Telegram Web Link
#SALOMATLIK

🍅🌶🥦🥑 Куз мавсуми учун фойдали сабзавотлар

Терапевт Галина Волкова мавсумий сабзавотларнинг афзалликларини санади. Шифокор сўзларига кўра, сабзавотларда организм учун зарур бўлган кўплаб фойдали моддалар мавжуд.

Мутахассис рационга булғор қалампири, қовоқ ва карамни киритишни маслаҳат берди.

Шунингдек мутахассислар, кимлар помидорни истеъмол қилмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, ошқозон-ичак тракти касалликлари пайтида бу маҳсулот кислоталарни ўз ичига олганлиги сабабли вазиятни янада кучайтириши мумкин.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#SPORT_TAYM

⚽️🏆 "Навбаҳор" - "Андижон" ўртасидаги кубок финали чипталари 1 октябрь — дам олиш кунида водийнинг уч шаҳрида сотувга чиқади

2024 йил 5 октябрь куни Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви учун чипталар мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрь куни сотувга чиқарилади.

Аввалроқ ПФЛ ҳар икки клуб раҳбарлари ва мухлислари билан учрашув ўтказган бўлиб, мазкур масала қандай тартибга солиниши борасида келишувга эришганди. Унга кўра, "Навбаҳор" мухлислари эса 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-секторлардан жой олиши мумкин. Чипталар нархи 22, 23-секторлар 100 минг сўмдан, қолган барча секторлар 75 минг сўмдан сотувга чиқарилади.

Чипталарни стадион кассаларига жонли навбатга туриш орқали сотиб олишлари мумкин. Навбатда турган ҳар қандай шахс кўпи билан 4 дона чипта харид қилиши мумкин бўлади.

Беллашувга бўлган қизиқишнинг катта эканлигидан келиб чиқиб, электрон чипталар савдоси йўлга қўйилмайди. Бунда қалбаки чипталар савдосининг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилади.

Чипта харид қилган наманганлик ишқибозлардан стадионнинг "Умид ниҳоллари" кўчасига туташган ҳудуддаги 1-кириш дарвозаси орқали финалга ташриф буюриши сўралади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹 Болаларга бақириб нимага эришасиз?

👌
Фарзандингизга бақирсангиз, унда қуйидаги салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин:
🔹 Бола ўз ўрнини тополмайди.
🔸 Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
🔹 Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
🔸 Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

❗️ Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#REKORD

🇰🇿🍏🧃 Қозоғистонда 1 минг 700 литр олма шарбати тайёрланиб, жаҳон рекорди янгиланди!

"Шаҳар куни" муносабати билан ўтказилган "Alma Fest" халқаро фестивалида тайёрланган йирик миқдордаги олма шарбати Олма-ота шаҳрига Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олиш имконини берди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

🙇‍♂ Вақтида ухлаш ортиқча вазндан халос бўлиш ва бўй ўсишининг энг осон йўлидир

🛌 Соат 22:00 дан 02:00 гача организм ўзидан энг кўп миқдорда мелатонин ишлаб чиқаради. Мелатонин бўй ўсишига жавобгар бўлган гормондир.

Айнан шу гормон организмдаги ортиқча ёғларни эритиш учун жавобгардир. Қолаверса, коллагенларни тиклаш хусусиятига ҳам эгадир.

Бундан ташқари, ушбу гормон
▫️терини янгилаш;
▫️суякни мустаҳкамлаш;
▫️иммунитетни кўтариш;
▫️ҳужайраларни тиклаш каби бир қатор муҳим вазифаларни ҳам бажаради.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#IBRAT_VAQTI
ЖАННАТ ИФОРИ ТАРАЛГАН МАСКАН

🕌 Ҳажга кетаётганимда бир дўстим "Уҳуд тоғига кечанинг ярмида бор", дея қайта-қайта эслатгани сабабли, кечанинг ярмида Уҳудга бордим.

Ҳазрати Ҳамзадан бошлаб, Мусаб бин Умайр, Абдуллоҳ бин Жаҳш (розияллоҳу анҳу) ва Ҳанзалагача (розиаллоҳу анҳумо) юзлаб саҳобанинг дафнгоҳлари бўлган, атрофи девор билан қуршалган майдонга яқинлашдим. Мушки-анбар ифори тараларди у ердан.

Субҳоналлоҳ, қандай хушбўй ҳидлар! Девор атрофида айланар эканман бир-биридан фарқли, бетакрор ҳидлардан ҳайратланардим. Аммо нега ҳайратланяпман, ахир коинот сарвари, акмали таҳиёт Набий алайҳиссалом ҳазратлари Уҳуд ғазосида шаҳидлар ёнига келиб (маолан): "Улар жонларини Аллоҳ йўлида фидо қилганлигига мен гувоҳман. Ҳақ таоло қиёмат куни уларни шу аҳволида, қонлари оққан ҳолда қабрларидан чиқаради. Улардан мушк ифори таралади" демаганмидилар?

Тонг ёришмасидан олдин жаноби пайғамбаримизни бағрига олган ғор томонга йўл олдим. Ғорнинг киравериши икки метрли бетон билан беркитилган. Бу ергача келиб, ичкарига кирмай, ўшал гул ифорини ҳидламай кетишга бўларканми? Деворга тирмашиб, ичкарига бўйнимни чўзарканман, гўё мушки-анбар денгизига бошимни ботиргандек бўлдим. У ерда бир оз қолгач, меҳмонхонага йўл олдим.

Нонушта ҳозирлаётган дўстларим мени ўраб олишди:
Ҳожи ака, бу атрни қаердан олдингиз?
-  Қанақа атр?
-  Сепиб олган атрингизни сўраяпмиз! Яширманг, айтинг қаердан олдингиз?...

☝️ Фикр: товушни, тасвирни ёзиб тарқатишга эришган технология, Масжиди Набий, Жаннат-ул Боқий, Уҳуд шаҳидлари ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам яширинган ғорнинг ифорини тарқатиш йўлини кашф этишса, олдин дунёда ҳамма маст бўлиб, кейин мусулмон бўлишар эди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹💰 Аллоҳнинг ғазабини ўчирувчи амал

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#FAKT
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНЧА ПЕНСИОНЕР МАВЖУД?

🇺🇿 2024 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, мамлакатимизда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасида ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 миллион 49 минг 567 нафарни ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган вилоятида 316 минг 983 нафар пенсия олувчи истиқомат қилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RUHIYAT

🩸Сиз қайси қон гуруҳ вакилисиз?қон гуруҳингизни танланг ва сизга фойдали бўлган маслаҳатни ўқинг!

Биринчи қон гуруҳ эгалари — ўзига ишонган, қатъиятли, мақсадли, темирдек чидамли иродага эга. Турли спорт турларида тез омадга эришишади.

Иккинчи қон гуруҳ эгалари
— одамови, ишончли, меҳнаткаш, тиниқ фикрли ва сабрли бўладилар. Техник қийин бўлган спорт турларида муваффақият қозонишади.

Учинчи қон гуруҳ эгалари — ақлли, иззатталаб, оптимист, мослашувчан ва муаммоларини ҳал қилиш қобилиятига эга. Улар кўпинча яккакураш спорт турларида омад қозонишади.

Тўртинчи қон гуруҳ эгалари — оғир вазмин, хушмуомала, мувозанатли ва хотиржам бўладилар. Бу инсонларга куч муҳим, аммо ҳаракат тезлиги аҳамиятсиз.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM
ИНСОН СОҒЛИҒИ УЧУН БЕШТА АСОСИЙ ХАВФ БОР, УЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

❗️ Ўзбекистонда ортиқча вазн ва семиришнинг тарқалганлик даражаси бугунги кунда 56,4 фоизни ташкил этади. Бу эса аҳолининг носоғлом овқатланиш, трансёғларнинг организмга салбий таъсири, шакар ва тузни ортиқча истеъмол қилиш, шунингдек етарлича бўлмаган жисмоний фаоллик тўғрисида паст даражадаги хабардорлигидан далолат беради.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, инсон соғлиги учун чекиш, алкогол истеъмол қилиш, ёғ ёки қандни кўп ейиш билан боғлиқ носоғлом овқатланиш, кам жисмоний фаоллик ва тана вазни индекси бўйича ҳисобланган ортиқча вазн каби бешта асосий хавф бор.

💧🧂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти катталар бир кунда 2 литрдан 2,5 литргача сув истеъмол қилишини тавсия қилади. Иссиқ иқлимда, жисмоний машқлар бажаришда ва турли касалликларда кўпроқ сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Таркибида қанд-шакар бўлган ичимликларни сув билан алмаштириш лозим.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ESLATMA

🗓❗️Бугун барча ходимлар ишдан камида бир соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

2024 йил 30 сентябрдаги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида бир соатга қисқартирилади. Ушбу норма Меҳнат кодексининг 121-моддасида назарда тутилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TABASSUM

📹 "Ҳамма ўзида йўғини орзу қилар эканда..." 😂

☝️ Кулинг, умрингиз узун бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MUALLIM_QADRI

🇺🇿🧑‍🏫 Президентимизнинг таълим соҳаси вакиллари билан мулоқотида қандай масалалар илгари сурилди?

▫️Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади.

▫️Келгуси 4 йилда 200 хусусий боғча қурилиб, янги 30 минг ўрин яратилади.

▫️“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади ва унда 208 туман ва шаҳардан ғолиб чиққан ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади.

▫️Нуфузли халқаро фан олимпиадасида олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

▫️Педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг иқтидорли талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги стипендия ташкил этилади.

▫️1300 таянч мактаб ва 200 боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” ўтказилади ва бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SHONLI_SANA

📹🏬 "Наманган муҳандислик - қурилиш институти 45 ёшда!" - 1979 йилда филиал сифатида ўз фаолиятини бошлаган ушбу олийгоҳ бугунги кунга келиб республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига айланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
НАМОЗ ТАҚВИМИ: ОКТЯБРЬ ОЙИ, НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН

☝️📿
Намоз - мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши Аллоҳга муножот қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Икки дунё саодатига эриштирувчи калитдир.

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай марҳамат қилганлар:
"مَنْ حَافَظَ عَلَيْهَا كَانَتْ لَهُ نُورًا وَبُرْهَانًا وَنَجَاةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهَا لَمْ يَكُنْ لَهُ نُورٌ وَلاَ بُرْهَانٌ وَلاَ نَجَاةٌ"

(رواه الإمامُ أحمدُ عن عبد اللَّه ابن عمر رضى الله عنهما)

яъни: "Ким намозни ўз вақтида ўқиса, қиёмат куни намоз у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким намозни ўқимаса, қиёмат куни у киши учун нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди"
(Имом Аҳмад ривоятлари).

* Пешин бир хил вақт 12:50да ўқилади.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

❗️Узоқ умр кўриш учун муҳим ва фойдали маслаҳатлар:

🔹 Телефонда чап қулоқда гаплашинг.
🔸 Бир кунда икки марта кофе ичманг.
🔹 Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг.
🔸 Соат 18:00 дан кейин тўйиб овқатланманг.
🔹 Ёғли таомлардан бироз тийилинг.
🔸 Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг.
🔹 Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг.
🔹 Телефон орқали узоқ гаплашманг.
🔸 Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир.
🔹 Тиббий муолажадан сўнг, дарров ухлаш учун ётманг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 10:18:35
Back to Top
HTML Embed Code: