Telegram Web Link
#NIGOH
МАТБУОТ МУДОМ ЯШАЙДИ!

🗞 Газета ва журналлар ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Матбуот нашрларининг даври ўтди, деганлар қаттиқ адашади.

🏦📰 Наманган шаҳридаги Исфархон даҳасида жойлашган "Асакабанк" биносида мижозлар кутиш жойларида матбуот нашрларини кўриб, хурсанд бўлдик. Бу хайрли ишни банк мутахассиси, ёшлар етакчиси Мадина Абдуллаева йўлга қўйгани таҳсинга сазовор.

👏 Муҳими, одамлар бефарқ эмас. Банк хизмат ойнасидаги навбатларини келишини кутиб, Республика ҳамда вилоят матбуот нашрларини мутолаа қилиб, сиёсий ва маънавий дунёқарашларини бойитишади.

☝️👌 Бундай хайрли ташаббусни вилоятимиздаги барча ташкилот, корхона ва муассаларда амалга оширилишини тарафдоримиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KINO

📹🕌 Ҳиндлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган фильм суратга олишди

Ушбу фильм 2024 йилда катта экранларга чиқиши ҳақида тахминлар бор. Картинада Бобур Мўғул императори этиб тасвирланган. Фильмда бош ролларни Шоҳруҳхон, Ажай Девган ва Сухана Хан ижро этмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
#OFARIN

🇺🇿 Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта мамлакатнинг энг баланд нуқтасига кўтарилди

Ҳисор тоғ тизмасининг 4668 метр баландликдаги “Ҳазрати Султон” мамлакатимиздаги энг баланд нуқта ҳисобланиб, у Сурхондарё вилоятида жойлашган.

Альпинистлар чўққига шимоли-ғарбий томондан кўтарилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VATAN_MADHI

📹 "Ватан ичра кичик бир Ватан" - Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси ташаббуси билан маҳалла мадҳияси қўшиғи тайёрланди. Тингланг ва баҳо беринг!

⤵️
Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🌙 Муборак жума айёмини қандай амаллар билан ўтказиш керак?

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:

👕 Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг.

🚿 Жума намози учун ғусл қилинг.

🖐 Тирноқларингизни олинг.

🕌 Масжидга эртароқ боринг ва биринчи сафдан жой олинг.

🚷 Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг.

📿 Хутба ўқилаётганда сукут сақланг.

📖 Намоздан кейин "Фотиҳа", "Кофирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Нос" сураларини етти мартадан ўқинг.

🤲 Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг.

📖 "Каҳф" сурасини ўқинг.

💰 Озми-кўпми садақа беринг.

🪦 Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг.

🍬 Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

🤲 Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир”, деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ бугунги жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Muftiy_minbari

📹 "Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуоси" - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR
#SAYLOV_2024

🇺🇿 Ўзбекистонда депутатлик сайлови 27 октябрда ўтказилади!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси хабар беришича, сайлов компанияси бугун - 2024 йил 26 июлидан бошланди. Шунингдек, сайловларнинг календарь режаси тасдиқланди.

Сайловлар биринчи марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилади. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

📲💰 Энди фирибгарлар бировнинг номига кредит расмийлаштира олмайди!

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси бир шахснинг номига бошқа шахс томонидан кредит расмийлаштирилиши билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “FREEZE” хизматини тест режимида ишга туширди.

🎥 👉 БАТАФСИЛ КЎРИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
#STATISTIKA

🇺🇿 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37 миллион 134 минг 200 кишидан ошди

Статистика агентлигининг хабар беришича, мамлакатимиз аҳолисининг 18 миллион 437 минг 500 нафари аёллар, эркаклар эса 18 миллион 696 минг 700 нафарни ташкил этмоқда. Бунда эркаклар аёллардан 260 мингга кўп.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SAYLOV_2024

📹🗓🇺🇿 2024 йил 27 октябрь -Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни

🎥 Сайлов тизими ўзгармоқда: Аралаш сайлов тизими нима дегани?


⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/10/01 11:22:43
Back to Top
HTML Embed Code: