Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПИНҲОН СОҒИНЧ

Мен-ку кетдим, сен ҳам келмадинг,
Лек хаёлда сенга қайтаман.
Олисдасан, гарчи азизим,
Дардларимни сенга айтаман.

Кўришсалар кўзларимда ёш,
Сўрашсалар: Айтгин, бу не ҳол?
Ёмғир дейман, ҳижрон ёмғири,
Ва айбдор бўлади шамол.

Сени эслаб кўзимда маржон,
Шамолларга фитна қиламан.
Кўнолмайман вақтнинг ҳукмига
Дардим пинҳон, бағрим тиламан.

Сенчи, шодсан мендан олисда,
Келмайсан-у йўлга қарайман.
Кундуз алдаб ҳаммани, тунда
Ёмғирлардан узр сўрайман!

Хуршида Намазбаева шеъри 2007 йил
Vetnam

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АТИРГУЛ

Бўйларинг муаттар, рухсоринг сўлим,
Кўрсам, кечалар ҳам ёришгай дилим,
Яширма юзингни келганда кўргим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Майли, тиканларинг тилсинлар қўлим,
Майли, япроқларинг тўссинлар йўлим,
Мени сендан ҳатто айирмас ўлим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Ҳатто ўзимдан ҳам яширган сирим,
Ўзинг – бағри бутун, мен – бағри тилим,
Ёлғон сўзласам гар, кесилсин тилим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Йиқитма дил тоғим, эгмагин бўйим,
Тақдир сўқмоғида йўқотдим йўлим,
Сония соянгда топайин қўним,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Audio
Ижро: Хуршида Намазбаева
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
I'm on Instagram as @oceancoral_2020. Install the app to follow my photos and videos. https://www.instagram.com/invites/contact/?igsh=vyrfdeq0vn38&utm_content=q6pdna


Link ustiga bosib Instagram accountimga kirishingiz mumkin.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AsSalamu Alaykum! Allohim O‘z panohida asrasin! Ikki dunyo saodatli bo‘l. Eng go‘zal va mustahkam oila nasib aylasin Allohim!

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАББАТДАН МАДАД ОЛАМАН!

Нима қилдим cиздан яшириб,
Қор қўйнида кулган лоламан.
Мана келдим яна бош уриб,
Муҳаббатдан мадад оламан!

Муҳаббатдан тошган дарёман,
Муҳаббатдан ёнган саҳроман,
Дилим танҳо, мен ҳам танҳоман,
Муҳаббатдан мадад оламан!

Гоҳ зериксам умр йўлида,
Гоҳ тўкилсам тақдир қўлидан,
Гоҳ адашсам сароб чўлида,
Муҳаббатдан мадад оламан!

Парво этмам дилсиз жабрига,
Тил заҳрига, ҳасад, қаҳрига,
Юзим буриб ишқ шуурига,
Муҳаббатдан мадад оламан!

Менга керак эмас дунё, зар,
Туйғуларим қалбимда гавҳар,
Мен бир ғариб, ошиқ қаландар,
Муҳаббатдан мадад оламан!

Нима қилдим cиздан яшириб,
Қор қўйнида кулган лоламан.
Ҳузурига келдим бош уриб,
Муҳаббатдан мадад оламан!

2007 yil

Хуршида Намазбаева шеъри
Ushbu linkni bosing va ijodiy kanalimga ulaning 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАРОМ

Қай аҳволга келди олам,
Бойликни бахт билса одам.
Тупроқ узра боссам қадам,
Энди босган изим ҳаром.

Ҳақсизликдан тўйиб кетсам,
Юраксиздан куйиб кетсам,
Ғазаб ўтин қувиб етсам,
Бўлди айтган сўзим ҳаром.

Меҳр, вафо рўё бўлса,
Ишқ йўллари сиё бўлса,
Дунё шундай дунё бўлса
Кўз ташлаган кўзим ҳаром.

Боқиб кўнгли яримларга,
Кулги бўлдим ғанимларга,
Ким ёр бўлгай манимларга,
Қилди нокас юзим ҳаром.

Бўлганида ризқим улуғ,
Кўрган ҳар кас қилди қуллуқ,
Кимнинг дастурхони қуруқ,
Еган, ичган тузим ҳаром.

Қай тахлитга келди олам,
Бойликни бахт билди одам.
Тупроқ узра боссам қадам,
Эсиз босган изим ҳаром.

Хуршида Намазбаева шеъри

Бодрум. Туркия.

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Like you spirit ++
<unknown>
Qizim Gulira‘no ijrosida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁЛҒИЗЛИК

Ҳар оқшом...мен ўшал соҳил бўйида,
Хаёлга қоришиб кетмиш дил узоқ.
Шафақ кўзларимга ўтар оҳиста
Ёлғизлик қалбимдан отмагай бироқ!

Эҳ, ёлғизлик, қалбим тарк этмас ҳиссан,
Мен сендан умидвор, ҳамда озурда.
Бевафодан куйиб гар кўнгил узсам,
Дунёда сен менга содиқсан жуда!

Туйғулар вулқондек уйғонар такрор,
Ёлғизлик муҳри бор қўлимда чеким.
Муҳаббат аталмиш дилгинамга ёр,
Севаман деган ёр бегона лекин!

Хуршида Намазбаева шеъри

Bodrum. Mug‘la. Turkey.

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Соғинч

Сунбула аждардай пуркади олов,
Ҳайрият... кузакнинг шамоли елди.
Сўлим Қорахтойга бугун ҳойнаҳой,
Тоғлардан кийикўт бўйлари келди.

Аммо менга алам, мен келолмадим!
Отам изин кўрган эй, азим тоғлар,
Онам юзин ювган зилол ирмоқлар,
Сен билган халқ дардин мен билолмадим.

Энди бу умримга қандай ном қўяй,
Сафарда, учоқда ўтмоқда йиллар.
Тушларимга кирсанг нимага йўяй?
Соғинсам тутмоққа йўқ сенда қўллар.

Гар бағрингга олсанг кетар чоғимда,
Қиёмат кунида Маҳшар тонгида.
Тупроғингда гулдек унаман беун,
Яратганим менга насиб этган Кун!

Кеч кирди шаҳарга...шовқин, чанг инди,
Бағрингда гул, райҳон анқир ҳойнаҳой.
Ёдимга қадимий хотира келди,
Сен ҳам эслайсанму мени Қорахтой?

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ҳар бир инсон тирик Қуръон, Сен уни ўқишни ўрган.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин
🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Булутларни тешер мен учган учоқ,
Мен эса дардларим ямаб бораман.
Ишқим бир Олам-у, дунё бир қучоқ,
Дардларим ичимга қамаб бораман.

Мағрур кўтарилган бошим этиб ҳам,
Мен ўз ҳисларимда қоврилган одам,
Асли кимлигимни билурсан Эгам,
Нураган кўнглимни суваб бораман.

Тақдири Азал деб, бор гуноҳларим,
Қазою Қадарга қиламан туҳмат.
Ўзинг шараф ҳиссин бермасанг агар,
Чап қўлда ўнг қўлим тунаб бораман.

Марҳаматинг дариғ тутма Аллоҳим!

Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
5263904997
<unknown>
Xurshida Namazbaeva she'ri
Ijro: Feride
Ket
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Дунё тушдир, уйқудадур одамлар,
Сарсон борар, манзиллари бўшлиқдир.
Борар ери мақсадли ул қадамлар,
Қалби уйғоқ ошиқлардир, ошиқдир!

Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Navbatdagi sayohatim Qirg'izistonning maftunkor tog‘lari Sary Chelek. Olamlar Egasi Buyuk Allohimga ushbu go‘zal ijodini ko'rishni nasib etganiga shukronalar bo‘lsin!

***
Яхшиямки ўтгай замонлар,
Дардлар кетгай, келгай ҳуш онлар.
Гар дунёда бўлмаса ўлим
Ишқ нелигин билмас инсонлар!

Хуршида Намазбаева шеъри
khurshida_ergashevna
01.09.2024

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Янги ҳаёт бошлашнинг бир усули бор. Ўлимдан олдин ўлим. Бу фанодир. Одатда ҳасратлардан қалб нури сўнса, ишқ кўзи очилади. Ҳамда одамдан Инсон пайдо бўлади.

***
Менинг дардим бўлак, шодлигим бошқа,
Сизга ҳеч ўхшамас қарашларим ҳам.
Ишқ дебон йиғласам мен тўккан ёшга,
Чўкиб борар дунё ҳамда қайғу, ғам.

Ортимга қарамай илдам бораман,
Гўё таъқиб қилар гуноҳлар эй, воҳ!
Аламимни ёлғиз шеьрдан оламан,
Мени Сендан ўзга тушунмас бироқ!

Қабристон – сукунат дея ўйламанг,
Аслида фарёдлар мамлакатидир.
Сиз ҳам ғафлатда ўзни қийнаманг,
Ғафлат бу одамзод фалокатидир.  

Хуршида Намазбаева шеъри.

Azarbayjan tiliga 70 dan ortiq she'rlarim tarjima qilindi.
***
Dərdim hədiyyədir, şadlığım başqa,
Gəlməz xoşunuza baxışlarım həm.
Eşq deyin ağlasam mən tökən yaşa,
Çöküb gedər dünya, həm də qayğı, qəm.

Arxama baxmadan yol getməkdə mən,
Sanki təqib edir günahlar, durmaz.
Dərdləri alıram yalqız şeirdən,
Məni ondan özgə biri anlamaz.

Azərbaycan dilinə uyğunlaşdıran: Şahməmməd Dağlaroğlu

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Менга сен ёқтирган ранглар, китоблар, фасллар, гуллар ҳам қадрли. Мен ҳатто сен туғилган сана, Cен яшайдиган шаҳар,
Cени исмингдаги ҳарфлар,
Cени исмингдаги инсонларни ҳам яхши кўраман!

***
Шунчаки таслимман муҳаббатингга,
Ғурур не, ор не тушунмас қалбим.
Сенга яқинлашиб борганим сари,
Мендан узоқлашиб бормоқда сабрим.
Не сабаб мен сени бордим кўргани?

Сен бир мўжизасан, мен эса тупроқ,
Бағримда оғриқли тошлар изи бор.
Дард тўла бошимда мен бир гуноҳкор,
Сен бир олмосдирсан кўксимда абгор
Тошларнинг ичида бетакрор!

Ўзимни унутиб юзландим сенга,
Юрагимда дард, қалбимда армон.
Масрур кўзларингдан жой бермасанг гар
Чўкиб кетаяпман йўқликлар томон.
Менинг яшагим бор қалбинг тубида.

Сен мени юксалтир қалбинг тўрига!
Ошиқман...!!!


Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
2024/09/26 18:12:07
Back to Top
HTML Embed Code: