Telegram Web Link
#Яшил_макон

🌱 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидаги аҳамиятли қадам

🔼 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлари Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.Ахмедов бошчилигида табиатни кўкаламзорлаштириш ва экологияни муҳофаза қилиш йўлида муҳим қадам қўйиб “Янги Ўзбекистон боғи” даги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишди.

🖥 Бу лойиҳа нафақат табиатни асраш, балки келажак авлод учун соғлом ва яшил муҳит яратишга қаратилган муҳим ташаббусдир. Пенсия жамғармаси бошқармаси ўзининг ижтимоий масъулиятини намоён этиб, ушбу аксияда дарахтлар экиш ва боғни ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

🌳 “Яшил макон” лойиҳаси – бу Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экологияни яхшилаш, жамоат жойларини яхшилаш ва табиий мувозанатни сақлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларнинг бир қисми. Бундай ташаббуслар халқнинг атроф-муҳитга бўлган ҳурматини ошириш ва келажак авлод учун тоза, яшил ва соғлом муҳит яратишга хизмат қилади.

✔️ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ушбу лойиҳада қатнашиш орқали ўзининг экологик масъулиятини, жамиятга хизмат қилишни ва табиатга нисбатан ҳурматни мустаҳкамлашга интилишини яна бир бор намоён этди.

🌍💚 Биргаликда яшил келажакни қуришимиз мумкин!

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун!

🇺🇿 Барча юртдошларимизни ушбу муҳим сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси барча юртдошларимизни 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклайди!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — миллати, унинг азалий қадриятлари, эркинлиги ва мустақиллигининг рамзи. Бу муҳим сана ҳар биримиз учун катта ишонч, миллий бирдамлик ва ҳар томонлама ривожланишга интилишнинг яна бир ишорасидир. Шунингдек, ушбу кун мамлакатимиз тарихидаги янгиликларнинг, ўзгаришларнинг ва ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаган сана ҳисобланади.

🇺🇿 Давлат байроғи қабул қилинган кун ҳар биримиз учун Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворидан ҳам юксак заминда истиқболга интилишни, миллат бирлигини ва халқимиз фаровонлигини намоён қилгувчи рамздир.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 18-ноябр — Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун!

🇺🇿 Юртимиз байроғи ҳар доим жаҳон ареналарида ҳилпираб, юксакларга кўтарилаверсин!

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Менга тўланаётган нақд пул кўринишидаги пенсиямни пластик картага ўтказмоқчиман, пенсиямни қайси банк пластик картаси орқали олишим мумкин?

🖥 Пенсионерлар пенсия тўловларини банк пластик карталари орқали амалга ошириш учун исталган тижорат банкини танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Яъни, пенсионер банкнинг уйига яқин жойлашганлиги, банкнинг хизмат кўрсатиш сифати ёки бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда банк пластик картасини очиш учун ўзига энг қулай банкни танлаши мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖Нафақа”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мутахассис_жавоб_беради

💬 "60 ёшдаман. Маълум сабабларга кўра пенсия тайинланиши учун кеч мурожаат қилдим. Пенсия тайинланганидан кейин мурожаат қилмаган ойлар учун ҳам пенсия тўлаб бериладими?"

🔈 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш шўбаси мудири Холмирзаев Шухратжон жавоб беради: Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади. Қолган ҳолатларда пенсия ариза ёзилган кундан эътиборан тайинланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖 “Қонуний вакил”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

🔘 - 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

🔘 - 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

🔘 - 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌳 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан Поп тумани, “Уйғурсой” МФЙда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди

🌱 Президентимиз ташаббуси билан бошланган ушбу хайрли жараён давомида мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўкаламзорлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

🪴 Жумладан Поп тумани, “Уйғурсой” МФЙда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қуриган дарахтларни ўрнига 100 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил боғлар кенгайишига хисса қўшилмоқда.

✔️ Бугунги тадбирда сўз олганлар бу эзгу иш она табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтишди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

🌐 Telegram | Youtube | Facebook


🏢 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Пенcионер вафот этса олинмай қолган пенсияси тўлаб бериладими?

🖥 Пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули марҳум пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек, пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари томонидан пенсионер вафот этганидан сўнг 60 кун ичида Пенсия жамғармасига мурожаат этилган тақдирда тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.

❗️ Бунда, фуқаро вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия тўлиқ ой учун тўлаб берилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Ногиронлиги бўлган боланинг онасига қандай имтиёзлар бор?

🖥 Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига қуйидаги имтиёзлар берилган:

1️⃣ Ногиронлиги бўлган фарзандини 8 ёшгача тарбия қилган онага пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига фарзандига қараган даври қўшиб ҳисобланади.

💬 Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирда қўшиб ҳисобланади.

2️⃣ Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пенсия_саводхонлиги

🔖Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи”

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Мен ишламайман. 80 ёшдан ошган отамга қарайман. Отамга қараган даврим иш стажига ҳисобга олинишини қандай билишим мумкин?

Бунинг учун мазкур тоифа фуқаролардан ҳеч нарса қилишлари талаб қилинмайди.

🔖 Чунки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юбориладиган электрон маълумотлар асосида аниқланади.

🖥 Олинган электрон маълумотларга кўра, фуқарога отасига қараган даври иш стажига инобатга олинади.

❗️Маълумот учун: мазкур қараб туриш даври иш стажига инобатга олиниши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/06 02:50:02
Back to Top
HTML Embed Code: