Telegram Web Link
Ўзимга сиғмасман ўзим

Ўзимга гоҳида сиғмасман ўзим,
Мени яратганСан мукаммал, ожиз.
Бугун дард қўлида ўлжаман заиф,
Аҳир заррангдурман, қудратинг чексиз!

Гоҳ дод солиб гоҳо йиғлайман беун,
Ёшларим юзимга берур файз ва нур.
Дард емирар мени лек қалбда бугун,
Буюк муҳаббатинг бергайдир ҳузур.

Умидим руҳимга бергайдур таскин,
Яшайман ишониб, марҳаматингга.
Ташқарида кузак, бетакрор бу кун,
Етиб бораманми гул баҳорингга?

Худойим, мен Сенинг гўзал ижодинг,
Саждага бошимни қўюрман беҳол.
Адашган бандангман, кечир гуноҳим,
Шукрлар айтмаган ҳар кунларим бор.

Тонгда уйғотсанг гар, айтай шукрона,
Руҳимни танимга берсанг гар қайтиб.
Мўжизанг мукаммал, Парвардигоро,
Юрагим ургайдир шукрона айтиб.

Ўзимга гоҳида сиғмасман ўзим,
Мен бир заррангдурман қудратинг чексиз!

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ketardim gotov++++ 1
<unknown>
Ijro: Xurshida Namazbaeva. Jonli ijro.
So‘z: Xurshida Namazbaeva
Music: Sezan Aksu.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
E'tirozim yo'q [monolog]
MajNun
Xurshida Namazbaeva she'ri
Ijro: Majnun
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Qudrating cheksiz ( 2023 yil )
Feride Hanim
Хуршида Намазбаева шеъри
Kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
***
Умр манзилларинг бўлмасин зиндон,
Яшашдан мақсадинг, бўлсин муддойинг.
Қадаминг ўйлаб бос, чекмасдан нолон,
Имонсиз фарзанддан сақла Худойим!

Суст фарзанд аввалинг ниҳоясидир,
Маъсият, гуноҳинг кифоясидир,
Фарзандинг кўзларинг оқ, қаросидир,
Имонсиз фарзанддан сақла Худойим!

Дилбанд дил оғритса санчар юракка,
Боқса тик кўзингга ботар куракка,
Кун келиб кимсага қолмай керакка,
Имонсиз фарзанддан сақла Худойим.

Ўзингга, хулқингга солгин бир назар,
Қайтар дунё асли аламли бозор,
Ота-ю, онангга бердингми озор?
Энди бир кунингга сақлар Худойим.

Умр манзилларинг бўлмасин зиндон,
Яшашдан мақсадинг, бўлсин муддойинг,
Қадаминг ўйлаб бос, чекмасдан нолон,
Имонсиз фарзанддан сақла Худойим!

Хуршида Намазбаева шеъри

Hindiston. Delhi. Noyabr. 2023.

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ijro: Xurshida Namazbaeva
So‘z: Xurshida Namazbaeva
"Seni deya" İstanbul. Belgrad o‘rmoni.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
"Bekajon" gazetamizning 24 noyabr payshanba sonida muhbirimiz Feruza Ergasheva bilan dildan suhbat. 😊

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#премьера

🎵Бахтиёр Раҳмонқуловдан премьера🎙

МАКТУБ

✍️Ҳуршида Намазбоева шеъри.
🎼Бахтиёр Раҳмонқулов мусиқаси.
🎹Улуғбек Эркинов аранжировкаси.

Каналга уланиш⬇️
🌏 https://www.tg-me.com/qoraxtoyliklar
Maktub
Bahtiyor Raxmonqulov
#премьера

Мактуб

Сенга мактуб ёзавердим,
Юрагимнинг қони билан.
Сўнгра элтмай ёқавердим,
Ғуруримнинг шони билан.

Сенга мактуб ёзавердим,
Қаламларим сўнг қарғадим.
Оқ қоғозда қора харфлар,
Бир бор ёзиб, минг сарғайдим.

Сенга мактуб ёзавердим,
Кул бўлди ҳар саҳифаси.
Сендан хатлар кутган кунлар,
Асрдан мўл дақиқаси.

Сенга мактуб ёзавердим,
Дардли ёшим томиб кўздан.
Шу мактублар хотирадир,
Бизнинг бахтсиз севгимиздан.

Сенга мактуб ёзавердим,
Бу хатлардан бордек умид.
Ақлимдан ҳам озавердим,
Мен телбани энди унут!

Хуршида Намазбаева.

Каналга уланиш⬇️

🌏 https://www.tg-me.com/qoraxtoyliklar
Ишқ эртакми ёки эрмак?

Ишқ эртакми ёки эрмак, айтгин дунё?
Мажнун қалби бўм-бўшлигин билмас Лайло,
Йиллар ўтиб муҳаббатдан топмай маъно,
Кетар бўлдим бевафодан кўнгил узиб!

Вафо кутиб битди умид йўлларим ҳам,
Ёлғоналарга кетти тўлиб, йилларим ҳам,
Сенга аччиқ саволим бор, кўзимда нам
Ишқ эртакми ёки эрмак, айтгин дунё?

Боғимда куз, япроқлари маҳзун, рангсиз,
Бўғзимда муз, қаҳратон-ми,
келган сўзсиз?
Бу фонийдан қандай кетай энди ишқсиз,
Ишқ эртакми ёки эрмак, айтгин дунё?

Ёнган бағрим ерга қўйиб ётгим келар,
Дил изҳорим оққушларга айтгим келар,
Қушлар билан ғам шаҳридан
кетгим келар,
Ишқ эртакми ёки эрмак айтгин дунё?

Ишқ эртакми ёки эрмак, айтгин дунё?
Мажнун қалби бўм-бўшлигин билмас
Лайло,
Йиллар ўтиб муҳаббатдан топмай маъно,
Кетар бўлдим бевафодан кўнгил узиб!

2007 йил. Тошкент.
Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Seni Deya (Muztv.net)
Xurshida Namazbayeva
Xurshida Namazbayeva - Seni Deya
Канал: @muztvnet
Assalomu alaykum! Ofarin do‘stim Shuhrat Daryo! She'rimni joylashim bilan bastaladilar! InshaAlloh studiyada yoziladi.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Йиғлагим келар!

Мен сени ўйласам ўйлагим келар,
Овунсам, қалбга тиғ тиғлагим келар.
Сен мени ўйласанг куларсан балки,
Мен сени ўйласам йиғлагим келар!

На осмон бахш этдинг, на менга зиндон,
Сен мудом чаққону, мен ҳануз нодон,
Тошга бош ураман,  урасан хандон,
Мен сени ўйласам йиғлагим келар!

Ўзингдан ўзгани тингламадинг ҳеч,
Ҳасрат ёшларимда зангламадинг ҳеч,
Ёмғирда сездирмай йиғлаганинг кеч,
Мен сени ўйласам йиғлагим келар!

На осмон бахш этдинг, на менга зиндон!!!

ИСТАНБУЛ.

Хуршида Эргашевна Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Qadimiy Hindiston yurtiga uchinchi bora sayohatim. Har borganimda yangidan-yangi ekzotikalrni o‘zim uchun kashf qilaman. Dunyo kezing. Tasavvuringiz, Insonlarga nisbatan tushunchangiz ortadi.

Юрагим оғрир

Бошим қадар энгашди осмон,
Эрмак қилиб ёғди сим ёмғир,
Сени менсиз ҳаётинг ёлғон
Мени сенсиз юрагим оғрир.

Кетаяпман тор кўча аро,
Ҳаёлимда эргашиб сенга.
Мен бир телба, мен бахти қаро,
Энди дардим айтаман кимга?

Ёмғир тинди, тинмади ёшим,
Шамол сочим юпатди силаб.
Айрилиққа етмас бардошим,
Бораяпман ишқингда нураб.

Термуламан тераклар томон,
Улар ишққа содиқ ва мағрур.
Қалбда армон, алам, пушаймон
Бир дарахтча бўлмадик аҳир.

Бoшим қадар энгашди осмон,
Эрмак қилиб ёғди сим ёмғир,
Сени менсиз ҳаётинг ёлғон
Мени сенсиз юрагим оғрир.

Хуршида Намазбаева Эргашевна шеъри

8.07.2021.    02:03

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna


www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
***
Бу дунё арзимас бир боқишингга,
Сен ёлғиз топганим олмосим», – дединг.
Сўнг мени қиёслаб Қуёшга, Ойга,
Кўнглимнинг риштаси, ҳамрозим дединг.

Лек фироқда ўтди, кўп армон йиллар,
Сени-да, мени-да овутди турмуш.
Сен йилларни алдаб эзасан диллар,
Мен ўзга боғларга учиб кетган қуш!

Хуршида Намазбаева шеъри

Hindiston. Dehli.


www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
2024/11/14 15:45:48
Back to Top
HTML Embed Code: