Telegram Web Link
Ақлли ва ақлсиз маймуннинг фарқи

@imaginative_girl
Ўзи "ақл" деганда интеллектдан ташқари—нафс, эго, ўрнатилган хато программалар, ҳайвоний инстинкт(табиий эҳтиёжларини қондириш учун қиладиган мураккаб туғма ҳаракат)ларини қай даражада бошқариши ҳам тушунилиши керак. Шунда ақлга тўлиқ таъриф берилган бўлади. Агар қайсидир бошқа жиҳатларни унутган бўлмасам.

@imaginative_girl
Forwarded from Bonu's diary 🌎 (Bonu 🗽)
To’grisi,o’zbek jamiyatida o’zbek oilasida 20 yoshdan oshib oila qurmagan qizlarga juda og’ir . Karyera qilish, oila qurish , boshqa planlar hamma -hammasini yukini yelkasida ko’tarib yuradi.

O’zim misolimda aytsam:
Har kuni tuni bilan uxlolme chiqaman, o’zi to’gri qilyapmanmi? , qayerda xato qildim ?,ota-onamni orzularichi ular nima bo’ladi? ,men kutgan insonimni uchratamanmi?
Hayotimni davomi qanday bo’ladi?
Shu kabi savollar har kuni qiynaydi. Ba’zida dod degim keladi. O’zimga -o’zim yaxshi bo’ladi ,orzularingdan voz kechma deymanu, ba’zida suyanib yig’lashga yelka qidiraman….

#hislar
Соатлаб турилган пробкага сиз таксига ўтириб бориб қолсангиз — доим йўл очилиб, пробка тарқаб кетса...

Ўқишга топшириб, энг юқори балл билан кирсангиз....

Қаерга ишга кираман деб борсангиз — ҳамма ерда ишга олишса...

Қайси танловга қатнашманг —биринчи ўрин сизники бўлган бўлса...

Хурсанд бўлаверинг, Худо сизни омад билан сийлабди!

Аммо, Худо кўрсатмасин, эрингиз билан урушиб, аразлаб уйингизга "ажрашаман" деб борсангиз, онангиздан тортиб ҳамма аёл қариндошларингиз бир бўлиб сизни "омадсиз ва уқувсиз" лигингизга аниқ ишонтиришади.

Ўзингизга бўлган ишончни туширишда яқинларингизга тенг келадигани йўқ))

@imaginative_girl
Қўрқоқ билан қўрқмас одамни тез аниқлаш усули: қўрқоқда одамларга ишонмаслик ва ҳеч кимга дўст бўлмаслик хусусияти бор. Қўрқмас одам одамларга ишонади ва дўстлик туйғуси кучли бўлади.

Бир яхши хислат бошқаларини етакласа, ёмон хислат ҳам шундай. Ўхшаш ўхшашини тортади.

@imaginative_girl
"Бунақа(яъни, ёлғиз демоқчи) юравермай эрга тегса-чи!"

©️Бутун умр эри билан жиқамуш бўлиб яшаётган аммам🙄

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаққоний ўқитувчи.

У болалар нима ўйлашини, нимани яхши кўришини, қандай замон болаларини ўқитаётганини яхши билади.

@imaginative_girl
- Это Брюс Ли?
- Да.
- На узбека похож.©️

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куёв билан пирамида қошни логикаси 0 экан, мия чуқур ўйлашга дош беролмайдиган ;-)

@imaginative_girl
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/sIH05yS8v6g5ZjIy
​​Бир кун эрталаб уйғонганингизда сиз ўқитувчига айланган кунингиз, сиз билан бирга масъулият ва фидоийлик ҳам бирга уйғонади.

Аудиторияга қадам қўяр экансиз, сизга боқиб турган ўттиз хил болалар ўттиз хил оиланинг тарбия мевалари, интеллектуал қобилиятлари ҳам ўттиз хил бўлган мўъжизалар сизга термулишади.

Биринчи дарсда ҳаяжон босган юрагингиз бора-бора ҳаяжонни эмас, меҳрни ҳис эта бошлайди.

Сиздан ўз фанингиз бўйича нафақат академик билим, балки дидактик ва психологик ва бошқа кўплаб қобилиятларни талаб этадиган бу касб, сизни бора-бора ҳам таълим, ҳам тарбия берувчига айлантиради.

Ҳар қандай бола қалбига йўл топиш, билимга чанқоқ нигоҳга ҳам, сизни истамаган нигоҳга ҳам тенг боқиб, ўзини тутиб дарс ўтиш - инсондан метин иродани ҳам талаб этади.

Ўқитувчилик бугунги кунда энг мураккаб ишлардан бири. Олдин ўқитувчи фақат фанни билиш кифояланган бўлса, бугунги ўқитувчи замонавий технологияларни, сунъий интеллектни, ўқув режаси ва таълим стандартлари бўйича кенг билимларни эгаллаши талаб қилинади.

Ғайрат, ғамхўрлик муносабати ва ўрганишга бўлган муҳаббат уйғотиш, интизом ва синфни бошқариш техникасини билиш ва замонавий ёшлар ҳаётини ўзгартириш истаги - ушбу барча фазилатлар бир жойга жамланади.

Барча ўқувчиларга катта талаблар қўйиш, барча ўқувчилар ўз синфларида муваффақиятга эришишлари мумкин деб, умид қилиш ва муваффиятга эриша олмаётганларида уларга ёрдамга шошиш, аниқ ва ёзма мақсадларга эга бўлиш, дарс режаларига эга бўлиш, ўқувчилар нималарни ўрганиши, қандай топшириқлар бериш ва баҳолаш сиёсати тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш—бу фақат мукаммал касбгагина хос.

Ўқитувчилар ота-оналар билан тез-тез мулоқот қилиб, ўқувчи ҳақида қайғуриб, ота-онага қўнғироқ қилади, болани руҳлантиради, уни енгилмасликка, йиқилса яна туриб олға юришга ўргатади!

Халқ боласини беминнат ўқитаётган зиёли инсонлар!
Байрамингиз муборак бўлсин!

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш тизими янги босқичга кўтарилади©️

@imaginative_girl
Forwarded from Mr Freeman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги автотеррорист. Қизчалар пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганини кўра билатуриб устига мингга қўйиб босиб келди. Бунақа террорчилар яшашга ҳақли эмас.

@freemanuz
Болаларга нафақат йўл қоидаларини, Жунгли қонунларини ҳам ўргатиш керак. Қоидаларга бўйсунмайдиган маймунлар ҳақида ҳам тассаввури бўлсин болаларни.

@imaginative_girl
Одамларни қутқарманг

Ҳа, тўғри ўқидингиз: одамларни қутқарманг. Ҳаётим давомида нимаки хато қилган бўлсам — ҳаммаси кимдир ёки кимларнидир "қутқармоқчи" бўлганим ортидан содир бўлган. Ўта раҳмдиллик ҳам аслида негатив программа, ҳамма муносабатларда олтин ўрталик ўта муҳим.

Тўғри, инсон бағритош бўлмаслиги, меҳрибон бўлиши керак, лекин кимгадир келган синовни ечмоқчи бўлганимизда охирида, албатта, айбдорга айланамиз.

Шундай қонун борлигини аввал билмасдим: агар кимдир қутқарувчи ролига кирса, охирида, албатта қурбон ролига ҳам киради ва шу билан вазият ёпилади.

@imaginative_girl
Ҳали кўзим тушиб қолди: интернетда кимдир чин юракдан хурсанд бўлиб уйланганини ёзиб, тўйга келган барчага раҳмат айтган. Комментарийларда аксарият эркаклар уни ҳақоратлаб, пичинг учириб, кесатиб, ғурурсизликда айблаб ёзишган. Бирорта аёл негатив ёзмаган, ҳаммаси бахт тилаган.
Шундай ҳолатларда эринмай судга бериб, инсон ўз шаънини ҳимоя қилиши керак ва бу бошқа ахмоқларга дарс бўлиши керак деб ҳисоблайман.
Бировнинг шахсий ишига узун бурнини тиққанларни бурнини кесиш шарт.

@imaginative_girl
2024/11/16 10:47:41
Back to Top
HTML Embed Code: