Telegram Web Link
#INSON_QADRI_UCHUN

💼 Наманган вилояти ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди

Вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов хорижда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан онлайн учрашув ўтказди.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда хориж мамлакатларидаги наманганлик мигрантлар сони 64 минг нафарни ташкил қилмоқда.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🦷 Тишда пайдо бўлган тошдан қутилиш йўлини биласизми?

Бунинг учун фақат қуйидагилар керак бўлади:
▫️ 40 грамм ёнғоқ пўчоғи.
▫️ Бир стакан сув.

Ёнғоқ пўчоғини сувда 20 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Кейин оловдан олиб, совутилиб, докадан ўтказилади.

Тиш чўткасини 10 минут мобайнида ёнғоқ пўчоғи қайнатмасида ивитилади. Сўнг тиш чўткаси билан тишларни яхшилаб ишқалаб тозаланади.

Бу усул кунига 3 маҳал тишлар тошдан мусаффо бўлиб, тоза бўлгунигача давом эттирилади. Икки ҳафта давом эттирилгач, натижа сизни қувонтиради.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СУД ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

🇺🇿⚖️ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан:

💼 Нишонова Умида Мирзаумаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси

💼 Ҳамдамов Улуғбек Собиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси

💼 Шокиров Акмалжон Абдувалижонович – судьялик ваколати муддати даврига Чуст туманлараро иқтисодий судининг раиси

💼 Тошпўлатов Баҳром Абдулбоқиевич – судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси

💼 Мадраҳимов Фахриддин Адҳамжон ўғли – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси

💼 Кимсанов Нодиржон Солижонович – судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

☀️ Қуёшда қолдирилган машинада ҳарорат +55...+60 даража иссиқгача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

Бир соат ичида салондаги ҳарорат 2 баробаргача ортади.

‼️Шу кунларда ҳаво жуда исийди. Шу сабаб машинани соя ва салқин жойда қолдирган маъқул.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

🏆⚽️ Бугун "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари старт олади: Ўзбекистон спортчилари иштирокини футболчиларимиз бошлашади!

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон футбол олимпия терма жамоаси Испания терма жамоасига қарши учрашув билан мамлакатимиз спортчиларининг "Париж-2024" Олимпиадасидаги иштирокини бошлаб беради.

Қуйида ёзги Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичи иштирокчилари билан танишасиз:

«А» гуруҳи:
🇫🇷 Франция
🇺🇸 АҚШ
🇬🇳 Гвинея
🇳🇿 Янги Зеландия

«Б» гуруҳи:
🇦🇷 Аргентина
🇲🇦 Марокаш
🇮🇶 Ироқ
🇺🇦 Украина

«C» гуруҳи:
🇺🇿 Ўзбекистон
🇪🇦 Испания
🇪🇬 Миср
🇩🇴 Доминикан Республикаси

«Д» гуруҳи:
🇯🇵 Япония
🇵🇾 Парагвай
🇲🇱 Мали
🇮🇱 Исроил

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#XUSHXABAR
#SPORT_TAYM

🥋 Наманганлик таэквондчи қиз “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларида қатнашади!

🏆 2024 йил 26 июль куни Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

👏 Қувонарлиси шундаки, ушбу энг нуфузли спорт анжуманида Олимпиадалар тарихида илк бор ташкил этилаётган таэквондо WT кўргазмали микст дастурида Наманган шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби тарбияланувчиси, норинлик маҳоратли таэквондчи Гулсанам Алижанова Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этадиган бўлди.

Эътиборлиси, унда фақатгина Франция, Ўзбекистон, Хитой ва Бразилия жамоалари ўртасида баҳс кечади. Ушбу йўналиш “Париж-2024”га кўргазмали дастур сифатида киритилган бўлса, АҚШ мезбонлик қиладиган “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларидан эътиборан медаллар жамланмаси ўйналиши кутилмоқда.

Дарвоқе, миллий терма жамоамиз таркибига 73 килограмм вазн тоифасида ўнлаб номзодлар орасидан Гулсанам Алижоновани сараланиб олинишига энг аввало, унинг мураббийлари – ака-ука Холмурод ва Маъмуржон Нозимов қўл остида ўз устида тинимсиз излангани, бунинг натижасида эса шу йилнинг май ойида Вьетнам давлатининг Да-Нанг шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза ҳамда июнь ойида Корея Республикасининг Мунёнг шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбийлар ўртасидаги XXVII-жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганлиги катта туртки бўлиб хизмат қилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#TEZKOR_XABAR

📌 Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари Сардор Раҳимхонга бўғма илон ташлангани хусусида тарқалган видеолавҳа кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабарига кўра, видеодаги илон тури Наманган вилоятидаги давлат ҳисобига қўйилган "Косонсой дорбозлари" хусусий ҳайвонот боғига тегишли.

Ҳайвонот боғи директорининг таъкидлашича, илонни видео олиш учун олиб кетишган ва кўп ўтмай қайтариб беришган. Ушбу илон сунъий боқилиши натижасида одамларга ўргатилган, ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмаган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI

📹🇺🇿👏 "Ватан учун 2 минг 779 кун" - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолияти ҳақида!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#IQLIM

☀️❗️29 июль кунига қадар юртимизда юқори жазирама иссиқлик тўлқини кузатилади!

Бу сафарги паст босимли атмосфера соҳаси юқори эҳтимол, аномал иссиқлик тўлқинини келтириб чиқаради.

"Ўзгидромет" прогнозларида 2024 йил 29 июлга қадар республикамизнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати максимуми +41...+44, жанубда ва чўл ҳудудларда +44...+45 даражагача иссиқ бўлиши маълум қилинган.

Баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 мет/секундгача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда баъзида 20-23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹🏘⁉️ “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун тадиқландими, у қачон кучга киритилади?

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Namangan24 | Расмий канал
#IQLIM ☀️❗️29 июль кунига қадар юртимизда юқори жазирама иссиқлик тўлқини кузатилади! Бу сафарги паст босимли атмосфера соҳаси юқори эҳтимол, аномал иссиқлик тўлқинини келтириб чиқаради. "Ўзгидромет" прогнозларида 2024 йил 29 июлга қадар республикамизнинг…
#SHTORM_OGOHLANTIRISH

☀️❗️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига сутканинг 10.00 дан 17.00 муддатлари орасида имкон қадар очиқ осмон яъни қуёш тафти остида ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда

Бугундан бошлаб жазирама иссиқликнинг биринчи босқич таъсирига ўтамиз. Водий вилоятлари, хусусан Наманган вилояти, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд каби аҳоли зич яшовчи ҳудудларда иссиқликнниг юқори таъсири 2024 йил 26-27 июль кунларига тўғри келади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
"НАВБАҲОР" САФИГА ТАНИҚЛИ ФУТБОЛЧИ КЕЛИБ ҚЎШИЛДИ

⚽️ "Навбаҳор" жамоаси ёзги трансферлар вақтида навбатдаги футболчини ўз сафига қўшиб олди. Тажрибали футболчи Сардор Рашидов иккинчи даврадан бошлаб "Лочинлар" либосида тўп сурадиган бўлди. Моҳир чарм тўп устаси билан 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланган.

1991 йилда Жиззахда туғилган, 2015 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Сардор Рашидовнинг сўнгги жамоаси БААнинг "Дубай Сити" клуби бўлган эди. "Навбаҳор" унинг фаолиятидаги 11-жамоа бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK
#BILGANINGIZ_FOYDA

💝 Соғлом бўлай десангиз...

▫️ Эрта туринг.
▫️ Тўйиб ухланг.
▫️ Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг.
▫️ Кўпроқ суюқлик ичинг.
▫️ Қуруқ меваларни рационга кўпроқ қўшинг.
▫️ Ҳўл мевалар кўпроқ истеъмол қилинг.
▫️ Меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилинг. Вақти вақти билан дам олинг.
▫️ Доимо яхши, позитив фикрланг.
▫️ Фаол ҳаётни йўлга қўйинг (спорт билан шуғулланинг).
▫️ Кўпроқ пиёда юринг.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TRANSPORT

🛣🚙 Наманган шаҳрининг Сардоба даҳаси ҳудудида пиёдалар учун эскалаторли кўприк қурилади

Вилоятимиз марказидаги Алишер Навоий кўчасининг Сардоба бозори чорраҳасидаги тирбандликларни олдини олиш, йўл транспорт ҳодисаларини камайтириш, пиёдалар эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ҳудудда эскалаторли пиёдалар ўтиш кўприги лойиҳа таклифи кўриб чиқилмоқда.

Бугун - 2024 йил 25 июль куни Наманган шаҳри ҳокими Анваржон Отахўжаев ушбу ҳудудда ташкил этилиши кўзда тутилаётган пиёдалар ўтиш кўприги дастлабки лойиҳаси билан танишди.

Пиёдалар учун барча қулайлик яратиш, чиқиш-тушиш йўлида ҳам ҳаракатланувчи зиналар ташкил этиш ҳамда бошқа қўшимча таклифлар киритилиб, жараёнларни тезлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 09:34:28
Back to Top
HTML Embed Code: