Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЎЗЛАРИНГ АКСИ
Кўзларимга қара кўзларинг акси
Абад рақс тушади орзу ва алам.
Сени бир кўрса бас топгай дил таскин
Сенсиз дунёларга сиғмам сира ҳам.
Юрагимга ўйиб соғинч сўзларин
Кундан кун боряпман тўкилиб, нураб.
Зулматдаги гулдек зиё ахтариб
Аросатда қолдим муҳаббат сўраб.
Сен қайларда эдинг оққуш кунларим,
Ҳушвақт юрганимда лолалар қучиб.
Армонларга тўлиб кетди йилларим
Аммо кетолмадим тақдирдан қочиб.
Сени бир кўришга зорман аслида,
Олисдан соянгни кўрсам ҳам майли.
Сени жондан ортиқ севаман жуда
Жоним чиқса керак севгинг туфайли.
Кўзларимга қара – кўзларинг акси,
Абад рақс тушади олам ва алам.
Сени бир кўрса бас, топгай дил таскин,
Сенсиз дунёларга сиғмам сира ҳам!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Instagram 👉 Oceancoral_2020
Oq qumlar. Chorboq.
Lokatsiya shu yerda👇
Кўзларимга қара кўзларинг акси
Абад рақс тушади орзу ва алам.
Сени бир кўрса бас топгай дил таскин
Сенсиз дунёларга сиғмам сира ҳам.
Юрагимга ўйиб соғинч сўзларин
Кундан кун боряпман тўкилиб, нураб.
Зулматдаги гулдек зиё ахтариб
Аросатда қолдим муҳаббат сўраб.
Сен қайларда эдинг оққуш кунларим,
Ҳушвақт юрганимда лолалар қучиб.
Армонларга тўлиб кетди йилларим
Аммо кетолмадим тақдирдан қочиб.
Сени бир кўришга зорман аслида,
Олисдан соянгни кўрсам ҳам майли.
Сени жондан ортиқ севаман жуда
Жоним чиқса керак севгинг туфайли.
Кўзларимга қара – кўзларинг акси,
Абад рақс тушади олам ва алам.
Сени бир кўрса бас, топгай дил таскин,
Сенсиз дунёларга сиғмам сира ҳам!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Instagram 👉 Oceancoral_2020
Oq qumlar. Chorboq.
Lokatsiya shu yerda👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаёл
Кимса танимаса, келмаса излаб,
Вақт деган тушунча бўлмаса эди.
Бизлар учрашганда лаҳзалар тўхтаб,
Қанийди тундан сўнг тунлар отсайди.
Юрагинг уруши мени этса ром,
Бундай куй топмадим бергувчи ором,
Шунча ҳам севурми инсонни инсон,
Кўксингга бошимни қўйиб ётсайдим.
***
Азербайджан тилига адиб, шоир Шохмаммед Догларуглу таржимаси.
Kimsə tanımasa, gəlməsə anıb,
Vaxt adlı düşüncə heç olmayaydı.
Biz görüşən anda zaman dayanıb,
Gecədən sonra da gecə olaydı.
Ürəyin döyünə məni edə ram,
Başqa səs tapmadım bəxş etsin aram.
Belə də sevərmi insanı insan,
Sinənə başımı qoyub yataram.
Azərbaycan dilinə uyğunlaşdıran: Şahməmməd Dağlaroğlu
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кимса танимаса, келмаса излаб,
Вақт деган тушунча бўлмаса эди.
Бизлар учрашганда лаҳзалар тўхтаб,
Қанийди тундан сўнг тунлар отсайди.
Юрагинг уруши мени этса ром,
Бундай куй топмадим бергувчи ором,
Шунча ҳам севурми инсонни инсон,
Кўксингга бошимни қўйиб ётсайдим.
***
Азербайджан тилига адиб, шоир Шохмаммед Догларуглу таржимаси.
Kimsə tanımasa, gəlməsə anıb,
Vaxt adlı düşüncə heç olmayaydı.
Biz görüşən anda zaman dayanıb,
Gecədən sonra da gecə olaydı.
Ürəyin döyünə məni edə ram,
Başqa səs tapmadım bəxş etsin aram.
Belə də sevərmi insanı insan,
Sinənə başımı qoyub yataram.
Azərbaycan dilinə uyğunlaşdıran: Şahməmməd Dağlaroğlu
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Тангрим!
Сендан бир назар кутиб,
Қалби минг бир пораман.
Ишқ йўлига термулиб,
Васлингда девонаман!
Бу олам беҳишт дебман,
Синовида ёнаман.
Бир сокин дарё ичра,
Тўфонман, вайронаман!
Сенинг Исминг улуғлаб,
Сўнг ўзимдан тонаман.
Бермасанг умид йўқлаб,
Телбаман, ҳайронаман!
Сабода ҳасрат тўкиб,
Шабнам-ла ҳамхонаман.
Ёшларим гулга сепиб,
Боғ ичра ғамхонаман!
Ишқ-у нафс орасида,
Адашдим, сарсонаман.
Қалбимнинг ярасига,
Бер малҳам, бечораман!
Маъсият ботқоғига,
Ташлама, ёлвораман.
Ҳар нафас Сени ўйлаб,
Ҳажрингда оввораман!
Сендан бир назар кутиб,
Қалби минг бир пораман.
Ишқ йўлига термулиб,
Васлингда девонаман!
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Сендан бир назар кутиб,
Қалби минг бир пораман.
Ишқ йўлига термулиб,
Васлингда девонаман!
Бу олам беҳишт дебман,
Синовида ёнаман.
Бир сокин дарё ичра,
Тўфонман, вайронаман!
Сенинг Исминг улуғлаб,
Сўнг ўзимдан тонаман.
Бермасанг умид йўқлаб,
Телбаман, ҳайронаман!
Сабода ҳасрат тўкиб,
Шабнам-ла ҳамхонаман.
Ёшларим гулга сепиб,
Боғ ичра ғамхонаман!
Ишқ-у нафс орасида,
Адашдим, сарсонаман.
Қалбимнинг ярасига,
Бер малҳам, бечораман!
Маъсият ботқоғига,
Ташлама, ёлвораман.
Ҳар нафас Сени ўйлаб,
Ҳажрингда оввораман!
Сендан бир назар кутиб,
Қалби минг бир пораман.
Ишқ йўлига термулиб,
Васлингда девонаман!
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ba‘zan reklama va roliklarda ishtirok etaman. Bu safar doktorman.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
***
Улар билмас шараф, имон нелигин,
Уларга эрмакдир муҳаббат ва ор.
Қайдан келган... хатто билмас кимлигин,
Ана ўшалардир ғофил, дилозор.
Кимдир бўлмоқликка уринган кимлар,
Лек менга ҳеч кимса бўлмоқлик маъқул.
Ғамдан қувватлироқ тополмасам гар,
Қалбимни ёритган аслида ғамдур!
Бир қултум сув ичиб шукрона айтмай,
Шайтонга туҳмат қилмоқдан сақла.
Кибримдан, нафсимдан маст бўлиб қолмай,
Худойим мени ҳеч мунофиқ қилма!
Фанонинг қаърига сингарман бир кун,
Сенинг ризойингга муштоқ мен бир қул.
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Улар билмас шараф, имон нелигин,
Уларга эрмакдир муҳаббат ва ор.
Қайдан келган... хатто билмас кимлигин,
Ана ўшалардир ғофил, дилозор.
Кимдир бўлмоқликка уринган кимлар,
Лек менга ҳеч кимса бўлмоқлик маъқул.
Ғамдан қувватлироқ тополмасам гар,
Қалбимни ёритган аслида ғамдур!
Бир қултум сув ичиб шукрона айтмай,
Шайтонга туҳмат қилмоқдан сақла.
Кибримдан, нафсимдан маст бўлиб қолмай,
Худойим мени ҳеч мунофиқ қилма!
Фанонинг қаърига сингарман бир кун,
Сенинг ризойингга муштоқ мен бир қул.
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Tushuncha ( 2023 yil )
<unknown>
Xurshida Namazbaeva she'ri
Ijro: https://www.tg-me.com/Feride_kundaligi
Instagram 👉 Oceancoral_2020
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ijro: https://www.tg-me.com/Feride_kundaligi
Instagram 👉 Oceancoral_2020
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳон
Сен билан дард бўлак, шодлигим бошқа,
Сенга ҳеч ўхшамас кўз ёшларим ҳам.
Ишқ дея йиғласам, мен тўккан ёшга,
Қўрқаман ғарқ бўлиб кетмасин олам.
Ғийбатга чалғимай илдам кетаман,
Қаламимга қўнган юлдузлар гувоҳ.
Айбингни топмоқдан буткул кечаман,
Иккимизни кўриб турибди Аллоҳ.
Бахористон. Кайракум. Тожикстон.
Kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Сен билан дард бўлак, шодлигим бошқа,
Сенга ҳеч ўхшамас кўз ёшларим ҳам.
Ишқ дея йиғласам, мен тўккан ёшга,
Қўрқаман ғарқ бўлиб кетмасин олам.
Ғийбатга чалғимай илдам кетаман,
Қаламимга қўнган юлдузлар гувоҳ.
Айбингни топмоқдан буткул кечаман,
Иккимизни кўриб турибди Аллоҳ.
Бахористон. Кайракум. Тожикстон.
Kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
ЁДИНГДАМИ...
Ёдингдами, кунларимиз гўзал эди,
Чин муҳаббат афзал эди, ғазал эди.
Олислардан бир-биримиз сезар эдик,
Ишқ боғида бахтдан масрур кезар эдик.
Энди бизни хотиралар қийнар абад,
Юракларда йиғлар бўлди оҳ, муҳаббат!
Бирга кезган кўчаларда қолди излар
Кўз ўнгимда гавдаланар маҳзун суврат.
У орзулар, у умидлар қийнар нетай,
Ахир қандай дилимдан воз кечиб кетай?
Хотиралар чорлаб мени жоним ютгай,
Мисли тошдек оғриқ ботгай, армон отгай.
Сенсизликка кўнмас бу дил, кўнмас юрак,
Унутмоққа ақлимга йўл бермас юрак,
Айрилиқдан хасталигим билмас юрак,
Ҳатто «Ҳолинг недур», дея сўрмас юрак.
Энди бизни хотиралар қийнар абад,
Юракларда йиғлар бўлди оҳ, муҳаббат!
Бирга кезган кўчаларда қолди излар,
Кўз ўнгимда гавдаланар маҳзун сурат.
Ёдингдами, кунларимиз гўзал эди,
У муҳаббат ғазал эди, афзал эди.
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ёдингдами, кунларимиз гўзал эди,
Чин муҳаббат афзал эди, ғазал эди.
Олислардан бир-биримиз сезар эдик,
Ишқ боғида бахтдан масрур кезар эдик.
Энди бизни хотиралар қийнар абад,
Юракларда йиғлар бўлди оҳ, муҳаббат!
Бирга кезган кўчаларда қолди излар
Кўз ўнгимда гавдаланар маҳзун суврат.
У орзулар, у умидлар қийнар нетай,
Ахир қандай дилимдан воз кечиб кетай?
Хотиралар чорлаб мени жоним ютгай,
Мисли тошдек оғриқ ботгай, армон отгай.
Сенсизликка кўнмас бу дил, кўнмас юрак,
Унутмоққа ақлимга йўл бермас юрак,
Айрилиқдан хасталигим билмас юрак,
Ҳатто «Ҳолинг недур», дея сўрмас юрак.
Энди бизни хотиралар қийнар абад,
Юракларда йиғлар бўлди оҳ, муҳаббат!
Бирга кезган кўчаларда қолди излар,
Кўз ўнгимда гавдаланар маҳзун сурат.
Ёдингдами, кунларимиз гўзал эди,
У муҳаббат ғазал эди, афзал эди.
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Yodingdami...
Baxtiyor Nasriddinov
Хуршида Намазбаева шеъри
Ижро: тележурналист Бахтиёр Насриддинов.
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ижро: тележурналист Бахтиёр Насриддинов.
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Қабристон
Бугун қабристонга мен йўқлаб бордим,
Бундай сукунатни хеч кўрмагандим.
Сўнгги манзил будир... ҳайратда қолдим.
Марҳумлар рухларин ҳис қилмагандим.
Тўлмаган кўнглимга тўлди қабрлар,
Жимлик то қиёмат... кўнди қабрлар,
Сирларин бағрига кўмди қабрлар.
Нечун сени йўқлаб хеч келмагандим.
Ҳали яшамадим, чоғландим фақат,
Толе офтобида доғландим фақат,
Дунё кишанига боғландим фақат,
Йиғладим ишқ дея, хеч кулмагандим.
Барзах оламига кузатгувчи сен,
Гуноҳни ваҳминг-ла тузатгувчи сен,
Қиёматда қайта тирилганда мен,
Бағрингдан унушим мен билмагандим.
Сени йўқлаб аввал хеч келмагандим!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Бугун қабристонга мен йўқлаб бордим,
Бундай сукунатни хеч кўрмагандим.
Сўнгги манзил будир... ҳайратда қолдим.
Марҳумлар рухларин ҳис қилмагандим.
Тўлмаган кўнглимга тўлди қабрлар,
Жимлик то қиёмат... кўнди қабрлар,
Сирларин бағрига кўмди қабрлар.
Нечун сени йўқлаб хеч келмагандим.
Ҳали яшамадим, чоғландим фақат,
Толе офтобида доғландим фақат,
Дунё кишанига боғландим фақат,
Йиғладим ишқ дея, хеч кулмагандим.
Барзах оламига кузатгувчи сен,
Гуноҳни ваҳминг-ла тузатгувчи сен,
Қиёматда қайта тирилганда мен,
Бағрингдан унушим мен билмагандим.
Сени йўқлаб аввал хеч келмагандим!
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Forwarded from Operator
Armon qisqa metrajli film #uzbekistan #shortfilm #film
https://youtube.com/watch?v=sANtsPU0UIs&feature=share
https://youtube.com/watch?v=sANtsPU0UIs&feature=share
YouTube
Armon qisqa metrajli film Onajonlarimizni borida qadriga yetaylik #uzbekistan #shortfilm #film
Armon qisqa metrajli film short film #uzbekistan #shortfilm #film @Qaxxarov_production
Онам
Коинот. Тор Олам.Оқшом. кўчалар,
Зулматдан кўринар нур сочган ҳонам.
Недан бу танамга сиғмам бунчалар,
Лек дардим ичига ютар бир Онам!
Деворга суяниб йиғлайман беҳол,
Уйқинг келмадими, дер янги Ҳилол.
Вулқондек портираб кетгудек бу ҳол,
Лек дардим ичига ютар бир Онам!
Оғриқлар ин қурган куракларимга,
Мен юзи кулгану бағри кул одам.
Озорим туганмас юраккинангга,
Дардимни ичига ютган жон, Онам!
Коинот.Тор хонам. оқшом. кўчалар,
Она бўлмоқ қийин экан бунчалар!
*
Anam
Kainat.. Dar aləm... Axşam.. Küçələr,
Zülmətdən görünər nur saçan binam.
Nədən bu halımı duymaz biir nəfər,
Lakin dərdlərimi udar tək anam.
Divara söykənib ağlaram, ruh zay,
Yuxun gəlməyirmi? - deyir təzə Ay.
Bu halım vulkantək salmaqda haray,
Lakin dərdlərimi udar tək anam.
Ağrılar yük yışmış kürəlıərimə,
Mən - üzü gülüşlü, bağrı kül adam.
Dərdlərim yerləşməz yazıq qəlbimə,
Dərdimi içinə udan, can anam!
Ana olmaq çətin imiş bu qədər!
Таржимон Şahməmməd Dağlaroğlu
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Коинот. Тор Олам.Оқшом. кўчалар,
Зулматдан кўринар нур сочган ҳонам.
Недан бу танамга сиғмам бунчалар,
Лек дардим ичига ютар бир Онам!
Деворга суяниб йиғлайман беҳол,
Уйқинг келмадими, дер янги Ҳилол.
Вулқондек портираб кетгудек бу ҳол,
Лек дардим ичига ютар бир Онам!
Оғриқлар ин қурган куракларимга,
Мен юзи кулгану бағри кул одам.
Озорим туганмас юраккинангга,
Дардимни ичига ютган жон, Онам!
Коинот.Тор хонам. оқшом. кўчалар,
Она бўлмоқ қийин экан бунчалар!
*
Anam
Kainat.. Dar aləm... Axşam.. Küçələr,
Zülmətdən görünər nur saçan binam.
Nədən bu halımı duymaz biir nəfər,
Lakin dərdlərimi udar tək anam.
Divara söykənib ağlaram, ruh zay,
Yuxun gəlməyirmi? - deyir təzə Ay.
Bu halım vulkantək salmaqda haray,
Lakin dərdlərimi udar tək anam.
Ağrılar yük yışmış kürəlıərimə,
Mən - üzü gülüşlü, bağrı kül adam.
Dərdlərim yerləşməz yazıq qəlbimə,
Dərdimi içinə udan, can anam!
Ana olmaq çətin imiş bu qədər!
Таржимон Şahməmməd Dağlaroğlu
Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ba‘zan reklamalarda qatnashib turaman 😊 hobby.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Xurshida Namazbayeva - Qoraxtoy | Хуршида Намазбаева - Қорахтой
https://youtube.com/watch?v=lkUgxv2vXuQ&si=WOuYbVCOB_HiVKR-
https://youtube.com/watch?v=lkUgxv2vXuQ&si=WOuYbVCOB_HiVKR-
YouTube
Xurshida Namazbayeva - Qoraxtoy | Хуршида Намазбаева - Қорахтой
Сўрамас биров
Бевафо дунёда бўлма бенаво, Аламлар бошингга сочмасин қиров.
Бу дунё курашдир, чекинсанг, аммо,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Яхшига ёмонлик азал эсдалик, Дардкашинг бошқа-ю, бошқа хасталик,
Чинорим деганинг кўрмас хасчалик,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Отинг чопиб турса тутишар қамчи,
Истасанг, кафтингда кўл бўлар томчи,
Қоқилсанг, ҳамма ёт, ҳамма алдамчи,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Ҳаёт синовида, олис сафарда, Бевафо ёрга дуч келсанг агарда, Шу бутун оламда, катта шаҳарда,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Тангрим, ҳар не борки, турарсан кўриб,
Ҳар дардим билгувчи, Қодир, Ғофирим,
Бандага ишонмай қўйдим охири, Бормисан,йўқмисан, сўрамас биров.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing
👉 www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Бевафо дунёда бўлма бенаво, Аламлар бошингга сочмасин қиров.
Бу дунё курашдир, чекинсанг, аммо,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Яхшига ёмонлик азал эсдалик, Дардкашинг бошқа-ю, бошқа хасталик,
Чинорим деганинг кўрмас хасчалик,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Отинг чопиб турса тутишар қамчи,
Истасанг, кафтингда кўл бўлар томчи,
Қоқилсанг, ҳамма ёт, ҳамма алдамчи,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Ҳаёт синовида, олис сафарда, Бевафо ёрга дуч келсанг агарда, Шу бутун оламда, катта шаҳарда,
Бормисан, йўқмисан, сўрамас биров.
Тангрим, ҳар не борки, турарсан кўриб,
Ҳар дардим билгувчи, Қодир, Ғофирим,
Бандага ишонмай қўйдим охири, Бормисан,йўқмисан, сўрамас биров.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing
👉 www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Қорахтой
Оёқлари титраб ўнгдан келганлар,
Сўлдан кетиб тили чиқди Қорахтой.
Кўзин юмиб тузлиғингни еганлар,
Тупирдилар ўздан кетиб Қорахтой.
Булбулларинг бекор бағри қон эмас,
Марҳумларинг рухи бугун шод эмас,
Райхонингга шудринг ё шабнам эмас,
Ёғилдику кўкдан куллар Қорахтой.
Ястангансан тилло Ернинг устида,
Кўчаларинг тупроқ, қумлар остида,
Нафс балоси ўз болангни буздида,
Булоғингга қазди қувур Қорахтой.
Селлар тошди, унут. Тилинг тий! -деди,
Оқса оқди сигир- у, қўйинг деди,
Гар қўлингдан келса ўтлар қўй деди,
Қабрларга қўйдинг қадринг Қорахтой.
Исботим йўқ аммо дардинг билурман,
Сени тўртга бўлсаларда кўнурман,
Тармоқларда овоз бериб юрибман,
Гунг ва кўрдек бўзлаб зимдан Қорахтой.
Ишкомларинг кулга ботди Қорахтой,
Чанглар ютиб тонглар отди Қорахтой,
Чиройингдан ичи куйган нокаслар,
Соф ҳавойинг кимга сотди Қорахтой.
Оёқлари титраб ўнгдан келганлар,
Сўлдан кетиб тили чиқди Қорахтой.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ижодий каналимга уланиш учун ушбу линкни босинг 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Оёқлари титраб ўнгдан келганлар,
Сўлдан кетиб тили чиқди Қорахтой.
Кўзин юмиб тузлиғингни еганлар,
Тупирдилар ўздан кетиб Қорахтой.
Булбулларинг бекор бағри қон эмас,
Марҳумларинг рухи бугун шод эмас,
Райхонингга шудринг ё шабнам эмас,
Ёғилдику кўкдан куллар Қорахтой.
Ястангансан тилло Ернинг устида,
Кўчаларинг тупроқ, қумлар остида,
Нафс балоси ўз болангни буздида,
Булоғингга қазди қувур Қорахтой.
Селлар тошди, унут. Тилинг тий! -деди,
Оқса оқди сигир- у, қўйинг деди,
Гар қўлингдан келса ўтлар қўй деди,
Қабрларга қўйдинг қадринг Қорахтой.
Исботим йўқ аммо дардинг билурман,
Сени тўртга бўлсаларда кўнурман,
Тармоқларда овоз бериб юрибман,
Гунг ва кўрдек бўзлаб зимдан Қорахтой.
Ишкомларинг кулга ботди Қорахтой,
Чанглар ютиб тонглар отди Қорахтой,
Чиройингдан ичи куйган нокаслар,
Соф ҳавойинг кимга сотди Қорахтой.
Оёқлари титраб ўнгдан келганлар,
Сўлдан кетиб тили чиқди Қорахтой.
Хуршида Намазбаева шеъри
Ижодий каналимга уланиш учун ушбу линкни босинг 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
***
Олис тоғлар бошлари қор,
лек қалбимда тароват йўқ,
Дилим истар хотиржамлик, ҳавотир бор, ҳаловат йўқ.
Ахтариб топмам битта дўст, ҳиёнат бор, садоқат йўқ.
Меҳр кутган кўзларимда
важоҳат бор, марҳамат йўқ.
Инсоф сўзи унутилмиш,
разолат бор, адолат йўқ,
Илм истаб кезсам дунё,
жаҳолат бор, маърифат йўқ,
Гуноҳларни дермиш савоб, қабоҳат бор, кафорат йўқ.
Яхшиямки қалбимда нур, Хақиқат бор, зулумот йўқ!
Тангрим! Хақиқатингдан айирма мени!
Умидсизлик инсонийликдан айиради.
Хуршида Намазбаева шеъри
Uzaq dağlar başında qar,
Qəlbimdəsə təravət yox
Ürəyim dinclik arzular,
Əziyyət var, həlavət yox.
Axtarıb tapmam bircə dost,
Xəyanət var, sədaqət yox
Sevgi uman o gözlərdə
Tam surət var, mərhəmət yox.
İnsaf sözü unudulmuş
Rəzalət var. ədalət yox
Elmi isbat etmiş dünya
Cəhalət var, mərifət yox.
Günahları dərmiş savab,
Qəbahət var, zəmanət yox
Nə yaxşı ki, qəlbimdə nur
Həqiqət var, ah, zülmət yox
Azər dilinə uyğunlaşdıran Şahməmməd Dağlaroğlu
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Hindiston. Dehli. 8.10.2023.
Олис тоғлар бошлари қор,
лек қалбимда тароват йўқ,
Дилим истар хотиржамлик, ҳавотир бор, ҳаловат йўқ.
Ахтариб топмам битта дўст, ҳиёнат бор, садоқат йўқ.
Меҳр кутган кўзларимда
важоҳат бор, марҳамат йўқ.
Инсоф сўзи унутилмиш,
разолат бор, адолат йўқ,
Илм истаб кезсам дунё,
жаҳолат бор, маърифат йўқ,
Гуноҳларни дермиш савоб, қабоҳат бор, кафорат йўқ.
Яхшиямки қалбимда нур, Хақиқат бор, зулумот йўқ!
Тангрим! Хақиқатингдан айирма мени!
Умидсизлик инсонийликдан айиради.
Хуршида Намазбаева шеъри
Uzaq dağlar başında qar,
Qəlbimdəsə təravət yox
Ürəyim dinclik arzular,
Əziyyət var, həlavət yox.
Axtarıb tapmam bircə dost,
Xəyanət var, sədaqət yox
Sevgi uman o gözlərdə
Tam surət var, mərhəmət yox.
İnsaf sözü unudulmuş
Rəzalət var. ədalət yox
Elmi isbat etmiş dünya
Cəhalət var, mərifət yox.
Günahları dərmiş savab,
Qəbahət var, zəmanət yox
Nə yaxşı ki, qəlbimdə nur
Həqiqət var, ah, zülmət yox
Azər dilinə uyğunlaşdıran Şahməmməd Dağlaroğlu
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Hindiston. Dehli. 8.10.2023.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohim bandasiga 5 qismdan iborat umr beradi. 1 chisi Almiysoqdagi ruhlarimiz, 2 chisi onamiz qornida, 3 chisi Yer yuzidagi. Yer yuzida Allohim Rizq berganiga 44 yil bo‘libdi. Bugun 12 oktyabr onam qiynalib tug'ganiga 44 yil bo‘ldi. Allohimga hamdu sanolar bo‘lsin. HAPPY BIRTHDAY TO ME!. Bugun Tug'ilgan kunim.