Telegram Web Link
Тошкент — мушуклар шаҳри

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бунақа ўқитувчиларни нафақат олий таълимдан, педагогикадан бутунлай гумдон қилиш керак. Афсуски, "ҳурматталаб-иззатталаб" ўқитувчилар университетларда тиқилиб ётибди, айнан шу тоифани билими ҳам паст бўлади

@imaginative_girl
Ўқувчи дарсга кеч қолса, қандай йўл тутиш керак?

​​Инсонпарварлик педагогикаси концепцияси муаллифи, буюк грузин ўқитувчиси Шалва Александрович Амонашвили бир куни ўз маърузасига йиғилган ўқитувчиларга савол берди:

– Тасаввур қилинг, сиз дарс ўтаётган пайтингиз синфга 20 дақиқа кечиккан ўқувчи кириб келди. Сиз нима қилардингиз?
Ўқитувчилар турли хил вариантларни айтдилар:

– Синфдан чиқ!
– Кундалигингни бер!
– Жойингга ўтир, дарсдан кейин гаплашамиз!
Лекин Шалва Александрович жавобларнинг ҳеч биридан қониқмади. У:

– Бола кеч кирса, мен чин дилдан: "Ассалому алайкум болам, киринг, ўтиринг, сизсиз дарсни бошлай олмадик, сизни кутаётган эдик," – дердим. Бу шартсиз севги дейилади, унга тақлид қилиб бўлмайди. 
Агар иккинчи куни кечикса, мен яна ҳам кучли муҳаббат билан:  “Салом азиз болажоним, сени роса кутган эдим, тез кир, ўтир.  Сенсиз дарсни бошлай олмадик,” – дейман.

Биласизми, агар сиз буни уч, тўрт, беш марта такрорласангиз, бола кечикишни тўхтатади.

Чунки, у фақат севгининг соф турткисига жавоб беради.  Агар у қаердадир ўзини севишларини ҳис қилса, у ерга бошқа кечикмайди. 

Шалва Амонашвилининг ўзи камбағал ўқувчи бўлган ва мактабни олтин медал билан тугатган. Унинг ўқишга бўлган муносабатини грузин тили ўқитувчиси ўзгартирган, яъни у болаларга ҳурмат билан муносабатда бўлди ва дарсга қизиқтира олган.

Боланинг шахсияти Амонашвили томонидан ишлаб чиқилган инсонпарварлик педагогикаси концепциясининг марказида турган.

@imaginative_girl
Анча эски сериал бўлса ҳам "Декстер" сериалини кўришни бошладим. 1-сезон тугади.

Хулосаларим:

*Ҳар бир инсон қалбида қонҳўр овчи аслияти яшайди.

*Биз кўпинча сохтамиз, ҳаётимиз эса ёлғондан иборат.

Атрофингиздаги "мусор" деб билган одамларингизни супуриб ташлаш истаги сизда ҳам борми?

@imaginative_girl
"Фалончи"ни боласи бўлиб туғилишдан кўра, истеъдодли бўлиб туғилиш афзалроқ.

@imaginative_girl
Мақол ва маталлар ҳар бир миллатнинг дунёқарашини кўрсатади:

Ғўнажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди.

Душманнинг совғасидан қўрқ.

Шошган қиз эрга ёлчимас.

Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур.

Қиз чиқарганга 40 йил тегма.

Камбағални туяни устида ит қопади.

Ит вафо, хотин жафо.

Инглиз мақолларидан:

Бир кун битта олма есанг, бир йил тиш докторга бормайсан.

Овқат ейиш учун яшама, яшаш учун овқат е.

@imaginative_girl
Қашқадарёлик мушукчалар бор. Қашқадарёликларга берилади.

@Threecat3bot га ёзинг, эгасини рақамини қолдираман
Қизни Худога айтгани бор экан, вақтида қутулибди🤣

Чегирмаси ҳам бор экан)
Айтишади-ку, бу дунёда ҳамма нарсани ва ҳаммани ўз нархи бор, ҳамма нархини яхши билади, деб))

@imaginative_girl
Қизғанчиқлик ва хасислик онги ҳақида

Бу онгда ҳамма бойиб кетаман, деб ўйлайди, аслида эса умуман тескариси. Тўғри, қизғанчиқлик ва хасислик онгида ҳам бойиганлар, бу ҳақида мақоллар ҳам бор халқ орасида, аслида пул қонунияти сал бошқача ишлайди. Пул фақат кенг жойда бўлади, тор жойда эмас. Қизғанчиқлик онгида бойиган одам бир кун, барибир бойлигини йўқотади.

Хотами Тойи ҳақидаги ривоятлар ҳам ўз-ўзидан яралмаган: у шу даражада саҳий-ки, заррача қизғанчиқлик қилмайди ва унга чексиз бойлик оқиб келаверади. Яъни, бадавлатлик онги йўқчиликни эмас, доим серобгарликни кўради.

Гап фақат пул ёки пуллик нарсаларда эмас. Аслида ҳаммаси бепул нарсалардан, бебаҳо нарсалардан бошланади: ўзаро муносабатда ҳам биз ўта хасисмиз, кўпинча. Яъни, ширин гап қизғанамиз, фақат меники бўлсин деймиз, яхшилик қилишга қизғанчиқлик қиламиз, яхши тилак билдиришга эринамиз, нега қилишим керак, деб жавобгарликдан қочамиз, на ўзимизга, на дунёга меҳр бергимиз келмайди, қизғанамиз — мана шуларнинг ҳаммаси инсоният онгида йўқчилик онги борлиги учун, деб биламан.

Бу йўқчилик онги моддийликдан аввал руҳият йўқчилиги шаклида пайдо бўлади: чақалоқ туғилиши билан уни маҳкам қучоқлаб, меҳр берилганми(1-онг қавати ҳосил бўлишида)ёки қандай боқиш ҳақида ташвиш қилинганми, бешикда йиғласа жаҳл қилинганми ёки яхши сўзлар қизғанилмаганми—хуллас, кетаверади уёғи бутун умр давомида...

Қизғанчиқлик онгида қурилган муносабатларда, меҳрсизлик ва жанжал бор жойда на барака бўлади, на бахт ва на пул. Пул фақат бахтга келади, бахтсизликка эмас.

Аслида ҳаётимиздаги газ, свет, сув ўчиши, пул йўқлиги, барака йўқлиги бизнинг ичимизда қанчалик даражада қизғанчиқлигимизни ташқаридан кўриниши эканлигини бир яхши психолог ўргатган эди.

Қизғанчиқлик онгида ҳаракатланмаслик жудаям муҳим. Аввало, инсон ўзидан яхши нарсаларни қизғанмаслиги керак. Тепада ёзилган скриншотда ҳам йигит ўзидан муҳаббат қизғанган аслида. Муносабатда заррача муҳаббат йўқлигини онанинг қалби(қизнинг онаси) сезиб қолган, менимча ҳақиқат шунақа))

@imaginative_girl
Коллективлаштиришнинг салбий оқибатлари: СССРда очарчиликдан ҳалок бўлган одамлар

1928 йилда СССРда коллективлаштириш бошланади. 4-5 йил давом этган бу жараёнда аввал бойларнинг, сўнг ўртаҳолларнинг ерлари ва мол-мулклари тортиб олинади. Уларнинг ўзи қулоқ деб аталиб, сургун қилинади, ўлдирилади ва қамоқхоналарга жўнатилади.

👉 https://kun.uz/kr/54532921

Kun.uz расмий канали
Бахтли аёлгина эркакни бахтли қила олади, аёлларни бахтли қилинг🩵

@imaginative_girl
Мен 3-Университетимни тамомлайман бир йилдан кейин, лекин келажак ҳақида шу қизчачалик аниқ-тиниқ фикрлай олмайман 😆

#devor_mingan
#jamiyat
@imaginative_girl
​​Ёмғирли кун... У доим сокин ва шовқинли. У хонангда иссиқ кофе ичиб, ҳаёт ҳақида ўйлашга ундайди....

Болаликда дунёни жудаям тоза ва соф холда қабул қиласан, кейин эса катта одамлар сени қўлларингга уришади, қўрқитишади, ўзларини сенда қайта ясамоқчи бўлишади, хавфсирашга, гумонсирашга ўргатишади — дунёни энг хавфли жой деб, ўзимни танламаслигим керак, деб қабул қилишга ўтасан, ўзингдан, орзуларингдан воз кечасан...

Яхши инсон бўлмоқчи бўлиб, ёмонлик қилмасликка ҳаракат қиласан, аммо атрофдан аксинча сохталик қайтади. Сен ҳам сохта бўлишни бошлайсан, чунки юрагингда асл муҳаббат тугаган бўлади....

Шуларни ёзиб туриб, ичувчи қўшни рус эркакни хотини сўкаётгани, қизча йиғлаётгани эшитилди.

Чалғиш учун иссиқ кийимларимдан олиб, "Барибир бу йил киймайман" деб аҳлат тўкиш жойидаги уйча ёнига пакетда келтириб қўйдим, ичкарида аёл кичкина болаларини уриб йиғлатаётгани эшитилди.

Биз ҳаммамиз яхшимиз ва бир вақтнинг ўзида ўта ёвузмиз ҳам. Агар кўнглимиздагидек ҳаётни ҳис қилмай қўйсак яқинларимизни, дуч келган одамни янчиб ташлаймиз. Лекин, бошқача ниқоблар тақамиз: "яхши"," сахий", "мард"," ақлли", "эзилган қурбон"," бечора", "ҳаммага ишонувчан"," тақводор", "йиртқич"," қайсар", "севгиси рад этилган", "ўзига ишонган" ёки аксинча каби ниқобларни...

Менимча, софликни бари ортда қолган, болаликда қолган. Ҳозир эса жудаям-жудаям ёмон(шартли) одамга айланганмиз. Қанчалик инкор қилсак ҳам —бу ҳақиқат.

@imaginative_girl
Ўрганиб қолиш (кимгадир/нимагадир) туйғуси — дунёдаги энг хавфли туйғу

@imaginative_girl
Европанинг бошқа давлатида яшайдиган ўзбек дўстим билан кўришдим - ҳар Лондонга келганида кўришиб, кечки овқат устида гурунглашамиз. Унда мени қойил қолдирадиган нарса - йўқ жойдан қандайдир лойиҳаларни бошлаб молиявий манфаат пайдо қилиш қобилияти. Шу билан бирга муҳожирларга ёрдам бериш йўлида хайрияларга ҳам бошчилик қилади. Фалсафа ва молия, дин ва сиёсатдан яхши хабардор. Ўзи Ўзбекистондаги жуда бадавлат оиладан, лекин болалигидан Европадаги интернат мактабда катта бўлган. Боболаридан бири ўз саройини жадид мактабига айлантириб, оиласи билан кичик уйга кўчиб чиққанини сўзлаб берган. Маърифат қонида бор.

Қон ўзи қизиқ нарса экан..

У билан хайрлашиб, уйгача ўйлаб келдим. Сталин унинг боболарини сургун қилиб йўқ қилиб юборган бўлса-да, яхшиям ўша миллат ойдинларининг болаларига тегмаган. Отасиз кўчаларда қолган зурриёдлар “халқ душмани”нинг боласи дея камситилсалар-да, қонларида оталарининг зиёли гени сақланиб қолган ва мана авлоддан авлодга ўтиб келяпти. Сталин барибир ниятига етмаган. Бу миллатда ҳали анча салоҳият бор.

Ibrat Safo

@imaginative_girl
​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

Ўринов Ахмаджон

@imaginative_girl
Мен доим душманларимдан бир қадам олдинда юраман, улар менга чоҳ қазиган пайти аллақачон уларни ўша чоҳга қулатиб бўлган бўламан, деган экан кимдир))

@imaginative_girl
2024/11/16 13:43:11
Back to Top
HTML Embed Code: