Telegram Web Link
💬 Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

🔝- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;

🔝 - ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

🔝 - боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

🔝- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;

🔝- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш учун ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври иш стажига қўшиладими?

👨🏻‍🦽Ногиронлиги бўлган болани 8 ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ногиронлиги бўлган болага қараган даври қўшиб ҳисобланади.

☝️ Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр, иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирдагина қўшиб ҳисобланади.

Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🪙 Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

⚠️ Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

🖥 Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

🔖 Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

❗️ Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлик пенсияси қачон умрбод муддатга тайинланади?

📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси “б” бандига мувофиқ, ногиронлик пенсияси қуйидаги ҳолатларда умрбод муддатга тайинланади:

- ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга;

- ногиронлиги бўлган 55 ёшдан ошган аёлларга.


🧑‍💻 Ногиронлик пенсиялари тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда касаллик хулосасига асосан умрбод муддатга ҳам тайинланиши мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔 Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?

🖥 Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти яратилган.

👨‍💻 Бу қандай амалга оширилади?

1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.

2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.

📱 Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

❗️ ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.

🗣 Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионер фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин:

➡️ https://pfru.uz/uz_Cyrl/pages/pensioneram

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия таъминотига айрим ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрда қабул қилинган ВМҚ-714-сон Қарори билан, “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га айрим ўзгартиришлар киритилди.

✍️ Қарорга мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

- 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

- 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Pensiya jamg'armasi Namangan viloyati
Пенсия таъминотига айрим ўзгартиришлар киритилди Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрда қабул қилинган ВМҚ-714-сон Қарори билан, “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га айрим ўзгартиришлар киритилди. ✍️ Қарорга мувофиқ,…
Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги Қарори билан “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га киритилган ўзгартиришга мувофиқ:

- пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Pensiya jamg'armasi Namangan viloyati
Пенсия таъминотига айрим ўзгартиришлар киритилди Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрда қабул қилинган ВМҚ-714-сон Қарори билан, “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га айрим ўзгартиришлар киритилди. ✍️ Қарорга мувофиқ,…
Манзил-колонияда жазони ўтаётган фуқаро пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишининг янги тартиби йўлга қўйилмоқда

Маълумки, бугунги кунда озодликдан маҳрум қилинган шахслар пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш тўғрисида манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилаётган эди.

Қарор билан ушбу фуқароларга ҳам пенсия тайинланиши учун мурожаат қилишларида қулайлик яратилмоқда. Яъни эндиликда мазкур тоифа фуқаролар Давлат хизматлари марказлари томонидан манзил-колонияларда кўрсатиладиган давлат хизматлари орқали пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

📝 Бунда мазкур жараён фуқаро томонидан тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда амалга оширилади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Пенсияга оид саволларингизга жавоб берамиз

Ҳурматли фуқаролар!

Пенсияга оид саволларингизга жонли шаклда жавоб бериш мақсадида телеграм каналимизда "овозли чат" лойиҳасига старт берамиз.


🎙 Суҳбат спикери:

Пенсия жамғармаси шўбаси мудири - Жавлонбек Ғозиев

Овозли чат 4 ноябрь куни соат 15:00да телеграм каналимизда бошланади.

📥 Ўзингизни қизиқтирган саволларингизни: Savol_yo'llash га юборишингиз мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия жамғармаси томонидан 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 292,5 минг нафар фуқароларга интерактив хизматлар кўрсатилди

⌨️ Жумладан, жорий йилнинг 9 ойи давомида 73,6 минг нафар фуқароларга Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари (ЯИДХП) портали орқали пенсиялар тайинланди.

🗣Батафсил маълумот билан инфографикада танишишингиз мумкин.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16 сентябрь куни менга пенсия тайинланди. Октябрь ойи пенсиясига 30 сентябргача бўлган давр учун пенсия қўшиб тўланадими?

👉 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

📆 Мазкур қоидага асосан, 16 сентябрда фуқарога пенсия тайинланган бўлса, сентябрь ойининг қолган кунлари учун пенсия октябрь ойи учун бериладиган пенсияга қўшиб тўланади.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (28 minutes)
📍 Ҳудудларда 743 марта сайёр қабуллар ташкил этилди

🗓 Жорий йилнинг 10 ойи давомида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан МФЙларда пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан фуқаролар билан 743 марта сайёр учрашувлар ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулларда фуқароларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, белгиланган тартибда ечилиши таъминланди.

🖥 Шунингдек, фуқароларга пенсия таъминотига оид амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/06 15:13:51
Back to Top
HTML Embed Code: