Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#ТАБРИК

1-октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни!"

Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
"Сизларга сахийлар сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан кейин сиздан энг сахийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади”, деганлар.

💐 Азиз устозлар! Байрамингиз муборак бўлсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
www.tg-me.com/nurli_yol 👈
ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРБИЯ ҲАМ БЕРАДИМИ?
#тарбия

CАВОЛ: Ўқитувчилар болаларни ўқитиш билан бирга уларга тарбия ҳам берадими? "Мен ўқитиб қўйдим бўлди, ота-онаси тарбияласин" дейиши тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир бола униб-ўсиб, келажакда жамиятга керакли, комил инсон бўлиб етишишида кўпчиликнинг меҳнати зарур бўлади. Оилада ота-она бўлса, мактабда ўқитувчилардир. Улар бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари, ҳамкорлик қилишлари жуда муҳим. Тарбия масаласида ота-она ўқитувчиларга, ўқитувчилар ота-онага ташлаб масъулиятсизлик қилиши жуда катта хатодир. Буни қуйидаги ҳадис мисолида кўришимиз мумкин:

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ: الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوجِهَا وَمَسْؤُولَةًّ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир”. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир”, деяётганларини эшитдим”
Муттафақуқун алайҳ.

Бу ҳадисдан олинадиган фойда: Ҳар бир шахснинг жамият олдидаги масъулияти, ҳар бир эркакнинг аҳли ҳузуридаги масъулияти, ҳар бир аёлнинг эри хонадонидаги масъулияти ва барча инсонларни бошқа кишилар олдидаги масъулияти тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Тобеъинлардан Саъид ибн Жубайр айтдилар:

Мўмин киши яшаётган ҳар бир кун ғаниматдир. Яъни, мўмин ҳар куни ва ҳар дақиқасидан унумли фойдаланади.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_668

ТАҲОРАТДАН ОРТГАН СУВНИ ИЧИШ МУСТАҲАБ АМАЛ


حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ وَهَنَّادٌ، قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي حَيَّةَ قَالَ: رَأَيْتُ عَلِيًّا تَوَضَّأَ، فَغَسَلَ كَفَّيْهِ حَتَّى أَنْقَاهُمَا، ثُمَّ مَضْمَضَ ثَلَاثًا، وَاسْتَنْشَقَ ثَلَاثًا، وَغَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثًا، وَذِرَاعَيْهِ ثَلَاثًا، وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ مَرَّةً، ثُمَّ غَسَلَ قَدَمَيْهِ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَامَ فَأَخَذَ فَضْلَ طَهُورِهِ، فَشَرِبَهُ وَهُوَ قَائِمٌ، ثُمَّ قَالَ: أَحْبَبْتُ أَنْ أُرِيَكُمْ كَيْفَ كَانَ طُهُورُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. وَفِي الْبَابِ: عَنْ عُثْمَانَ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ زَيْدٍ، وَابْنِ عَبَّاسٍ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، وَعَائِشَةَ، وَالرُّبَيِّعِ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ أُنَيْسٍ

Бизга Қутайба ва Ҳаннодлар ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Абул Аҳвас ҳадис айтиб берди». У Абу Исҳоқдан:
Абу Ҳайядан ривоят қилинади:

📗 «Алийнинг таҳорат қилганини кўрдим. У кафтларини тозалаб ювди, сўнг уч марта оғзини чайди, уч марта бурнига сув олди, юзини уч марта ювди, билакларини уч марта ювди, бошига бир марта масҳ тортди, сўнг оёқларини тўпиқларигача ювди. Сўнг ўрнидан туриб, таҳоратдан қолган сувини олиб, тик турганича ичди. Сўнг: «Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатиб қўйгим келди», деди.

✍️ Бу ҳақда Усмон, Абдуллоҳ ибн Зайд, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Оиша, Рубаййиъ ва Абдуллоҳ ибн Унайсдан ривоятлар бор.


🏷 Изоҳ: Таҳорат олгач, идишда қолганидан ичиб қўйиш суннат амалидир (айрим кишилар каби бармоқларидаги ювинди сувни шимиш нотўғри). Ҳозирда кранлардан ҳам ичиб қўйса суннат адо бўлаверади.
📌 Уламоларимиз “ичаётган вақтларида Роббим мен зоҳиримни Сен буюрганингдек покладим. Қалбимни ҳам Ўзинг поклагин деб ният қилинади” деганлар.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис #Зикр_ва_дуолар

КИЙИМ КИЙИШДА

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:

اللهمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا هُوَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا هُوَ لَهُ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб ўқир эдилар.


Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривоятлари.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!».

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди».

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!».


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚҚАНДА ЮРАК ТУШИБ ҚОЛИШИ БОР НАРСАМИ?


Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


📿 Дўст томонга  |
@nurli_yol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис_870

БОШҚАЛАРДАН ДУО ОЛИШ



عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: اسْتَأْذَنْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْعُمْرَةِ فَأَذِنَ لِي وَقَالَ: لَا تَنْسَنَا يَا أُخَيَّ مِنْ دُعَائِكَ، فَقَالَ عُمَرُ: كَلِمَةٌ مَا يَسُرُّنِي أَنَّ لِي بِهَا الدُّنْيَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: اسْتَأْذَنْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْعُمْرَةِ فَقَالَ: أَيْ أُخَيَّ، أَشْرِكْنَا فِي دُعَائِكَ وَلَا تَنْسَنَا. وَاللهُ أَعْلَمُ  

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадим. Бас, менга изн бердилар ва:
«Эй биродаргинам, бизни ҳам дуоингда унутма», дедилар.
Умар:
«Бу калима ўрнига бутун дунё менга берилганда ҳам мени масрур қилмас эди», деди».

✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

✍️ Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадим. Бас, у зот: «Эй биродаргинам, дуоингда бизни ҳам шерик қил, бизни унутма», дедилар».

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан


🏷 Изоҳ: Бошқалардан дуо олиш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан. Солиҳ инсон, хусусан ота-оналарнинг фарзанди ҳаққида қилган дуолари ижобатга яқин бўлади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу умрага кетаётганларида дуо сўраганлар. Аллоҳ билгувчироқдир.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 00:38:29
Back to Top
HTML Embed Code: