Telegram Web Link
#Мутахассис_жавоб_беради

💬 "Пенсия тайинланиши учун ариза бераётган вақтимда фамилиям ўзгарган. Аввалги ишлаган ташкилотларимда бошқа фамилия билан ишлаганман. Муаммо бўлмайдими?"

🔈 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ички аудит шўбаси мудири Ғозиев Жавлонбек жавоб беради: Агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси паспорт (идентификация ID-карта) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича исми, отасининг исми ёки фамилияси билан мос бўлмаса, ушбу ҳужжатнинг мазкур шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланади 👨‍⚖️

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖 “Қайднома”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥 Президентимизнинг 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” деб номланиши тўғрисида берган таклифлари, халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди, десак янглишмаймиз. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан самарали фойдаланиш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар экологик хавфсизликнинг асоси ҳисобланиб, бу масалаларни ҳал этишда аниқ мақсадларни ўз олдига вазифа қилиб қўйган.

✔️ Шу муносабат билан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлимлари билан биргаликда бино олди, ички ва ташқи тарафларига ва ён атрофларига манзарали дараҳт кўчатлари экилди.

🌱 Бу тадбирлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги муҳим қадамлардан биридир. Кўчатлар экиш орқали табиатни ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш, шу билан бирга, жамоат жойларини ободонлаштириш, инсонлар учун қулай ва соғлом муҳит яратиш мақсад қилинган.

🪴 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бу муҳим ишларни самарали амалга оширишга катта эътибор қаратмоқда ва ушбу ташаббуслар билан экологик маданиятни тарғиб қилишга ҳисса қўшмоқда.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармасининг 2024-йил 25-ноябрдаги 120-сон буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 3 декабрдан 6 декабрга қадар “Очиқ эшиклар куни" ўтказилади.

🛡 Тадбирдан кўзланган мақсад, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, коррупциявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишдан иборат.

🖥 "Очиқ эшиклар куни" тадбири давомида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, ишларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этиш, коррупция ҳавф-хатарлари ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни амалга оширилиши пенсия таъминоти соҳасида ижобий натижаларга эришилишига олиб келади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Мен ҳозирда ёшга доир пенсия оламан. Яна ишлашни давом эттириб, пенсиямни қайта ҳисоблатсам бўладими?

🖥 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига кўра, ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

➡️ Ушбу Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга пенсиялар қандай ҳисобланади?

🛬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистонда ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

🖥 Агар бундай касб ҳамда малакалар Ўзбекистонда бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖 “Ариза”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📄 Корхона архиви ёки меҳнат дафтарчаси йўқолиб қолган тақдирда йўқолган иш стажларини қандай қилиб “тиклаш” мумкин?

🔎 Агар фуқаронинг иш стажи тўғрисидаги маълумотлари йўқолган бўлса, ушбу вазиятда йўқолган меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суднинг қарори билан белгиланади.

🧑‍⚖️ Бундай ҳолатга тушиб қолган фуқароларимиз иш стажларини тиклатиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.

💻 Бунда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўровнома

💬 "Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга" ушбу сўзлар Конституциянинг нечинчи моддасида келтириб ўтилган?
Anonymous Quiz
35%
34-модда
22%
71-модда
36%
46-модда
6%
14-модда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сизларни кириб келаётган 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни билан табриклайди!

🇺🇿 8 декабрь — бу кун нафақат мамлакатимиз ҳуқуқий асосларининг мустахкамланишини белгилаб беради, балки ҳар биримизнинг келажагимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлайди. Конституциямиз — бизга эркинлик, адолат ва тинчлик манбаи, унинг асосида жамиятни янада ривожлантиришга интиламиз.

🇺🇿 Биз ушбу қутлуғ санада ватанимизнинг равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида бирлашганимиздан, ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги тамойилларини янада мустаҳкамлаётганимиздан ғурурланамиз.

🔖 Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-осойишталик, бахт ва файзли ҳаёт тилаймиз! Конституция куни қутлуғ бўлсин! 🇺🇿

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси барчангизни кириб келаётган мамлакатимиздаги энг қадрли байрамлардан бири — 8 декабр, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан чин дилдан табриклайди! 🎉

🔖 Конституция — давлатимизнинг ҳуқуқий пойдевори, жамиятимизнинг барқарор ривожи учун муҳим асос. Унда халқимизнинг азалий қадриятлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, тараққиётга интилиш йўлидаги баланд орзулари ифодаланган.

🇺🇿 Ушбу буюк санада ватанимизнинг тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида бирлашганимизни, ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги тамойилларини янада мустаҳкамлаётганимизни ўзимизга ғурур ва фахр билан айтишимиз мумкин.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик ва осойишталик, бахт ва муваффақият тилаймиз! Конституция куни муборак бўлсин!

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси барчангизни мамлакатимиздаги энг азиз байрамлардан бири — 8 декабр, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни билан чин қалбдан табриклайди! 🎉

🔖 Конституция — бу давлатимизнинг ҳуқуқий асоси, жамиятимизнинг барқарор ривожланишига хизмат қилувчи мустаҳкам пойдевор. Унда халқимизнинг азалий қадриятлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, тараққиётга интилувчи юксак орзулари акс этган.

🇺🇿 Бугун биз ушбу қутлуғ санада ватанимизнинг равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида бирлашганимиздан, ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги тамойилларини янада мустаҳкамлаётганимиздан ғурурланамиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-осойишталик, бахт ва файзли ҳаёт тилаймиз! Конституция куни қутлуғ бўлсин! 🇺🇿

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Кимлар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиши мумкин?

🖥 Қонунчиликка кўра, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга.

🔖 Ушбу пенсияни олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини ушбу линк орқали билиб олишингиз мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 12 декабрь куни Пенсия жамғармаси Наманган вилояти раҳбарияти томонидан Чуст туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

🖥 Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзил ва вақти ҳақида маълумот:

📍 Чуст тумани, Олмос ШФЙ, Мунчоқтепа махалла фуқаролар йиғини биноси, 12 декабрь соат 11:00 да

⁉️ Пенсия бўйича ўзингизни қизиқтирган савол ҳамда мурожаатлар бўлса, сайёр қабул ўтказиладиган манзилга ташриф буюрган холда қатнашишингиз мумкин

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/05 23:50:50
Back to Top
HTML Embed Code: