Telegram Web Link
#сайёр_қабул

💬 Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот!

🖥 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш  ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Чуст туманида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш, ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. 

🔖 Қайд этиш жоизки, бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Кимларга пенсия тайинланганда устама ҳақ қўшиб берилади?

⚠️ Қонунчиликка мувофиқ пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги шахсларга берилади:

– I гуруҳ уруш ногиронларига;
– II гуруҳ уруш ногиронларига;
– Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
– I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
– II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга.


🖥 Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишинг.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖 “Таклиф”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

💬 Пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақи қандай аниқланади?

🖥 Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади.

📆 Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

❗️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўровнома

💬 Нақд пул шаклида пенсия олувчи фуқароларга пенсиялар қайси санагача етказиб берилади?
Anonymous Quiz
29%
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар
15%
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар
9%
Ҳар ойнинг 20-санасига қадар
47%
Ҳар ойнинг 27-санасига қадар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖 “Ўзини ўзи банд қилган шахслар”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

🖥 Айрим ҳолатларда фуқароларда бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиш учун ҳуқуқи пайдо бўлади.

Бундай вазиятларда фуқароларга қандай пенсия тайинланади?

📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш учун ҳуқуқ пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин бўлади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Муродбек Бекберганович Aтаджанов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

💬 Эрим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ёки ишончнома орқали ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?

🖥 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/05 21:40:06
Back to Top
HTML Embed Code: