Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_QIZIQ

📹🏦📲 Нима учун "Xazna"? Сизга ҳам жавоб қизиқми? - Халқ банкининг мобил иловаси ҳақида банк матбуот котиби Гулноза Алимова Наманганда журналистлар иштирокида бўлиб ўтган тренингда изоҳ берди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ZIYORAT

💼🕋 Сардор Умрзоқов: Оддий одамлар қатори Ҳаж бажаргани келдим

Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Ўктамович Умрзоқов айни дамда Саудия Арабистоннинг Макка шаҳрида Ҳаж амалини бажаришга тайёргарлик кўрмоқда. У бугун ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашган "Al Ayam Elite" меҳмонхонасига борган. У ерда Умрзоқов “Оддий одамлар қатори Ҳаж амалини бажаргани келдим”, - деган. Уни муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Умрзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#TAFAKKUR
ҚОЧОҚ

Яманлик бир оила Германияга қочоқ бўлиб борди ва у ердан бошпана топди. Оила бошлиғи айтади:

- 2015 йилда Германияга етиб борганимизда ҳукумат бизни уй-жой, электр, сув ва газ билан бир йил текинга таъминлади. Бир йилдан кейин бу тўловларни тўлашни бошлар эканмиз.
  
Бир йил ўтиб тўловни бошлаганимизда пул топа олмай тўловни бир ой кечиктириб қўйдик. Электр ширкатидан 200 евро қарз бўлиб қолдик. Ширкат бизга электр беришни тўхтатди. Биз учун бу кўп қийинчилик туғдирмади. Зеро Яманда электр узилишига кўникиб кетган эдик. Дарров дўконга бориб шам олиб келдим. Шам атрофида ўтириб олиб ватанимиз Яманда юз бераётган мусибатлар ҳақида фарзандларим билан суҳбатлашиб ўтирдик.
 
Қўшнилар бизнинг уйимизда электр йўқлигини билиб қолишибди. Бироздан сўнг Германиялик қўшнилар уйимиз олдида жамланишди. Мендан нега уйда электр йўқлигини сўрашди. Мен қарз бўлиб қолганимизни, келаси ҳафта маошни олсам тўлашимизни айтдим. Улар: "Нима, бир ҳафта болаларинг билан электрсиз ўтирмоқчимисан?!", дейишди. Мен: "Ҳечқиси йўқ. Биз умуман электр йўқлигига ҳам ўрганиб қолганмиз. Яманда бизнинг халқимиз электрсиз яшашади", дедим.
  
Улар бизга кичкина генератор сотиб олиб беришди. Сўнгра ўзлари қайсидир телеканалга боғланишди. У телеканалдагилар мен билан учрашиш учун келишди. Менинг муаммойим "электрсиз оила" номи билан Германияда йил муаммосига айланди.
  
Электр ширкати бизга қўшимча бир йиллик бепул электр ва 1000 евро пул берди. Биздан узр сўради. Чунки мен уларга музлатгичдаги гўшт ва товуқлар айниб қолиб уларни ахлатга ташлаганимни айтган эдим. Сўнгра озиқ-овқат олишим учун ичида 1500 евро бўлган карточка беришди.

📝 Шайх Али Саллобий саҳифасидан Абдулқодир Полвон таржимаси

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️ Ҳар мўмин учун зарур бўлган муқаддас Жума кунининг суннатлари:

🚿 Ғусл қилиш.
🧊 Хушбўйланиш.
🪥 Мисвок ишлатиш.
👕 Энг яхши кийимни кийиш.
📖 "Каҳф" сурасини ўқиш.
📿 "Салавот" айтиш.
🕌 Масжидга эрта бориш.

🤲 Саййидул айём - жума кунининг барокати сизга бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ?

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Al-Kahf
Mishary Alafasi
#MUTOLAA
#QIROAT

📖🎤🎧 Мишари Рошид ал Афасий - "Каҳф" сураси

33:16 дақ
💾 15,2 мб

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MUNOSABAT

📹 "Иш "ёпди-ёпди" бўлмаган, йигитни урганлар қамоқда!" - Ижтимоий тармоқларда тарқалган Поп туманида бўлган тан жароҳати билан боғлиқ ҳодиса юзасидан ҳокимлик вакили муносабат билдирди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MOZIYGA_NAZAR
#NANANGAN_TARIXI

📹🗾 1939 йил - Катта Фарғона каналини 45 кун ичида ковлаш жараёнлари тарихи

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

💼 Наманган вилояти ҳокимининг қарорига асосан Дилшод Абдуллаевич Мирханов Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда маълум муддат ишлаган Муҳаммаджон Абдуҳакимович Ҳайдаровнинг ўрнида иш бошлади.

Дилшод Мирханов 1985 йил 25 январда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Наманган вилояти ҳудудий “Кўмак мадад” уй-жой мулкдорлар ассоциациясида мутахассис сифатида бошлаган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2022 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Янги ҳоким, бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгаши сессиясида тасдиқланиб, жамоатчиликка расман таништирилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT

📹🕌 "Ота-она - Жаннат калити" - Наманган шаҳридаги "Яҳёхон тўра" жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ домла Жамоловнинг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#ESLATMA

🌙 Арафа куни имкон топганлар учун ҳидоят ва қалб сакинатлиги режаси:

1. Арафа кечаси (арафадан аввалги оқшом) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ тўрт ракаат Таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказгани учун ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча "Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар" ("Оли Имрон",18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

"Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр"ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14. Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз, жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. "Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин", деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда тутинг, рўзадорнинг дуоси албатта, ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

📿 Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

📖 Маъноси: "Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир."

Такбири ташриқ 15 июнь Бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь Аср намозига қадар айтилади:

◽️ 15 июнь – 5 маҳал.
◽️ 16 июнь – 5 маҳал.
◽️ 17 июнь – 5 маҳал.
◽️ 18 июнь – 5 маҳал.
◽️ 19 июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹🌙 Арафа кунининг рўзаси - Қуръони Карим ходими, таниқли уламо Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹❗️Шу уч нарсани жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий... - тошкентлик таниқли уламо Раҳимберди домла Раҳмонов

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SAXOVAT
ЯНГИ ҲОКИМ ИШНИ ЭҲСОНДАН БОШЛАДИ

👏 Бугун Учқўрғон тумани ҳокими Дилшод Мирханов ҳамда саховатпеша инсонлар томонидан тумандаги ногиронлиги бўлган, бетоб, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар бор 200 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/29 07:32:16
Back to Top
HTML Embed Code: