Telegram Web Link
#ўқув_семинар

🔔 Наманган вилоятида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи аппарати томонидан ўқув семинари ўтказилди.

🖥 Жорий йилнинг 9 октябрь куни Наманган вилоятида тизимдаги ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи аппарати томонидан навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

🛡 Семинарда Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи аппарати томонидан тизимнинг барча ходимлари учун пенсия тизимидаги ислоҳотлар ҳамда қонунчиликга киритилаётган ўзгаришлар билан таништирилиб ўтилди.

💬 Тадбир давомида Пенсия тизимидаги барча ҳодимлар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олишди.

🔖 Тадбир якунида Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи аппарати томонидан ходимларга фуқаролар билан бўладиган мулоқотда ўзларини қандай тута билиш ҳамда улардан келиб тушаётган мурожаатлар сонини камайтириш бўйича тизимли ишлар режасини йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаб ўтишди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси - коррупциядан холи тизим"

⚠️ Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, охир-оқибат инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

🔔 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси барча тизим ходимларини 1-октябрдан 31-октябргача ўтказиладиган "Коррупцияга қарши қурашиш" ойлигида фаол иштирок этишга чақириб қолади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Мавсумий ишларда банд бўлган фуқароларга пенсия тайинланиши учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ:

мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўровнома

💬 Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс энг кўпи билан қанча миқдорда йилига ижтимоий солиқлар тўлашлари мумкин?
Anonymous Quiz
15%
Йилига БҲМнинг 4,5 баравари
14%
Ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари
42%
Ижтимоий солиқлар миқдори чекланмаган
29%
Йилига БҲМнинг 1 баравари
Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?

Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

👉 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:

- маълумотномалар;
- буйруқлардан кўчирмалар;
- шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
- меҳнат шартномалари;
- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

☑️ Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 16 октябрь куни Пенсия жамғармаси Наманган вилояти раҳбарияти томонидан Уйчи туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

🖥 Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзил ва вақти ҳақида маълумот:

📍 Уйчи тумани, Ёрқўрғон қишлоғи, Муборак МФЙ, Маданият маркази биноси, 16 октябрь соат 10:00 да

⁉️ Пенсия бўйича ўзингизни қизиқтирган савол ҳамда мурожаатлар бўлса, сайёр қабул ўтказиладиган манзилга ташриф буюрган холда қатнашишингиз мумкин

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Мен ҳозир 55 ёшдаман, болаликдан ногирон фарзандим борлиги сабабли 50 ёшдан пенсия ола бошлаганман. Пенсияга чиққанимдан кейин ҳам 2 йил ишладим. Ушбу ишлаган давр ҳам иш стажига қўшиладими?

🔴 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига кўра, ёшга доир, шу жумладан имтиёзли асосларда тайинланган пенсиядан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 16 октябрь куни Пенсия жамғармаси Наманган вилояти раҳбарияти томонидан Уйчи туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

🖥 Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзил ва вақти ҳақида маълумот:

📍 Уйчи тумани, Ёрқўрғон қишлоғи, Муборак МФЙ, Маданият маркази биноси, 16 октябрь соат 10:00 да

⁉️ Пенсия бўйича ўзингизни қизиқтирган савол ҳамда мурожаатлар бўлса, сайёр қабул ўтказиладиган манзилга ташриф буюрган холда қатнашишингиз мумкин

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤷‍♂️ Пенсия тайинланаётганда айрим йиллардаги иш ҳақи маълумотлари йўқ бўлса, ўша давр учун иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Қонунчиликка мувофиқ, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда мавжуд бўлмаган даврлар учун қонунчиликда тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори қабул қилинади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Пенсионер фуқаро ҳам ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиши мумкинми?

🛡 Қонунчиликка мувофиқ, умумий белгиланган пенсия ёшига қадар ижтимоий солиқ тўлаган фуқароларга иш стажи ҳисобланади.

🛍 Бунда, эркаклар 60 ёшга, аёллар эса 55 ёшгача ижтимоий солиқ тўлаб, иш стажига эга бўлишлари мумкин.

🚫 Пенсия ёшига етгандан сўнг ижтимоий солиқ тўлаш имкони мавжуд эмас.

‼️Шунингдек, қонунчиликда ёшга доир пенсияга чиққандан сўнг ишланган давр учун иш стажи ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилган.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сўровнома

💬 Қуйидагилардан имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга фуқароларни белгиланг
Anonymous Quiz
10%
Уруш ногиронлари
16%
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари
4%
Лилипутлар ва паканалар
71%
Барча жавоблар тўғри
#биласизми

👨‍🦽 I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Бунда, ушбу давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқародан камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Фарзандим сентябрдан институтга қабул қилинди. Лекин институтда HEMIS дастури ишламаётганлиги учун маълумотнома олишни имкони бўлмаяпти. Агар ноябрь ойида HEMIS дастури ишласа, сентябрдан ноябргача бўлган муддатдаги боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаб бериладими?

🛡 Қонунчиликка мувофиқ, вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

Ушбу пенсияга ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, пенсия тайинлаш учун биринчи марта мурожаат қилинганда боқувчи вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечикмай тайинланади.

🗓 Маълум сабабларга кўра, ушбу пенсияни олиб келаётган оила аъзосига пенсия тўлаш тўхтатилган бўлса ва пенсияни олиш учун яна ҳуқуқ пайдо бўлган тақдирда (мисол учун институтга ўқишга кирса) пенсия уни сўраб мурожаат қилинган кундан бошлаб 23 ёшгача тўланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

🖥 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎆 Азиз ва қадрли юртдошлар!

🇺🇿 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси барчангизни бугунги айём — 21 октябр “Ўзбек тили байрами куни” билан муборакбод этади.

🇺🇿 Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди. Шундай экан, Она тилимизнинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъулмиз.

🎆 Она тилимизнинг қадр-қиймати доимо баланд бўлсин!

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2024-йил 23-сентабрдаги 23/2-40-сон буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябрдан 31 октябрга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилиб келинмоқда.

🛡 Ойликдан кўзланган мақсад, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, коррупциявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишдан иборат.

🖥 Коррупцияга қарши курашиш ва мурожаатлар билан ишлаш ойлигида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, ишларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этиш, коррупция ҳавф-хатарлари ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни амалга оширилиши пенсия таъминоти соҳасида ижобий натижаларга эришилишига олиб келади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 Қўшним билан иш стажимиз бир хил ва бир вақтда пенсияга чиққанмиз. Лекин у мендан кўпроқ пенсия олади. Бунинг сабаби нимада?

🖥 Фуқаролар бир хил иш стажига эга бўлган ҳолда, лекин иш хақи ҳар хил бўлган тақдирда пенсия миқдорлари ҳар хил чиқади.

❗️ Эслатма: Пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

✔️ Иш хақи микдорини аниқлаш учун фуқароларнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомида ишлаган даврларидан исталган кетма-кет 5 йил олинади.

🛡 Яъни, иш стажи бир хил икки фуқаронинг меҳнат фаолиятлари давомида иш хақлари ҳар хил бўлади ҳамда кам иш хақи олган фуқаро албатта кам пенсия билан, иш ҳақи кўпроқ чиққан фуқаро эса кўпроқ пенсия миқдори билан пенсияга чиқади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/06 12:17:48
Back to Top
HTML Embed Code: