Telegram Web Link
#MAORIF

🏫 "Бугун мактабда олган чуқур билимларингиз Янги Ўзбекистоннинг эртанги кунини белгилайди" - Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Мустақиллик дарсини ўтди

Наманган вилоятидаги 715 та мактабда 549 минг 277 нафар ўқувчи “Биринчи қўнғироқ” тадбири билан дарсларни бошлади.

Билимлар куни Наманган шаҳридаги 6-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ҳам кенг нишонланди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ҳотамов ўқувчиларга мактабда олинадиган чуқур билимлар Янги Ўзбекистоннинг эртанги кунини белгилашга хизмат қилажагини таъкидлади.

Жажжи ва юқори синф ўқувчилари билан мулоқотда бўлиб, уларни ота-оналари орзу қилган аълочи ўқувчи, Ўзбекистонимиз ишонган муносиб фарзандлар бўлишга руҳлантирди.

Қувонарлиси, ўтган ўқув йилида мактабни тамомлаган 85 нафар битирувчининг барчаси юртимиз ва хориждаги нуфузли олий ўқув юртларига қабул қилинди. Уларнинг ярмидан кўпи давлат гранти асосида талаба бўлиш бахтига эришди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SAXOVAT

🕌🏫 Янги ўқув йили муносабати билан юртимиз имомлари томонидан 3 миллиард сўмлик ўқув қуроллари ҳадя этилди

📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилишди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Демак, илм олмоқчи бўлган ўқувчи ёшларнинг таълим олишига китоб ва дафтарлар олиб бериш, зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам улкан савобли амаллардандир.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹 "Бу юртнинг оналари буюк бўлган. Ҳозирдачи..." - Анвар Аҳмад ўғли Турсун

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TAFAKKUR
АЛЛОҲ УЛУҒНИНГ УЛУҒИДИР

☝️📹📖 Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдан бир киши:

📖 "Аллоҳу акбару кабиирон, вал ҳамду лиллааҳи касиирон, ва субҳааналлоҳи букротан ва асиилан" (Маъноси: "Аллоҳ улуғнинг улуғидир. Аллоҳга ҳамдларнинг кўпидир. Эртаю кеч Аллоҳни пок деб ёд этарман"), деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Фалон‑фалон калималарни айтган ким?" дедилар.
Қавмдан бир киши: "Мен, эй Аллоҳнинг Расули", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Улардан завқландим, уларга осмон эшиклари очилди", дедилар".

Умар розияллоҳу анҳумо айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганимдан бери уларни тарк этмадим".
(Имом Муслим ривояти).

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BUNYODKORLIK

📹🌃 Наманганда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди

Мустақиллик байрами арафасида Давлатобод тумани Янги Наманган шаҳарчасидаги "Янги Ўзбекистон" боғида фойдаланишга топширилган фавворанинг диаметри 160 метр бўлиб, баландлиги 12 метрга тенг.

Жами 380 та фавворачадан иборат мажмуада жаҳон ва миллий мусиқа санъатига мансуб турли композициялар ижро этилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DAYJEST

📹🥋🚙💸 Ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, моҳир дзюдочи Диёра Келдиёрова 200 миллион сўмга авторақам сотиб олдими?

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SAYYOR_QABUL

💼🔥 Вилоятгаз раҳбари маҳаллаларда фуқароларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутмоқда

"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиал директори Иброҳим Мамаджонов Наманган шаҳрининг Илғор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабулда маҳалла фуқароларининг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ бир қатор долзарб масала ва муаммолари тингланди. Таъминот даражаси ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган таклифлар эшитилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида энергия тежамкор газ жиҳозларининг самараси ва афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AVTO_OLAM
#IXTIRO

📹🚜 Андижонда “Ламборджини” тарихини эслатувчи ихтиро кашф этилди

Избоскан туманидаги маҳаллий муҳандислар инновацион тракторни яратишди. Тракорга “Матиз” двигатели жойлаштирилган ва у ерни 70 см чуқурликда бемалол ҳайдаши мумкин.

Айтишларича, илк моделни ҳужжатлаштириш ва унга давлат рақами бериш ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, келгусида янги завод ҳам очилиши мумкин. “UzAutoMotors” компанияси мутахассилари Андижон тракторини Тошкентдаги лабораторияга олиб боришни режалаштирмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 22:41:53
Back to Top
HTML Embed Code: