Telegram Web Link
#ELGA_XIZMAT

💼🇺🇿 Президент Администрацияси ҳузуридаги Республика Ишчи гуруҳи Чортоқ туманида: табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги мурожаатлар ҳал этилмоқда!

👉 @namanganim24 👇
#ELGA_XIZMAT

💼🇺🇿 Президент Администрацияси ҳузуридаги Республика Ишчи гуруҳи Чортоқ туманида: табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги мурожаатлар ҳал этилмоқда!

🔥🚚 Шу кунларда Республика Ишчи гуруҳи томонидан Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, уларга ечим топиш чоралари кўриляпти. Бунда коммунал соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали томонидан табиий газ қурилмаларини соз ҳолатга келтириш, суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, тумандаги Нурафшон, Байналмилал, Ифтихор, Ласкидон, Зафар Диёр  маҳаллаларида табиий газ тармоқлари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилиб, бўяш ишлари бажариляпти. Шунингдек Ора-Ариқ, Сарой, Қорабоғ, Соҳибкор маҳаллаларидаги истеъмолчиларга 24,2 тонна миқдоридаги суюлтирилган газ етказиб берилди.

Шунингдек, "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали директори Иброҳимжон Мамаджонов томонидан Чортоқ туманида олиб борилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, истеъмолчилар билан табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш ҳамда истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб беришни янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#YOSHLAR_OVOZI
ДУНЁ САҲНАЛАРИНИ ЗАБТ ЭТАЁТГАН ЯНГИҚЎРҒОНЛИК ИСТЕЪДОД СОҲИБИ (видео)

📹👏 Бугунги кунда кўплаб иқтидорли ёшлар қаторида, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилиб ўсган истеъдод соҳибаси Ширин Абдуллаева юртимиз довруғини юксалтирмоқда.

Ширин ҳозирда Хитойнинг Пекин шаҳрида жойлашган Цинхуа университетининг Ижтимоий фанлар факультети талабаси. Ёшлик пайтидан санъат билан ҳамоҳанг ўсиб-улғайган Ширин “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

🎥🎙 Ёш талантли хонанда Ширин Баҳодировна Абдуллаева томонидан, 1970-йиллардаги ретро ашулалардан саналган "Нон нашидаси" қўшиғи янги талқинда ижро этилиб, ретро мусиқа муҳлисларининг олқишларига сазовор бўлди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA
#MashaAlloh

📹📿 Ўз вақтида ўқилган намознинг саломатликка катта фойда эканлигининг илмий исботлари

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#TAFAKKUR
ТАВАЛЛО

📓 Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.

Ўқинг "Фотиҳа"ни, ўқинг "Ёсин"ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.

Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.

Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.

Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой?..


📝 Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
МОҲИР ТЕННИСЧИМИЗ НУФУЗЛИ ТУРНИР ЯРИМ ФИНАЛИДА!

🎾 Бельгиянинг Дюффел шаҳрида теннис бўйича "ITF" туркумида, эркаклар ўртасида ўтаётган "M25" тоифасидаги "Gonzalez Academy event" халқаро турнири ўзининг қизғин палласига кирди.

👏 Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳслари чорак финалида иштирок этаётган теннисчимиз, Наманган спорт мактабининг тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов турнирда иккинчи рақам остида сараланди ва 1/4 финал босқичида бельгиялик Байи Жил Арнони 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

👍 Энди юртимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Ҳумоюн Султонов финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда финляндиялик Эро Васа билан куч синашади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹 Ҳамма кўриши шарт - "Ҳинд Ракеш"

📝 Отабек Ҳасанов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MashaAlloh

📹🕌 Бир дақиқа кўзингизни юмиб, эшитинг. Қалбингиз Набавийга сайр қилсин...

Кўпчилик Мадинаи мунаввара шаҳрида Масжидул Набавийда ушбу қироатни эшитган.

Шайх Али Ал-Ҳузайфи ҳафизаҳуллоҳ 45 йилдан буён Ҳарам имоми бўлиб ишлайди, ёшлари 77да.

Энг кулминацион жойи шуки, уламолар ушбу шайхнинг тиловати ва тартилини, Набий алайҳиссаломникига ўхшатишади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEZKOR_XABAR

📹🏔 Айни вақтда Камчиқ довонида ёмғир ёғмоқда

❗️Водий вилоятларини пойтахтимиз Тошкент билан боғловчи катта магистрал йўл - "А-373" автомобиль йўлининг Камчиқ довонидан ўтган қисмида ёғингарчилик кузатилмоқда.

Ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DILXUSH_NAVOLAR

📹🎼 "Жавоҳир" - таниқли эстрада хонандаси Озода Нурсаидовадан лирик чекинишдаги янги тарона.

🎹🎧 Якшанба, дам олиш кунида завқ билан тингланг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#LIVE
#ANONS
63-ХАЛҚАРО ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИНИНГ ТАНТАНАЛИ ЁПИЛИШ МАРОСИМИНИ ОНЛАЙН ТОМОША ҚИЛИНГ!

🌺 Бугун - 2024 йил 23 июнь, якшанба куни соат 20:00 да Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғининг амфитеатрида 63-Халқаро Гуллар фестивалининг якуний тақдирлаш ва концерт дастури бўлиб ўтади. Буларнинг барчаси Наманган ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Телеграмдаги расмий саҳифамиз ва интернет тармоғидаги "UZD+", "ITV" платформалари орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Ўтказиб юборманг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/28 14:43:54
Back to Top
HTML Embed Code: