Telegram Web Link
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING

🏔🏡 Нанай "Туризм қишлоғи"га айланди!

Ўзининг сўлим, мафтункор табиати билан ном қозонган Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғига "Туризм қишлоғи" мақоми берилди.

Ушбу қишлоқда туризмни ривожлантириш, туристларга шароит яратиш мақсадида сўнгги 5 йилда 150 дан ортиқ меҳмон уйлари, 2 та хостел, 15 умумий овқатланиш масканлари ташкил этилган.

Шу йилнинг ўзида 18 та туризм объекти барпо этилиб, 300дан ортиқ янги иш ўринлари очилиши режалаштирилган. Ҳозирда қишлоқ ҳудудида 30 миллион долларлик 87 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жумладан, осма кўприк, дор йўли ҳамда ёзги сирпанчиқ йўлакчаси йўлга қўйилиб, сайёҳларга қулайликлар яратилган. Шунингдек, инвестиция дастурига асосан ҳудуддан оқиб ўтувчи Подшоота сой қирғоғида 1,3 километр саломатлик йўлакчаси бунёд этилган. 7 та сунъий шаршара эса қишлоқнинг туристик жозибасини янада оширган.

📝 Камола Жўрабоева,
Янгиқўрғон тумани ҳокимининг матбуот котиби


⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹💐🌹 Аёлингизга шунчаки ҳеч қандай сабабларсиз гул совға қилинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🏬💶 Олий ўқув юртларига "супер контракт" учун шартнома бериш бошланди

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2024/2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун 2 сентябрдан табақалаштирилган тўлов-контракт ("Супер контракт") учун ариза қабул қилиш ва шартнома бериш бошланди.

Шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹🕌📿 Имом Бухорийнинг намоздаги хушуъ ва хузуълари - наманганлик таниқли уламо Одилхон қори Юнусхон ўғли

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹 "Илм ўрганмаган кунимиз бахтсиз кунимиз" - Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари айтган ибратли сўзларга қулоқ тутайлик, азизлар.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

🏫🌮🍔 Янги ўқув йили арафасида мактаб ошхоналарида сотиш тақиқланган озиқ-овқатлар рўйхати эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг огоҳлантиришича, булар гамбургер, чизбургер, ҳот-дог, "кириешки", "хрустяшки", чипс, энергетик ва газланган ичимликлар...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу турдаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, улар Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MAORIF
#LIVE

📹🏫📢 Наманган вилояти мактабларида биринчи қўнғироқ садолари янгради: 6-мактабда байрам тантанаси

Бугун - 2024 йил 4 сентябрь куни вилоятимиздаги 700га яқин умумтаълим мактабларида Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами ҳамда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Билимлар куни кенг нишонланди.

Жумладан, Наманган шаҳридаги 6-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари остида бошланди.

Ушбу илмгоҳда янги 2024/2025 ўқув йилида Нигора Аҳмедова бошчилигидаги 45 нафар педагог муаллимлигида 900 нафарга яқин ўқувчи таълим олади. Мактаб остонасига энди қадам қўйган 1-синфнинг жажжи 105 ўқувчисига Президент совғалари тантанали равишда тақдим этилди.

Тантанали тадбида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ҳотамов иштирок этиб, ўқувчиларга самимий тилакларини билдирди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

📹🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ!

📆 Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг биринчи куни - 2024 йил 4 сентябрь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси
(баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Мавлид ойи муборак бўлсин!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

💼🏫 Наманган шаҳар ҳокими ўзи ўқиган мактабнинг “Биринчи қўнғироқ” тадбирида қатнашди!

Вилоятимиз марказидаги барча ўқув муассасаларида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси асосида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, 41-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тантанали маросимда қатнашган Наманган шаҳри ҳокими Анваржон Отахўжаев барчани истиқлол айёми билан қутлаб, ўқитувчи ва ўқувчиларга янги ўқув йилида янги зафарлар тилади. Мактаб остонасига илк қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари”ни топширди.

Шаҳар ҳокими янги ўқув йилининг илк кунида 11-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди. Дарс жараёнида битирувчи ёшлар билан самимий мулоқот қилди. Ўқувчиларнинг келажак орзулари, билим ва касб-кор ўрганишга қизиқиши тингланди. Мулоқотда Ватанни асраш, юрт ободлиги ва тараққиёти учун барча бирдек масъул экани уқтирилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FAZO

🛰🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон ва Қозоғистон космосга сунъий йўлдошлар гуруҳини учиришни режалаштирмоқда

Республикамизнинг Рақамли технологиялар вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири билан учрашув ўтказди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 19:15:44
Back to Top
HTML Embed Code: