисдан, ҳаромдан топилган мол-мулк Аллоҳнинг наздида мақбул бўлмаслиги, ҳаромджан эканлиги 100 фойиз аниқ бўлиб савоб умидида садақа қилса куфр бўлиши айтилган. Баъзи бир инсонлар шариатда ҳаром қилингани аниқ бўлган ишларни қилиб ундан тушганларини масжид, савоб ишларга сарфлайдилар. Уларнинг бу иши мутлақо нотўғри. 


Имом Абу Ҳанифа йўлда кетаётиб, олма ўғирлаётган кишини кўриб қолдилар. Унинг ортидан кузатиб, бориб қарасалар, у олмаларни садақа қилиб улашар эди. Имом: "Нима учун ўғирлик қилдинг, мен сени оч деб ўйлабман", десалар, у киши: "Йўқ, мен (савоб умидида) роббим билан тижорат қилмоқдаман", деди. Имом: "Бу қанаси бўлди?" дедилар. У киши: "Мен ўғирлик қилганим учун Аллоҳ битта ёмонлик ёзади. Уни садақа қилиб улашсам менга ўнта яхшилик ёзади. Демак менга тўққизта яхшилик ёзилди. Мен Роббим билан мана шундай тижорат қилмоқдаман", деди. Шунда имом: "Ўғирлик қилганингда Сен учун битта ёмонлик ёзилди. Уни садақа қилиб улашганингда садақанг қабул қилинмади. Чунки, Аллоҳ ҳалол ва покизалик билан топилган пулдаги садақани қабул қилади. Сенга ундаги бир гуноҳ ва ўғрига белгиланган жазо лозим бўлади", дедилар. 

📌 Ҳаром молнинг ҳукми, савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиш.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#эслатма

🕌 🕰 Юнусобод Оқ-Тепа масжидидаги  ўқиладиган жамоат намози вақтлари берилиб бориладиган расмий масжид каналларидан бири:

👉 @oqtepamasjid
#Эслатма #суннат_рўза

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_758

ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ВА СИНГИЛЛАР ТАРБИЯСИ УЧУН САВОБ



عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ لَهُ ثَلَاثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلَاثُ أَخَوَاتٍ أَوِ ابْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللهَ فِيهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса, ёхуд икки қизи, ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар».

✍️ Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбияси учун қанчалик савоб олган бўлса, сингилларининг тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олишини билиб оламиз.

***

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ أُنْثَى فَلَمْ يَئِدْهَا وَلَمْ يُهِنْهَا وَلَمْ يُؤْثِرْ وَلَدَهُ عَلَيْهَا أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида бир қиз бола бўлса-ю, уни тириклай кўмиб юбормаган, таҳқирламаган ва ўғлини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар».

✍️ Абу Довуд ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Исломдан олдинги жоҳилиятнинг одатига биноан, қизлар ор келтиради, деган ўй билан уларни тириклай кўмиб юборадиганлар ҳам бўлар эди. Ислом бу ваҳшиёна одатни ботил қилди ва қизларнинг тарбиясига катта эътибор берди.
Шунингдек, авваллари қиз болани хорлаш одат тусига кириб қолган эди. Ислом бу ёмон ишни ҳам ботил қилди ва қизларни алоҳида эъзозлашни йўлга қўйди.
Жоҳилият жамиятида ўғил бола қиз боладан устун қўйилар эди. Ислом ҳамма болаларга бирдек қарашни йўлга қўйди.
Исломда қизларга эътибор билан қараш – жаннатга элтувчи амал, деб баҳоланди.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
2024/10/06 12:28:38
Back to Top
HTML Embed Code: