Telegram Web Link
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🧕 ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ НАМОЗИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлим яқинда намоз ўқишни ташлаб қўйди, фақат бомдод ва асрни ўқияпти, сабаби қорнида етти ойлик ҳомиласи бор, саждага борган вақтда ҳомила тиқилиб оғриқ бераётган эмиш.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Роса саждага муҳтож вақтида намозни тарк қилибдида. Аёл туғадиган ҳолатда ўлим билан ҳаёт чегарасида бўлади. бу вақтда Аллоҳнинг мададидан бошқа ҳеч нарса ёрдам беролмайди. Бир кунда беш маҳал лаънатга учраб яна Аллоҳни раҳматини умид қилиш бу аҳмоқлик. Саждага борса зарар қилса стулга ўтириб ишора қилиб ҳам сажда қилса бўлади. Намозларини тезда бошласин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/150276)

🔸🌷🔸


CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳомиладор аёл намозида қийналса суннат намозини қолдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қийналса суннатларни ўтириб олиб ишора билан ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86024)

🔸🌷🔸


CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлим 7 ойлик ҳомиладор. «Саждада боламиз қийналяпти» деган баҳоналарни айтяпти. Бундай ҳолатларда аёлларга узр борми? Мен унга “намознинг фарзини бўлса-да тик турган ҳолда ўқиб ол” деб айтяпман. Бу ишим тўғрими ёки мен аёлимга зулм қилиб қўймаяпманми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ҳомилага зиён қилгани тарихдан шу кунгача кузатилмаган. Қандай қилиб ўқишга қодир бўлса, ўша ҳолда ўқийди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/98084)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#ибрат

Ўзингизни муҳим шахс деб хисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади.  Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади....

📚 Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉 @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐


Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
НАМОЗНИ ХЕЧАМ БОШЛАЙ ОЛМАЯПМАН
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен бир гунохкор банда намозимни хеч хам бошлай олмаяпман. Хар куни ўқийман деб ният қиламан, лекин қандайдир куч мени тўхтади. Аллоҳ олдида виждоним азобланияпти. Гунохларим кўп, астойдил Аллоҳга тавба қилиб намозни тўкис адо этиб тавба қилсам гунохим кечирилармикин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳнинг давоси тавба. Тезда таҳоратни олинг ва пешонани саждага қўйинг. Бу тайёргарлик кўрадиган маросим эмас. Инсон гуноҳ қилса унинг қалбига дўзахдан бир азоб етади. Яхшилик қилса жаннатдан бир роҳат етади. Яшаб дунёдан ўтаверасиз, кўмиб келинаверади, лекин бенамозлик учун барибир азобдан қочиб қутилиш йўқ. Инсонларга хайронсан турмуш қурмасдан туриб эрсиз фарзанд кўрдим деса “Сен ақлдан озибсан” дейишади. “Экин экмасдан ҳосил олса бўлади” деса ҳам “Сен ақлдан озибсан” дейишади. Аммо уларга Аллоҳ “Фалон-фалон амалларни қилсанг жаннатга кирасан” деса у амалларни қилмасдан жаннатга киришни орзу қилишади. Бундай одамни ким дейиш мумкин? Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/112863)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛАВОТ АЙТИЛАДИМИ?

Cавол: Азонда муаззин “Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ” деса, салавот айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин салавот айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда салавот айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам салавот айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин салавот айтиш ва дуо қилишга буюрилган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
"Толиби илмлик ўқув даргоҳлари ҳисобида турувчи одам эмас, балки у юрганида ҳам, ўтирганида ҳам, бирор нарса ейиш пайтида ҳам ақли доимо илмий масалалар билан банд бўлган одамдир."

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_753

🛞 ИНСОН МАРКАБГА МИНГАНДА


عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى بِعِيرِهِ خَارِجًا إِلَى سَفَرٍ كَبَّرَ ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ: ﮋ سُبْحانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَﭿ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَﮊ ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا الْبِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنَ الْعَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، اللَّهُمَّ وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الْأَهْلِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاء السَّفَرِ وَكَآبَةِ المَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي المَالِ وَالْأَهْلِ. وَإِذَا رَجَعَ قَالَهُنَّ وَزَادَ فِيهِنَّ آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва:
«Субаҳаналлазии саххара ланаа ҳааза. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибун. Аллоҳумма! Иннаа насъалука фии сафаринаа ҳааза ал-бирра ват-тақва ва минал амали маа тарзаа. Аллоҳумма! Ҳаввин алайнаа сафарана ҳааза ватвиъ аннаа буъдаҳу. Аллоҳумма! Антас-соҳибу Фис-сафар вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каобатил манзари ва суъил мунқалаби фил мали вал аҳли», дер эдилар.
Қачон қайтсалар ҳам шуларни айтардилар ва «Ойибуна, таибуна, обидуна лироббинаа ҳаамидун»ни зиёда қилар эдилар
».

Иккисини бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.


📜 Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз. Аллоҳим! Албатта, биз ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Бизларга бу сафаримизни осон қилгин. Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, аҳл ва молда маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Роббимизга қайтувчимиз, тавба қилувчимиз, ибодат қилувчимиз, ҳамд айтувчимиз»

Инсон маркабга минганда ўзида алла қандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда дарҳол Аллоҳни эсласа, унга маркаб миниш имконини берган Зотни эсласа, Унга шукрона ўлароқ ушбу ривоятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади.
«Бизга буни бўйсундирган Зот покдир».
Яъни «Бизга бу маркабни берган Аллоҳ покдир. Агар ўша пок бўлган Зот маркабни бизга бўйсундириб қўймаганида, «Биз бунга қодир эмас эдик».
Бизда бундай маркабларни бўйсундириб олиш имкони йўқ. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмас эди.
«Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз».
Ҳеч қачон бошқага қайтмаймиз. Шунинг учун доимо Уни эслаймиз. Доимо Унга ибодат ва шукр қиламиз.

Имом Муслим қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
📗 «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб, уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз. Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».

Ҳар бир мусулмон одам бунга амал қилмоғи даркор.

Ушбу дуони яхшилаб ёд олиб, ҳар сафар маркабга минганда ўқиб юриш тавсия қилинади.
Ҳозирда кўпчилик айнан ушбу ҳадиси шарифга амал қилади.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
САЖДАДА ИККИ ТОВОННИ БИР-БИРИГА ТЕККИЗИБ ТУРИШ
#намоз

CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида икки товонни бир-бирига теккизиб туриш Ҳанафий мазҳабида қандай амал?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

فقدت رسول الله صلي الله عليه و سلم و كان معي علي فراشي فوجدته ساجدا راصا عقبيه مستقبلا باطراف اصابعه القبلة
(صحيح ابن خزيمة)

“Бир кеча Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни ўринда йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, у зот саждада эканлар, икки оёқ бармоқлари қиблага юзланган ҳолда бир бирига ёпишиб, тик турган экан”. Мана шу ҳадисни далил қилиб, баъзи уламолар сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат, деганлар. Аммо, Ҳанафий мазҳаб уламолари жумладан Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” номли китобларида бу масалага батафсил тўхталиб ўтиб, ниҳоясида сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат эмаслигини баён қилганлар.

والقول الفیصل، أن یقال إن کان المراد بإلصاق الکعبین أن یلزق المصلي أحد کعبیہ بالآخر․․․ فلیس ھو من السنن علی الأصحّ (السعاية في كشف ما في شرح الوقاية)

“Хулоса шуки, агар товонларни бир-бирига теккизишдан намозхон бир тўпиғини бошқасига теккизиб туриши ирода қилинган бўлса, асаҳ сўзга кўра бу суннатлардан эмас”.

Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўз сўзларини қувватлаш учун Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларини келтирадилар:

كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَكَعَ بَسَطَ ظَهْرَهُ وَإِذَا سَجَدَ وَجَّهَ أَصَابِعَهُ قِبَلَ الْقِبْلَةِ فَتَفَاجَّ. یعني وسّع بین رجلیہ ( رواه البيهقي)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам руку қилганларида белларини текис тутардилар ва сажда қилсалар иккала оёқларини бир-биридан ажратган ҳолда бармоқларини қиблага юзлантирардилар” (Имом Байҳақий ривояти).

Мавлоно Абдулҳай Лакнавий юқоридаги ҳар икки ҳадис саҳиҳ бўлса-да, бироқ, сажда ҳолатида эркакларнинг товонларни бир-биридан ажратиб туришлари суннатга мувофиқ эканлигини айтадилар. Чунки, эркак кишининг саждаси ҳақида келган кўп ҳадисларда намоз ўқувчининг мўътадил, аъзолари очиқ ҳолда сажда қилишилиги зикр қилинган.

عن انس رضي الله عنه عن النبي صلي الله عليه و سلم قال: اعتدلوا في السجود ولا يبسط احدكم ذراعيه انبساط الكلب (رواه البخاري)

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам билагини итга ўхшаб ёймасин”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто, қўлтиқларининг оқи зоҳир бўлар эди” дейилган. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Шу эътибордан фақиҳлар саждада товонлар ораси очиқ ҳолда туриши суннатга мувофиқ эканлигини таъкидлаганлар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ҳадислари жузъий ҳолат бўлиб, доимий ва умумий ҳолат эмаслиги, доимий ва умумий ҳолатга Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳунинг ҳадислари тўғри келишини баён қилганлар (“Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ, ТАСБЕҲ ВА САЛОВАТ ҲАҚИДА
#Қуръон

CАВОЛ: Ҳаммамизга маълумки 3 вақтда намоз ўқиб бўлмайди: кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётганда. Менинг саволим шуки бу ҳукм фақат намоз учунми ёки намоздан кейин ўқиладиган тасбеҳ, салавот, Қуръон тиловати кабилар ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

Бу ҳукм намоз, тиловати сажда ва жаноза намозига хос бўлиб, бу вақтларда тасбеҳ, саловат айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мумкин.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَعَدَ فِى مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى، لَاَ يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши бомдод намозини ўқигандан сўнг то чошгоҳ намозини ўқигунча яхшиликдан бошқасини яъни зикр, тасбеҳ, истиғфор ва Қуръон тиловатидан бошқасини гапирмаса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хабарини бермоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_754

ЖАНОЗАНИ ТЕЗЛАТИНГЛАР



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَسْرِعُوا بِالْجِنَازَةِ فَإِنْ تَكُ صَالِحَةً فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا إِلَيْهِ وَإِنْ تَكُ غَيْرَ ذَلِكَ فَشَرٌّ تَضَعُونَهُ عَنْ رِقَابِكُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши. Уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон. Уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилишган.


📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан жаноза кўтарилганда нима учун тез юрилишининг ҳикмати келиб чиқади. Бу ишда фақат яхшилик кўзда тутилган. Агар маййит аҳли солиҳ, тақводор, яхши одам бўлса, унга ўлими пайтида у дунёдаги жойи ва бўладиган неъматлар, иззат-икром кўрсатилган бўлади. Маййит ўша ўзи учун тайёрланган яхшиликларга тезроқ етишишга интиқ бўлиб, ошиқиб туради. Шунинг учун уни тезроқ олиб бориб, жойига қўйиш керак.
Агар, Худо кўрсатмасин, маййит ёмон одам бўлса, унинг касофати ҳаммага уради. Унинг касофатидан қутулиш учун уни тезроқ олиб бориб, кўмиш керак бўлади.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Масжиддаги жамоат вақтлари учун: @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
2024/10/06 14:33:39
Back to Top
HTML Embed Code: