Telegram Web Link
Тўғри овқатланиш ҳар доим қиммат туради

@imaginative_girl
Агар онангиз сизга меҳр билан тандирда нонлар ёпиб бериб катта қилган бўлса, сиз энг бахтли фарзандсиз.

Онажонларга раҳмат 🩵

@imaginative_girl
Ромео ва Жюлетта ҳикоясидан қайғули ҳикояни кўрмаган бу дунё))

Уильям Шекспир

@imaginative_girl
​​Чойнак

Бувим чиройли чойнакда доим иссиқ чой сақлаб, биз набиралар келишимиз билан иссиқ чой қуйиб берарди. Рўза пайти "Мени ҳам уйғотинг" деб ялиниб, уйғотса бирга саҳарлик қилардим чиройли чойнакка чой дамлаб... Шунчалик ёқимли лаҳзалар эдики, бошқа бундай бахтни туймадим...

Бувимнинг айрилиқ, фарзанд доғи ва оғир меҳнатда ҳалол ўтган ҳаёти ҳам унинг қаддини букмаган, фақат тўсатдан йиқилиб қўлини синдириб олгандан кейин тўшакка михланган эди....

У доим осмонга тикилиб, кимнидир хонасига киришини соатлаб кутганини ўйласам юрагим орқага тортади... 7 фарзанд туққан аёл охири шунақа фарзандлари йўлига кўз тикиб ётса...

Ўқишдан келибоқ бувимники шошдим. Бувимни хонасига киришдан аввал ошхонага кирилади. У ерда уюлиб ётган ювилмаган идишларни кўриб юрагим сиқилди. Бувимни хонасига қайрилиб югуриб кирдим: у мени қучоқлаб йиғлади...

Тезда хоналарни тозалаб, идишларни ялтиратиб ювиб, макарондан овқат пиширдим. Овқат танлайдиган бувим очликданми ё меҳримдан хурсанд бўлиб, "Жудаям маззали чиқибди, яна бера қол" деб, ҳар оғзига қошиқ тутганимда мазза қилиб овқатланиб олди, ҳаммага овқатимни мақтаб юрди...

Ўша кунлардан кейин... у кўп яшамади, унинг уйига бориб хонасига кирдим, чойнакларни кўриб йиғлаб юбордим. Бувимнинг нарсалари ташландиқ холатга келган эди (хонасига ҳеч ким кирмай қўйган экан).

Юрагим шу қадар парчаландики, соғинч, энг яқин инсонингдан айрилиш азобини қайта-қайта туявердим...
Инсон туғилади, катта бўлиб, оила қуради, фарзандлар кўради, умрини уларга бағишлайди... Кейин эса кексайиб ҳеч кимга кераксиздай ҳис қилади ўзини... Шу пайтда бирдан ҳаёти тугайди ва у бутун умр ўзидан қизғаниб, йиққанига, уйига бошқалар эгалик қилади... Наҳотки, ҳаёт мазмуни шу бўлса?!

@imaginative_girl
Ўзингни бахтсиз ҳис қиладиган жойда қолма 🤍

@imaginative_girl
Сиз кутубхонаси бор, ҳамда кўп китоб ўқийдиган одамдан қўрқманг. Аксинча фақат битта китоби бор одамдан қўрқинг, чунки у уни муқаддас санаб бирон марта ҳам ўқимаган бўлади.

©️Кимдир

@imaginative_girl
🐢Тошбақа ва қуён ҳикояси🐰

Ушбу машҳур ҳикоя истеъдод ва меҳнатнинг рақобатига оид ҳаёт сабоқларидан бири. Бу ҳикояда қуён тез югуришига ҳаддан ташқари ишониб юбориб кибрлангани, ўзини ғолиб деб билган ҳолда ҳаракат қилмай уйқуга кетгани, тошбақа эса секин ҳаракатланса-да, қатъият ва сабр билан йўлни охиригача босиб ўтгани ва ғалабага эришганини биламиз. Бу ҳикоя бир қанча замонавий вазиятларга ҳам мос келади, айниқса, истеъдодли лекин дангаса бўлган инсонлар ва меҳнаткаш лекин истеъдодсиз бўлганлар ўртасидаги фарқни тушунтиришда ҳам қўл келади.

Истеъдод ва табиий қобилиятлар ёхуд қуёнлар

Қуён табиий равишда тезлик ва чапдастликка эга бўлганидек, истеъдодли инсонлар ҳам кўпинча тез ва самарали ишлаш қобилиятига эгалар. Улар муаммоларни бошқалардан кўра тезроқ ечади, янгиликлар яратишда ёки муайян соҳада ғояларни амалга оширишда тенгсиз бўлиши мумкин. Аммо бу қобилиятлар камдан-кам ҳолларда етарли бўлади. Агар истеъдодли одам узлуксиз ишлаш, тинимсиз ҳаракат қилиш ва янги билимларни эгаллашга мойил бўлмаса, унинг истеъдоди вақт ўтиши билан сусаяди ёки бекорга сарфланади. Қуён образида бу кўриниш: у ўзининг табиий тезлигига шунчалик ишонган эдики, меҳнат қилишни аҳамиятсиз, деб билди ва ютқизди.

Меҳнат ва қатъият

Тошбақа мисолидаги меҳнаткашлик — табиий истеъдод берилмаган бўлса ҳам тинимсиз машқ ва ҳаракат билан намоён бўладиган асосий сифат. Баъзиларда табиий қобилиятлар етишмаслиги мумкин, лекин улар қаттиқ меҳнат билан мақсадга эришишга интиладилар. Қатъият ва сабр меҳнат йўлидаги энг кучли ёрдамчилардир. Меҳнаткаш одамлар доимий равишда ривожланишга эришишади, улар ўрганишдан тўхтамайдилар ва ўзлари учун имкониятлар эшигини очадилар.

Меҳнаткашлар

Амазоннинг асосчиси Жефф Безос ёки машҳур ёзувчи Ж.К. Роулинглар бу ҳикояга қўшимча ҳаётий мисолларидир. Улар ўз соҳаларида ҳақиқий ютуқларга фақат оғир меҳнат ва қатъият туфайли эришдилар. Роулингнинг “Гарри Поттер” китобларини яратишга имкониятлари йўқлигидан қарамай, катта меҳнат билан дунё миқёсида машҳур бўлди. Жефф Безос эса, ўз компаниясини асос солгандан бери тинимсиз ишлаши ва ҳар бир ҳаракатни катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблаши билан бошқа истеъдодли рақобатчиларини ортда қолдирди.

Кўпинча бирдан машҳур бўлиб кетган қўшиқчилар, актиёр ёки спортчиларни ҳам тез сўнганини гувоҳи бўламиз.

Қатъиятнинг аҳамияти

Меҳнат ва сабр кўпинча истеъдоддан муҳимроқ бўлиши мумкин. "Тошбақа ва қуён" ҳикояси шунга ишора қилади. Одам истеъдодли бўлса ҳам, агар у меҳнат қилмаса, унинг истеъдоди самарасиз йўқ бўлиб боради. Меҳнаткаш эса, вақтинча қийинчиликларга қарамай, ақлли ишлаш ва ҳаракат қилиш билан катта натижаларга эриша олади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, истеъдодли, лекин дангаса инсонлар тезкор натижаларга эришишлари ва тез сўнишлари мумкин, лекин узоқ муддат меҳнаткашлик ва сабр билан ҳаракат қилганлар ҳар доим ғолиб бўладилар. Меҳнат ва қатъият ҳар доим ўз мукофотини топади!

@imaginative_girl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кимнидир ўрнини эгаллашга доим ҳаракат қиладиган битта тоифа бор: улар бировларнинг эрини йўлдан уради, фарзандларни отасиз етим қилади.

Бу зоти пастлар ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмагани учун ҳам ҳамма жойда бошқа бировларни ўрни уларга керак бўлади.

Зоти пастлардан эҳтиёт бўлинглар.

@imaginative_girl
Forwarded from Dilnur Kamilov blogi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эшак табиатан ювош, меҳнаткаш ва беозор ҳайвон деб ҳисобланади. Аммо элда “Эшшак” деб хақорат сифатида ишлатилади. Шу пайтгача фаросати йўқларга шу сифат ишлатилса керак деб ўйлаб юрар эканман.

Ҳолбуки бефаросатликдан ташқари эшак қутирса ўта хавфли вахшийга айланар экан.

Мана қутирган эшшак мавриди келганда қўйларни ғажиб қурбон қилиб юборяпди.

Бечора қўйлар эса шу эшшакка ишониб юраверишганда.

https://www.tg-me.com/dilnur79
Бугун тил ҳақида ҳеч нарса ёзмадим. Миллати ўзбек бўла туриб, тили ўзбекчага чучук, рус мактабда ўқиганлар "оньаа тилым" деб ўзбек тилини тарғиб қилиб чиқиш томошалари билан интернет тўлди.

Иложи борича, соф ўзбек тилида гапиришга ҳар куни ҳаракат қилайлик, фақат байрам куни эмас.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижобни ечиб қалби ёришибди🙄Аксинча бўлади деб ўйлардим. Нимага булар рўмолни ечиб, калта кофта-шим кийиб, дарров сочини бўяб салонга югуради?! "Бетинг эшшакни терисидай қаттиқ, ҳаёсиз бўлма" деган нақл бор халқимизда. Шунинг учун ҳам ҳар бир рўмол ортида ҳаё бор, деган сафсатага қўшилмайман(тақводор аёллардан узр сўраган ҳолда🙏)

@imaginative_girl
Одамлар 2 тоифага бўлинишади: "Декстер" сериалини кўрганлар ва кўрмаганларга))

"Декстер" — бу машҳур Америка телесериали бўлиб, 2006-2013 йиллар давомида эфирга узатилган. У Жефф Линдсейнинг "Darkly Dreaming Dexter" номли романи асосида яратилган. Сериалнинг асосий қаҳрамони Декстер Морган бўлиб, у Майами полициясининг қон таҳлилчиси сифатида ишлайди. Шу билан бирга, у яширин қотил бўлиб, фақатгина қонун олдида жазоланмаган жиноятчиларни ўлдиради.

Асосий сюжет ва қаҳрамон ҳақида

Декстер Морган (актер Майкл С. Хол томонидан ижро этилган) болалигида оғир жараёнларни бошдан кечирган ва бу ундаги салбий ички ҳис-туйғуларни кучайтирган. Болаликдаги психик травмалар уни ўзгача йўл тутишга олиб келади, бироқ у ёшлигидан отаси унинг жим юриб, фақат жиноятчиларни "жазолаш" учун махсус кодекс ўргатган.

Декстернинг ўз қонун-қоидалари бор ва у ўзини "қора шахс" деб тасвирлайди. Унинг ички оламидаги кураш, яъни адолатга хизмат қилиш ва ўз хоҳишларини назорат қилиш. У қонунийлик ва қонунсизлик ўртасидаги чегарани ҳар доим қайта баҳолайди, бу эса унинг хаётидаги катта маънавий муаммоларга олиб келади.

"Декстер" сериали инсон психологияси, хулқ-атвор, ва ички кураш ҳақидаги саволларни кўтаради. Унда ахлоқий ва маънавий муаммолар акс этган бўлиб, тамошабинлар Декстернинг "адолат" тушунчасини қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Давоми

Сериалнинг 8 мавсуми якунлангандан кейин 2021 йилда "Декстер: Янги қон" (Dexter: New Blood) деб номланган махсус давоми чиққан бўлиб, у Декстернинг ҳаётидаги кейинги воқеаларни ёритади.

Умуман, "Декстер" — бу тўқима жиноят ва психологик триллер жанридан бўлган серҳикояли сериал бўлиб, тамошабинларни ўйлантирадиган ва унутилмас таассурот қолдирадиган асарлардан биридир.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жудаям тўғри фикрни айтган. Одамлар нега кулишяпти, тушунмадим. Бизда болаликдан шунақа мавзуларга кулги, уят сифатида қараш бор.

Мактаб пайти ҳожатхона ёнига ўғил болалар тўпланиб олиб, у ерга кираётган қизларни устидан кулишарди, кўп қизлар уялиб кирмай қайтарди. Уларга қарата "Табиат қонуни, нима сенлар бу ишни қилмайсанми?" деб кириб чиқаверардим))

Болаларни "туалет" мавзусида уялтириб катта қилмаслик керак.

@imaginative_girl
Олдин мен ҳамма яқинларимни безор қилиб инстаграмдан тинмай видео рилс юборардим. Ойим ҳам яқинда инстаграмдан видео юборишни ўрганиб олибдилар, кунига қуммингта рилс юборяптилар, фақат манга. Қайтар дунё🤣Она кўриб қиз ол🤣

@imaginative_girl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Интригачилар

Интрига жамиятга теккан касаллик экан. Болалик ва ўсмирликда буни сезмай, соф дунёйинг билан оппоқ қўзичоқ бўлиб катта ҳаётга кириб борганингда бошланади ҳаммаси. Қизлар турмушга чиқса овсинлар, қайнсингиллар ўйинларига учраса, жинсидан қатъий назар бошқа барча иш фаолиятида турли хил фитналарга гувоҳ бўлиб, аста-секин у ҳам шу йўлдан юради ёки уни пашшадек янчиб ташлашлари мумкин ёки ақл билан ҳаммасини енгиш...

Оппоқ қўзичоқдан қонҳўр бўрига айланишинг учун сенда нима бўлмаслиги керак? Юзинг бўлмаслиги керак! Яъни, овга чиққан турли потенциалли ўйинчи шерикларингга ўз рақибингдай қарашинг керак. Дўстлик, инсоф?! Агар дўстлик қилишни, инсоф қилишни бошласанг чиябўриларга ем бўласан. Бу интригачиларнинг фикрларича, ҳамма билан сохта "яхши" муносабатда бўлиш керак, ҳаммага ширинсўз бўлиб, жонини олиш керак. Эрталаб ишга иккиюзламачилик ниқоби билан келишади ҳар куни ундай одамлар. Уларга алданиб қолма.

Интригачиларни кузатиб қанчалик қўрқоқлик билан ўз "иссиқ" жойларига ёпишишларини кўрганман: номусни, ғурурни топтаб, ўзликдан кечиб бўлса ҳам қорин ғами учун ҳар нарсага тайёрлик...

Аслида қандай бўлиши керак?

Принциплар: билимли бўл, соддадил бўл, аммо лох бўлма. Доим ҳақиқатни гапир, ҳалол ишла ва ҳалол яша, меҳнатсевар бўл, довюрак, кучли ва мард бўл, ҳамкор бўл, дипломат бўл. Ҳар доим ниятни тўғри қилиб иш бошла, тўғри муносабатга кириш. Интригачилар барибир ўйин сўнггида мағлуб бўлишини эсдан чиқарма, уларнинг ҳар қандай ютуғи вақтинчалик.

Бир куни ўзингни фитнакор тўдадан қутулиб, тоза аурага кирдим деб ўйлаганингда унданда баттар уяга тушиб қолганингни билсанг ҳам, ўзгарма. Чунки сендан таралаётган ният ва фикрлар ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди ва эртакдагидек энг сўнггида ўша частота билан ҳамма фитналарни эритиб ташлай оласан.

Агар ҳамма ўйин қилмай, маска киймай тўғри яшаса ва ишласа шунда ҳар ерда ривожланиш бўлади. Бўлмаса ҳеч қандай ривожланиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Интригачилар ривожланиш кушандалари.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизлар, нарсаларни йиғиштиринглар армияга кетамиз😆

@imaginative_girl
Аня Тейлор-Жой илмий нуқтаи назардан дунёнинг энг гўзал аёли деб топилибди. Гўзаллик стандартига кўзларининг жойлашуви тўғри келган, лаблари талабга жавоб бермаган. Яна 8 машҳур актриса ва қўшиқчи аёллар бор, улар инглиз, корейс ва ҳинд миллатига мансуб.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эшит, эшит * сан учун 😆🤣

Видеони каналга муҳрлаб қўймасам бўлмайди, тушкунликка тушсам кўриб тураман))

@imaginative_girl
Forwarded from Bahodir AnkLavi
Шу биз эркаклар қандай қилиб ибтидоий даврларда яшаб қолган эканмиз. Бир ёнбошласак иккинчи тарафга ёнбошлашга эриниб ётамиз. Уйдаям энг кўп ухлайдиган, энг кўп овқат ейдиган, энг кўп ивирситадиган биз эркаклар.

Шу аёллар янаям бизни яхши кўришади. Нима қилдик уларга? Улар бизга кўпроқ нарса беради. Шунгаям қарамай меҳрни биз уларгамас, улар бизга беришади. Тўмтайиб телефон титкилашдан бошқа ишимиз йўқ (сенам мени ўқиб ўтирибсанда ёнбошлаб ҳозир хотинингга, онангга, қизалоғингга қарамай).

Яна биз ишдан чарчаб келамиз. Фақат биз чарчаймиз. Шунча уй ишини қилиб, ишидаям ишлаб келиб миқ этишмайди. Яна тўйда ўғлимизни ўстириб сизга топширдик дейишади катталар келинга қараб. Аслида қизни ўстириб сенга топширишди галварс. Сен ётасан қорнингни қашлаб чойни хўплаб. Ош қачон қиласан деб қўясан. Овқатдан камчилик топадиган эркакларгаю умуман каллам эррор берворади. Сал шамолласанг васиятнома ёзасан ўляпман менга қарашмаяпсан деб…

Эр ўзи нимага керак ростан?🤣
2024/11/16 06:39:16
Back to Top
HTML Embed Code: