Telegram Web Link
#RASMIY_XABAR
РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ВЛАДИМИР ПУТИН ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛМОҚДА

🇺🇿🇷🇺 Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан 2024 йил 26–27 май кунлари мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Бўлажак учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари ўрин олган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#ETIROF
ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ РАҲБАРИ ПАЙҒАМБАР ЁШИГА ТЎЛДИ

🇺🇿💼 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов бугун табаррук 63 ёшни қаршилади.

Абдулла Арипов 1961 йилнинг 24 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йили Тошкент алоқа ва электротехника институтини тамомлаган. Олийгоҳни тамомлагач, меҳнат фаолиятини Тошкент телеграф телефон станциясида биринчи тоифали муҳандис-электрчи сифатида бошлаган.

Кейинчалик у Республика Алоқа вазирлиги, "Ўзимпэксалоқа", "ТашАфиналАП" компаниялари, Ўзбекистон алоқа ва телекоммуникация агентлиги, Давлат алоқа ва телекоммуникацияни қўллаб-қувватлаш жамғармасида масъул лавозимларда ишлаган.

2002 йил 30 майда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - алоқа ва ахборотлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган. 2012 йил 12 августда ўз лавозимидан озод этилган.

Абдулла Арипов уч йил сиёсатдан четроқда, 2013-2016 йилларда Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи мураббийси бўлиб ишлади. У 2016 йилда Бош вазир ўринбосарлигига қайтарилади ва кўп ўтмай Ўзбекистон Бош вазири лавозимига тайинланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XAYR_MAKTABIM

📹🏫📣 Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди

👏
Катта ҳаётга қадам қўяётган ҳамма битирувчи ёшларга омад ёр бўлишини тилаймиз!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#LIVE

✈️ Наманганда Ҳаж зиёрати бошланди 👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#ZIYORAT
#HAJ_2024

🛫🕋 Наманганликларнинг илк гуруҳи Ҳаж зиёратига учиб кетди

Наманган халқаро аэропортидан "Ҳаж-2024" дастури бўйича Наманган-Мадина йўналишида илк парвоз амалга оширилди.

Ушбу парвоз "Uzbekistan Аirways" авиакомпаниясининг "B-767" русумли ҳаво кемаси орқали амалга оширилиб, унда Наманган вилоятидан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Дастур бўйича Наманган халқаро аэропортидан водийнинг Наманган ва Андижон вилоятлари зиёратчиларини Мадинага етказиш учун 14 та авиарейс режалаштирилган бўлиб, ҳар бир рейсда 245 йўловчини манзилга етеазиш ва мавсум сўнгида қайтариб олиб келиш режалаштирилган.

Зиёратчиларни кузатиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

🤲 Парвозингиз бехатар, зиёратингиз қабул бўлсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, азиз юртдошлар!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#ZIYORAT

📹🇸🇦🕋 Саудия Арабистони қироллиги Ҳаж мавсумида зиёратчилар учун махсус соябонлар тақдим этди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#XAYR_MAKTABIM

📹🏫 "Хайр, бошланғич синфим" - Наманган шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири байрамона руҳда ўтди!

👏 Ёдгора Маҳкамова бошчилигидаги 34-мактабнинг 110 нафар педагоглик жамоаси 2023/2024 ўқув йилини 1275 ўқувчига малакали билим берган ҳолда якунламоқда.

☝️ Хусусан, ўқувчиларнинг 45 фоизини бошланғич синфлардан иборат билимгоҳнинг 4-синфини тугатган 341 бола катта синфларга кузатиб қўйилди. Наргиза Имодинова, Гулчеҳра Кенжалиева, Рената Беришева, Шоҳсанам Иномова каби фидойи муаллимлар ва уларнинг аълочи шогирдларининг ютуқлари эътироф этилиб, тақдирланди.

🎙 - Жажжи ўқувчиларимга ўтган тўрт йил давомида бор меҳрим ва малакам билан илм бердим. Уларнинг бугунги юз-кўзларини кўриб, ҳам қувондим, ҳам хайрлашаётганимга йиғладим. Муҳими, болажонлар заковатли инсонлар бўлиб камолга етишсин, - дейди 4-"е" синф раҳбари Шоҳсанам Иномова.

Байрам тадбирида вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Акбарали Асқаров қатнашди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/06/30 21:45:51
Back to Top
HTML Embed Code: