Telegram Web Link
#TABRIKNOMA
МЕҲР НУРИ ЁҒАР ДОИМ, ЮЗИНГИЗДАН УСТОЗЛАР!

📝
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Тўлаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб бўлармикан юзта ганж билан.


🗓 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.

👩‍🏫 Юртимиздаги барча фидойи ўқитувчи ва заҳматкаш мураббийларни касб байрамлари билан чин дилдан самимий табриклаймиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Доимо элимиз ардоғида юринг!

🤲 Сизларга Аллоҳдан мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, оилавий хотиржамлик, ҳамиша шогирдларингиз бахту камолини кўриб юришингизни тилаймиз.

👏 Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли Устозлар, қадрли ўқитувчилар, азиз мураббийлар!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HAMDARDLIK

⚫️ "Namangan24.uz" ахборот-таҳлилий портали, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллиги жамоалари Наманган шаҳридаги "Ҳомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобур домла Насриддиновга бобоси

90 ёшли Абдулаҳад ҳожи ота Насриддиновнинг вафот этганлиги

муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

🤲 Аллоҳ таоло ўтганларни раҳматига олсин, омин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

🕌 Жаноза Наманган шаҳридаги Янги йўл маҳалласидаги эски Бедауруғда - "Мирёқуббой Мирҳакимбой" жомеъ масжидида Пешин намозидан сўнг ўқилади.

🚏
Локация 👈

🌐 namangan24.uz сайти
👉 @namanganim24 👈
#SPORT_TAYM

🏆🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон кубоги финал учрашувини Саудия Арабистони ҳакамлари бошқариб боради!

🗓🏟 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 5 октябрьь куни Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

⛳️ Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг хабар беришича, мазкур учрашувга Саудия Арабистонидан таклиф қиланган Холид Солиҳ ал-Тураис бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси реферилик қилади. Бош ҳакамга қанотларда унинг ҳамюртлари Абдулраҳим Ҳабиб ал-Шаммари ва Муҳаммад Маки Алабакри ёрдам беришади.

🎥 Ўйинда видеотакрор тизими - "VAR"га саудиялик Султон Санат ал-Ҳарбии масъуллик вазифасини бажаради. Кубок финалига ҳамюртимиз Владислав Цейтлин назоратчи сифатида бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, кубок финали 5 октябрь, шанба куни соат 17:00да бошланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FIDOYI_MUALLIMLAR

📹 Олий математиканинг забардаст фидойиси!


Ҳаётини таълим ва илм-фанга бағишлаган наманганлик Абдулбоқи Раҳмонов математикани ҳаёт фалсафаси деб билади. Салкам эллик йилдан буён ёшларга ушбу фандан сабоқ бериб келаётган бу инсоннинг бугунги кунда кўплаб шогирдлари залворли муваффақиятларга эришмоқда.

Дифференциал тенгламалар ва унинг тадбиқлари бўйича етакчи мутахассис сифатида танилган Абдулбоқи Раҳмонов Наманган муҳандислик технология институти қошидаги Иқтисодий таълим регионал маркази директори, Наманган муҳандислик технология институт қошидаги академик лицейи директори каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритди. Наманган муҳандислик технология институтида 47 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Бугун 16 набира ва ўнга яқин эваранинг суюкли бобоси саналган бу фидойи устоз юзлаб ёшлар қалбида математикага муҳаббат ва иштиёқ уйғотган ҳамда уларга фан сирларини чуқур ўргатиб, илм йўлида қанот бўлган ҳақиқий педагогдир.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 12:21:10
Back to Top
HTML Embed Code: