Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OGOHLIK
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

📹 Фарзандга диний сабоқ бериш чекланяптими?

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Кўпчиликка бу динга қарши курашдай туюляпти, аммо бу ерда бошқа масала бор.

Ноқонуний диний таълим беришга жалб қилиш деганда, асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилиши ҳақида гап бормоқда.

Масалан, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 минг 705 нафар бола аниқланган.

Жавобгарлик болани “ҳужра”га юбориш учун белгиланмоқда. Ота-онанинг ўз фарзандига диний сабоқ, таълим тарбия беришига умуман алоқаси йўқ.


Чунки бу ҳар қандай ота-онанинг ўз фарзандини шахсан ўзи тарбия қилиш бўйича дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#ELON

🔥 Диққат: Наманган шаҳрининг айрим ҳудудларида икки кун табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали, «Наманган шаҳаргаз» газ таъминоти бўлими Сизга Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани, "Нуробод" МФЙ ҳудудидаги «Наманган-1» газ тақсимлаш шохобчасининг газ тароқлари ва ундаги қурилмаларини 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, ушбу газ тақсимлаш шохобчасидан табиий газ етказиб бериладиган Наманган шаҳрининг 34 та маҳалласида: жумладан, Мингтерак, Ахсикент, Машраб, Маънавият, Мингчинор, Тинчлик, Фурқат, Гулистон, Абу Райҳон Беруний, Ёшлик, Мустақиллик беш йиллиги, Оромгоҳ, Янги замин, Меҳнатобод, Ишонч, Атангангузар, Истиқбол, Курашхона, Ғунча, Нурафшон, Озод, Гўзал, Дўстлик, Чаманзор, Оби ҳаёт, Байналминал, Диёр, Шодлик, Сардоба, Заркент, Зарафшон, Алпомиш, Марғилон, Шодлик, Даштбоғ, Юқори Ғирвон, Меҳрибонлик маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларини табиий газ таъминоти 2024 йил 27 июнь куни эрталаб соат 08:00дан 2024 йил 28 июнь куни кеч соат 17:00гача тўлиқ тўхтатилади.

👌 Юқоридаги кўрсатиб ўтилган маҳаллаларга табиий газ таъминоти тўхтатилиши бўйича огоҳлантириш хатлари берилди. «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали, «Наманган шаҳаргаз» газ таъминоти бўлими табиий газ таъминоти тўхтатилиши ва табиий газ таъминотидаги узилишларда юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MOTIVATSIYA
#TURTKI

📹 "Қўлингдан кетган бахтга ҳеч қачон пушаймон бўлмагин. Аллоҳга қўйиб қўй..." - раҳматли Фозилхон қори

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#HAJ_2024
#ZIYORAT
#TURIZM

📹🕋✈️ Наманганлик ҳожиларнинг илк гуруҳи зиёратдан юртимизга қайтишди

Бугун - 2024 йил 27 июнь Наманган вилоятидан муборак Ҳаж сафарига жўнаб кетган илк гуруҳ ҳожиларимиз, ўз ибодатларини адо этиб келишди.

🛬 "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси 245 нафар наманганлик зиёратчини она Ватанимизга олиб келди.

Зиёратчиларни Наманган халқаро аэропортида Наманган вилояти ҳокими бошчилигида тантанали кутиб олинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹 "Исроф, манманлик ва ҳаддан ошмоқлик - ҳожилик мақомига зид"

🕌🎙 Мусохон домла Аббосиддинов, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QABUL_2024

🔎 Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#MOTIVATSIYA
#TURTKI
ОЛТИНГА ТЕНГ СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан, кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар.

🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр-хотира қолади.

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан", деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар", деб айтишади.

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон", деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон", деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда худди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса худди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади.

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни сен бергансан.

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз бахтдир.

📘 "Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари:

🚿 Ғусл қилиш.
🧊 Хушбўйланиш.
🪥 Мисвок ишлатиш.
👕 Энг яхши кийимни кийиш.
📖 "Каҳф" сурасини ўқиш.
📿 "Салавот" айтиш.
🕌 Масжидга эрта бориш.

🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TAYINLOV
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ (видео)

📹💼 Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Аъзамжон Жўраев Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди.

Янги раҳбар Учқўрғон тумани ҳокими Дилшодбек Мирханов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда туман жамоатчилигига расман таништириб ўтилди.

Аъзамжон Жўраев 1971 йилда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги хирург.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Наманган шаҳар шошилинч тиббий  ёрдам шифохонасида врач-интернатура бўлиб бошлаган.

Меҳнат фаолияти давомида у турли йилларда Учқўрғон тумани соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли Қайқи  амбулаторияси, Қўғай шифохонасида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2013 йилдан буён Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Қўғай шифохонаси бош врачи лавозимида фаолият юритиб келган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MAQOM

📹🪕🎼 Зоминда ўтётган II Халқаро мақом санъати фестивали қизғин давом этмоқда - Наманган павильонига Республика Бош вазири Абдулла Орипов бошчилигида меҳмонлар келиб, мақомчиларимиз санъатига юқори баҳо беришди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

🌝 Ўзбекистонга ёзнинг энг иссиқ даври - "чилла" кириб келди

Иссиқ мавсум 2024 йил 5 августга қадар давом этади.  Хўш, қирқ кунлик бу даврда нималар қилиш керак?

◽️ Тоза, шакарсиз ичимлик сувидан суткасига камида 1,5 литр ичинг.

◽️ Ёғли, қовурилган таомлардан тийилинг ва мева-сабзавотлар истеъмол қилинг.

◽️ Енгил, танага ёпишмаган, ҳаво ўтказувчан уст-бош кийинг.

◽️ Ўртача ҳаво ҳароратидаги сувда душ қабул қилинг (муздай бўлмасин).

👌❗️Асосий эслатма: кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида очиқ, қуёш нури тушадиган жойларда юрманг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2024/06/28 14:37:38
Back to Top
HTML Embed Code: