Telegram Web Link
Дубай маликаси Шейха Махра Instagram орқали эрига “уч талоқ”, яъни хулуъ берибди.

“Азизим, сиз бошқа одамлар билан бандсиз, мен шу онларда ажрашганимизни эълон қиламан. Мен сиз билан ажрашаман, мен сиз билан ажрашаман, мен сиз билан ажрашаман. Ўзингизга ғамхўрлик қилинг. Собиқ хотинингиз” – деб ёзган малика ўзининг Instagram саҳифасида.

Манба

@imaginative_girl
Бу нарсалар ҳақида ёзавериб чарчаганман.

@imaginative_girl
​​Малайзияликлардан "Сизлар оролдаги давлат бўла туриб, ниманинг ҳисобига бунчалик ривожландингиз?" деб сўралганда, улар "Биз ёлғонни йўқотдик" дейишган экан.

Таълимда ва жамиятда ёлғондан воз кечилсагина болалар ривожланади, бўлмаса йўқ. Ўқитувчилик қилганимда болалардан билимдан аввал ростгўй бўлишларини сўрардим.

Оралиқ ёки якуний назорат ишидан аввал: "Илтимос, китобдан ёки кимдандир кўчирманг, ундан кўра "жавобни билмайман" деб ёзиб чиқиб кетинг, баҳоламайман, ўша мавзуларни қайта ўтиб бераман, агар мени алдаб нимадандир кўчирганингизни сезиб қолсам, кечирмайман"деб қатъий талаб қўяр эдим. Улар ҳам айтганимни бажаришган, ҳалол баҳо олишган.

Ўқувчиларни имкон борича плагиат, кўчирмакашлик, шпаргалкадан узоқлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Лекин, 1-2 фоиз педагог эмас, ҳамма шунақа йўл тутганда бугун шунақа шармандалик бўлмасди, менимча.

P. S: Ўз тажрибамни мисол келтирганим сабаби —эндигина педагогикага кириб келаётганлар учун фойдали бўлар, деган хаёлда ёзилди.

@imaginative_girl
Нақадар пурмаъно сўзлар🥹😁

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун ичингизга нима тушса, кейинчалик у ташқи кўринишингизда намоён бўлади".

Шакардан бутунлай воз кечолмаётган мен буни кўриб🥲😖

@imaginative_girl
Аслида ғолиблик ёки мағлублик йўқ, шунчаки натижалар бор. Натижалар бизни кейинги поғоналарга олиб чиқади.

Ғирромлик, алдов, фирибга асосланган мақсадни "ният"," натижа" ёки "ғолиблик" деб атаб бўлмайди.

Охирги пайтларда ёшлар диний таълимга муккасидан кетди: масжидга бориш, диний китоблар ўқиш, ташқи томонлама мусулмон бўлиб кўриниш ҳолатлари жудаям кучайган. Лекин, ҳаром ишлар ҳам шу билан тенг баравар кучайиб кетди.

Шунинг учун бундай ҳолатларни танқид қилдик, ёздик, дунёвий билим олишга чақирдик: буни кимлардир тушунди, кимлардир исломофобликка йўйди.

Нима бўлганда ҳам, барча инсонларни ўз дунёси бор ва шу дунёси билан ҳар бир инсон ҳаётдаги миссиясини бажариб келмоқда. Агар фирибгарлар, каззоблар бўлмаганида тўғрилик ва ҳақиқат ғоялари ҳам бўлмасди, балки.

Онам айтганларидек, "ҳаммага Худони ўзи инсоф берсин".

@imaginative_girl
Бир нарсани кўп ўйлайман, яъни биз ўзбеклар яшаш тарзининг жуда машаққатли лекин самараси у қадар бўлмаган йўлини танлаганмиз. Оддий типик ўзбекнинг яшаш тарзи қуйидагича:
Мактабни битиради, ишга киради, уйланади, болали бўлади, машина олади, уй қуради, боласига участка қуради, тўй қилади, умрага боради ва шу тақлид деярли умри тугайди.

Ривожланган давлатлар аҳолиси аксарининг яшаш тарзи тахминан қуйидагича;
Мактабни битиради, ўқишга киради, ишга киради, ёқтирганига уйланади, ижарада яшайди, болали бўлади, эр хотин ишлаганининг 20%изи ижара ва коммунал тўловларга, 80%изи умргузаронликка сарфланади. Ҳар йили камида 2 марта чет эл саёҳатларига, вақти-вақти билан тез-тез оилавий ресторан-кафеларга борилади, болалар ўқитилади, 100 йиллаб мижозлар ишончини оқлаб келаётган бирорта суғурта компаниясига аъзо бўлади, болалар катта бўлади, ўзи оила қуради ва ўзлари алоҳида яшашга ижара уйга чиқиб кетади. Эр-хотин қариялар навқиронлик даврида аъзо бўлиб иш жойидан пул тушириб турган суғурта компанияси ва давлат пенсияси ҳисобига таъминоти барқарор давом этаверади. Керак бўлса ўзларига хизматчи ёллайди. Чет эл саёҳатлари ва умргузаронлик қариялик даврида ҳам давом этаверади.

Xurshid Usmon

@imaginative_girl
Туни билан ухламай кино кўриб, интернет титиб чиқасан, эрталаб мажбуран будильник овозига уйғонасан, кейин ҳеч нарса бўлмагандай ўзингдан ҳудди тўйиб ухлаб турган одамдай рожа ясаб, бўяниб-тараниб иш/ўқишга кетасан.

#21асродамиқанақаодамсан
🤭
@imaginative_girl
Ҳар куни "эрталаб туриб югуришга чиқаман" деб яхши ният қилиб ухлаб, эрталаб бу ният мия программасидан "delete" қилинган ҳолатда уйғонадиганлар, ана-мана деб спортга бормаётганлар, ҳеч ҳам тушкунликка тушманглар — биз катта кучмиз 💪🧘‍♀️

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола чек сўрагани учун сотувчи юзига тарсаки урибди.

Воқеа Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида бўлиб ўтгани айтилмоқда.

Болаликдан ҳаққимизни талаб қилсак юзимизга тарсаки туширишади бу қул табиатлар.

@imaginative_girl
Битта қурут(бизни шевада) ёқиб қолуди пакетчада 9 та қадоқланган, бирдан кўп сотилди шекилли ичига ун қўшишни бошлашибди. Перевалда ҳам ун қўшилган-қўшилмаганини озгина еб кўриб билволардим, ун қўшилмаганини топиш жудаям қийин.

Расм интернетдан олинди. Мен еган қурутга алоқаси йўқ.

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
Битта қурут(бизни шевада) ёқиб қолуди пакетчада 9 та қадоқланган, бирдан кўп сотилди шекилли ичига ун қўшишни бошлашибди. Перевалда ҳам ун қўшилган-қўшилмаганини озгина еб кўриб билволардим, ун қўшилмаганини топиш жудаям қийин. Расм интернетдан олинди. Мен…
Ўзи доим музқаймоқ есам ҳам: эскирган сутдан қилган экан еманглар, бу яхши, тоза сут солинган деб ўтирсам, уйдагилар: "Қаердан биласан ҳар балони таъмини, бизга ҳаммаси бир хил" деб кулишарди.

Олдинги ҳаётимда подшохни овқатини 1-таътиб кўриб берадиган мулозим бўлган бўлсам керак, дейман 🤣
Хайр, Байден

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
Хайр, Байден @imaginative_girl
Шахсий фикрим: мен Камала Харрис сайловларда ғалаба қозонишига мухлислик қиламан.

Зеро, дунёдаги аёл президентлар, аёл лидерлар ўзларининг адолатпарвар бошқарувлари билан тарихда қолаётган замонда яшаяпмиз.
Ҳар қандай технологиянинг камчилиги бўлиши ҳақида 😬

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
Шахсий фикрим: мен Камала Харрис сайловларда ғалаба қозонишига мухлислик қиламан. Зеро, дунёдаги аёл президентлар, аёл лидерлар ўзларининг адолатпарвар бошқарувлари билан тарихда қолаётган замонда яшаяпмиз.
Сўнгги йилларда дунёда сиёсат ва давлат бошқарувида етакчилик қилаётган аёллар сони ортиб бормоқда. Германиянинг катта иқтисодий ўсишига эриша олган Ангела Меркельдан тортиб,
Финляндия бош вазири Санна Марин, Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ва ҳ.к — етакчи аёллар глобал саҳнада ўзларининг муносиб изларини қолдирмоқда.

Дунёда раҳбарлик лавозимларида гендер тенглигига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда, чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, раҳбарлик лавозимларида аёллар кўпроқ бўлган компания ва ташкилотлар яхшироқ натижаларга эришадилар.

Сабаби— аёл лидерлар кўпинча қарор қабул қилиш жараёнларига бошқа нуқтаи назардан қарайди, бу эса янада хилма-хил ва инклюзив сиёсатга олиб келади. Бундан ташқари, аёлларнинг ҳокимият лавозимларида бўлиши ёш қизлар учун намуна бўлиб хизмат қилади ва уларнинг етакчиликка бўлган интилишларини илҳомлантиради.

Адолатли аёл президент мисолларидан бири— 2006-2010 ва 2014-2018-йилларда Чили президенти лавозимида ишлаган Мишель Бачелет. Бачелет Чили президенти этиб сайланган биринчи аёл бўлиб, аёллар ҳуқуқлари ва ижтимоий фаровонлигини оширишда муҳим ютуқларга эришган. Унинг лавозимида бўлган вақтидаги (2010 йил) зилзиладан мамлакатни иқтисодий талофатларсиз олиб чиқиб кетган.

Яна бир мисол - 2006 йилдан 2018 йилгача Либерия президенти лавозимида ишлаган Эллен Жонсон Серлиф. Серлиф Африкадаги биринчи аёл давлат раҳбари бўлиб, Либерияда тинчлик ва келишувни тарғиб қилишдаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, кучли лидерлиги учун эътироф этилган. Йиллар давом этган фуқаролар урушидан кейин мамлакатни қайта тиклай олган. У 2011-йилда Либерияда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш борасидаги фаолияти учун Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Яна бир аёл раҳбар — Аргентинада Кристина Фернандес де Кирчнер 2007 йилдан 2015 йилгача президентлик вазифасида ишлаб, ижтимоий таъминот дастурларига устувор аҳамият берган ва Аргентина иқтисодиётини яхшилаш устида ишлаган. Кирчнер инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича қатъий позицияси ва мамлакатдаги гендер тенгсизлигини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан машҳур эди.

Дунё бўйлаб аёлларнинг кўпроқ ҳокимият лавозимларига кўтарилиши давом этар экан, уларни етакчилик ролларида қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, камтарлиги билан машҳур бўлган Ангела Меркель ҳам, ҳашаматдан воз кечиб миллат қаҳрамонига айланган Хорватия президенти(собиқ) Колинда Грабар-Китарович ҳам аллақачон тирик афсонага айланишган.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ҳам хурсанд бўлдим кўриб. Браво 👏

@imaginative_girl
Бугун битта хабарга кўзим тушди: бир фуд блогер кунига 10 кг овқат еб, буни эфирда намойиш қилиб ўлиб қопти😵‍💫.

Одам овқатни 1-1.5 минут давомида чайнаб еса 5-6, узоғи билан 10 қошиқ овқатга тўяди.

Тибет ламаларининг узоқ умр кўриш сири ҳам овқатни ўта кўп чайнаб, ҳар бир овқатни шўрва-пюре қилиб ейишларида.

Диетологлар ҳам овқатни кўп чайнаш ҳақида гапиришмайди, менимча. Кўпинча ширинлик ва хамирдан воз кечиш, сув ичиш ҳақидаги хабарлар айланади интернетда.

Америкалик олимлар аллақачон исботлаган: секин овқат ейдиган одамда ортиқча вазн бўлмаслигини.

P. S: Айрим касаллик ва гормонал бузилишлар бундан мустасно.

@imaginative_girl
Мушукларинг атрофингда бирга ухласа, уйғонсанг уйғонса, ортингдан думдек бирга юрса—қандай бахт😻

@imaginative_girl
2024/11/16 11:45:38
Back to Top
HTML Embed Code: