Telegram Web Link
Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
HURMATLI DO'STLAR,

biz veterinariya klinika to'lovini to'lashda yordam so'raymiz,
suratdagi mushuklar Ekolog ko'ngillilari tomonidan boshpanasiz hayvonlarni tutish xodimlari qo‘llaridan qutqarib qolingan (ular hayvonlarning barchasini o‘ldirishadi). Mushuklar qari kampirga tegishli bo‘lib, o‘z kvartirasida saqlagan. Ularni ko‘paymasligi uchun sterilizasiya qilmagan, davolamagan, tagini deyarli tozalamagan.

Qo‘shnilar xonadondan kelayotgan hidga chidamay, "otlovka"ni chaqirishgan. Bir ona mushukni tutish paytida "otlovka" xodimlari bug‘ib o‘ldirishgan. Qolganlarini "Ekolog" volonterlari ulardan to‘lov evaziga olib qolishga muvaffaq bo‘lishdi. O‘ldirilgan mushuk bolalari uchun ona topildi. Ammo qolgan mushuklar hozirda "Doktorvet" veterinariya klinikasida davolanmoqda.. Klinikadan 5 kun ichida mushuklar uchun 2 million so‘m qarzimiz bor. Ularga ko‘chadan qutqarilayotgan mushuklar ham qo‘shilmoqda😔

Ushbu cheksiz oqimni hammasini qutqarishga "Ekolog" jamoat birlashmasi ko‘ngillilarining qurbi yetmayapti.

Iltimos, qo‘ldan kelguncha yordam bering. Har bir so‘m bitta jonivorning hayotini saqlab qolishga yordam beradi.

Yordam uchun
Хumo
9860120105650804
Uzkard
8600556005169196 IRGASHEVA Gulchehra nomida
Xarajatlar hisoboti quyidagi telegram guruhda berib boriladi
https://www.tg-me.com/domdobraxvostikov

☘️Ekologik yangiliklarni @ekologuz sahifasida o'qing. Bizga obuna bo'ling va taklif va tilaklaringizni @eklguz_bot orqali yuboring!
Зўравонлик занжири

Эр хотинни уриб, сўкади.

Хотин болани уриб, сўкади.

Бола укасини уриб, сўкади.

Ука боғча, мактабда дўстларини уриб, сўкади.

Домла университетда талабаларни сўкади.

Талабалар дарс берса ўқувчиларни уриб, сўкади.

Раҳбар ишчиларини сўкади.

Болалар кўчадаги ожиз ҳайвонларни уради, бир-бирига сўкиниб гапиради...

Мулла интернетда маъруза пайти ўзига қарши фикрлиларни сўкади...

Ва яна ҳамма "мусулмонман" деб кўкрак керадиган бу жамиятда, тили ва қўли билан бировга озор бермайдиган инсонгина муслимлигини ҳам ҳамма яхши билади((

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😖Савол: Ҳаммани кўз ўнгида шунақа урса, ҳеч ким йўқлигида қандай ураркин?!

@imaginative_girl
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy
Роберт Гриннингнинг "Ҳокимиятнинг 48 қоидаси" асаридаги асосий қоидалардан айримлари:

1. Ҳеч қачон устозингизни ортда қолдирманг — доимо устозингизга эҳтиром кўрсатинг ва унинг обрўсини тўкишдан сақланинг.

2.Тепага кўтарилганингиз сари сизга ҳасад кучаяди. Ўзингизни душманларингиздан ҳимоя қилинг — ҳеч қачон ўз ниятларингизни ошкор этманг, уларни сир сақланг.

3. Камроқ гапиринг, кўпроқ эшитинг— кўпроқ сукут сақлаш орқали таъсирлироқ бўласиз.

4. Ҳар қандай шароитда кўпроқ ўз устингиздан ҳукмронлик қилинг— ўз-ўзингизга ва атрофингиздаги воқеаларга ҳукмрон бўлинг.

5. Ҳар доим диққат марказида бўлишни билинг — инсонлар сизнинг борлигингизни ҳис этишлари керак.

6. Ҳар қандай мағлубият ёки омадсизликни яширин сақланг — омадсизликларингизни кўрсатманг, муваффақиятли ва кучли кўрининг.

7. Душманларни доим яқинда ушланг — душманларни назорат қилиш учун уларни назоратда ушлаш муҳим.

8. Ўз кучингизни фақат зарур бўлганда ишлатинг— кучни тежаш ва фақат керак бўлганда кўрсатиш стратегик аҳамиятга эга.

9. Эътиборни жалб қиладиган ва маҳобатли нарсаларни яратинг— диққатни жалб қилиш учун эстетик жиҳатдан сезиларли ишларни амалга оширинг.

10. Рақибларингизнинг ниятларини тушунишга ҳаракат қилинг— уларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб, келгуси қадамларни режалаштиринг.

@imaginative_girl
Ишга мажбуран эмас, ўзингиз хоҳлаб, хурсанд бўлиб келиб ишлашингизни ўргатадиган китоблардан бири Денис Баккенингнинг "Қувонч бахш этадиган иш" (Работа в радость— Бизнес-модель будущего) китоби бўлиб, унда ходимларнинг ишга муносабати қандай бўлиши кераклиги ҳақида шундай фикрлар мавжуд:

Ходим доимо ўз меҳнатини қийматли деб ҳис қилиши кераклиги

Ходимларнинг ўз ишини қийматли деб билиши жуда муҳим эканлиги, агар ходим ўзини компаниядаги мақсад ва вазифаларга боғлиқ ҳис қилса, у ўз ишидан кўпроқ қувонч олади ва унумли ишлай олиши тушунтирилган.

Ўзини намоён қилиш имконияти

Муаллиф ходимларга янги ғояларни амалга ошириш ва инновациялар билан ишлаш имконияти бериш муҳимлигини қайд этади. Ҳар бир ходим ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатиш имконига эга бўлиши керак.

Мустақиллик ва эркинлик

Китобда ходимларнинг мустақил ишлашлари ва қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишлари уларнинг мотивациясини оширади, деб таъкидланади. Бу эркинлик уларга ўз иш жараёнини назорат қилиш ва янгилик киритиш имконини беради.

Ҳамкорлик ва жамоавий ишлаш лозимлиги

Баккенинг ходимларни жамоа сифатида ишлашга ундовчи муҳитни яратишга алоҳида эътибор қаратади. Жамоада ишлаш орқали ходимлар бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар ва ўз ишларига янада масъулият билан ёндашадилар.

Мақсад қўйиш

Ходимлар ўзларининг ишлари компаниянинг умумий мақсади ва қадриятларига қандай таъсир қилишини тушунишлари, компания миссиясини ходимлар учун тушунарли қилиб етказиш тавсия қилинади.

Иш ва шахсий ҳаёт мувозанатини ушлаш

Китобда ходимлар ўзларининг шахсий ва иш ҳаётлари ўртасида мувозанат сақлашлари учун қулай шароит яратиш муҳимлигига урғу берилади. Бу узоқ муддатли қувонч ва барқарор ишлашга ёрдам беради.

Таълим ва ривожланиш

Ходимларга доимий равишда таълим бериш ва шахсий ривожланишга шарт-шароит яратиш тавсия қилинади. Бу эса уларнинг ишга бўлган қизиқишини оширади ва компанияда узоқ вақт ишлашини таъминлайди.

@imaginative_girl
​​Эртаклар ва реал ҳаёт: севимли Золушка мисолида

"Золушка" эртаги энг севимли эртакларимиздан бири. Эртакда бир нечта асосий ғоялар ва дарслар яширинган. Масалан, сабр-тоқат ва яхшилик мукофотланиши эртак орқали исботланади. Реал ҳаётда ҳам шундайми?

Золушка, ҳар қандай қийинчиликларга дуч келмасин, сабрли ва яхши инсон бўлиб қолади. У ноҳақ муносабатга ва адолатсизликка учрайди, лекин юрагидаги яхшиликни йўқотмайди, натижада унинг меҳнатлари ва яхши хулқи мукофотланади. Реал ҳаётда: агар биз ушбу эртак таъсирида ёки тарбиямиз туфайли меҳнаткаш, яхши хулқли бўлсак одамлар фойдаланадиган "қулай одам" га айланамиз.

Ёки яна бир ғоя — адолат ва тақдирнинг мавжудлиги. Охир-оқибат ёвузлик, яъни ўгай она ва опалар, ўзларининг нотўғри ишлари учун жазоланишади. Бу эса ҳаётда адолат борлигини кўрсатади. Реал ҳаётда эса айёр ва маккорлар оилаларни пароканда қилиб, болаларни ҳимоясиз етим қилиб кўчага улоқтиришади.

Ва яна, "Золушка" эртаги инсоннинг ички гўзаллиги ва хулқ-атвори унинг ҳақиқий қадрини белгилайдиган омил эканини таъкидлайди. Реал ҳаётда эса пул ва мавқе ҳаммасини ҳал қилади.

Золушканинг меҳрибонлиги ва ростгўйлиги унинг ташқи кўринишидан кўра муҳимроқ бўлиб, унинг ҳақиқий бахтга эришишига ёрдам беради. Реал ҳаётда эса бу "соддалик" ортидан кўплаб зарбалар келади.

Хулоса қилмайман. Ҳозирча.

@imaginative_girl
Кўзимиз телефонда, хаёлимиз пул топиш, кун кўришда. Атрофимизда ким, нимадан азият чекяпти, нимадир ғами борми, мушкули борми, эътибор ҳам бермай бефарқ яшаяпмиз...

Вафот этгач, расми қўйилган таъзияларга фейсбук тўлиб кетди. Ўлгунича шунақа эсланганда, балки шундай бўлмасмиди?!

@imaginative_girl
Одамлар Ер юзини нафақат чиқиндилар ташлаб, дарахтларни кесиб, ҳайвонларни ўлдириб, балки ўзларининг очкўзликлари, ёмон ниятлари, нафратлари, фитна ва тажовузлари билан ҳам ифлослантиришади. Ернинг тоза муҳитини бузиб, яна ундан бойлик, мўл-кўлчилик, тинчлик кутишади...

Ўзини ўзи боқа олмайдиган ит-мушуклар қоқсуяк бўлиб ҳовлиларига овқат қидириб кирса, овқатга бўккан ҳолатда уларни тош билан уриб, қувишади, бир бурда нонга тенг қилишмайди. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Бир-бирларига ҳасад билан боқиб, тилларида ҳамдард бўлишади, ёнларидан кетишинг билан гўригга ғишт қалашади. Ҳеч қачон чиндан яхшилик тилашмайди. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Ўз овқат қозонлари қолиб, бировнинг кичкина қозончасига қошиқ тиқишади: яъни, бировнинг ҳаққини ейишга ҳаракат қилишади, иш жойларини олиб қўйишади, оилаларини бузишади. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Ер юзидаги энг хавфли жонзот—одамзод. Албатта, яхши, тоза ниятли инсонлар ҳам бор ва улар туфайли дунё ўз мувозанатини йўқотмай турибди. Лекин, улар камайиб бораётгани ҳам ҳақиқат. Шундай давом этса нималар бўлишини ўйласам қўрқиб кетаман. Ер юзини ифлослашдан тўҳташ керак.

@imaginative_girl
Болалар дунёни ўз оналарининг кўзлари орқали кўришади

@imaginative_girl
Ҳиссий етишмовчилик

Спитзнинг таҳлилларига кўра, узоқ вақт давомида одамлар билан жисмоний алоқадан маҳрум бўлган чақалоқнинг соғлиги бора-бора ёмонлашади ва тузалмас касаликка йўлиқади. Боланинг ҳаётида энг муҳим стимул — бу жисмоний яқинлик орқали бериладиган стимул.

Сенсорли маҳрумлик катта инсонларни психоз ёки руҳий бузилишга олиб келади. Маҳбус учун ҳам бир кишилик камерада жазо ўташдан жисмоний қийноқларга чидаш осонроқ(Э. Берн "Транзакцион таҳлил").

Ҳиссий ва сенсорли маҳрумлик катталарда апатия(қизиқиш йўқлиги, лоқайдлик) орқали озуқага бўлган эҳтиёжда кўринади. Тўйиб овқатланмаслик/еб тўймаслик атамаларини сезгилар дунёсига кўчирсак ортиқча стимул билан мос келади.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлли қизалоқ Ясмина билан ота-онаси қандай суҳбатлашишига ҳеч эътибор берганмисиз? Ҳақиқий шартсиз муҳаббат муносабати❤️🧿

@imaginative_girl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай ўқитувчилар кўпайсин. Ҳавасдамиз🎉

@imaginative_girl
2024/11/16 08:22:00
Back to Top
HTML Embed Code: