Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарона Рекордс ва замонавий ёшлар руҳини куйлаган қўшиқлар...

@imaginative_girl
Олдинлари интернетда (реал ҳаётда эмас) ёқтирмайдиган блогерларни юзи чиқиб келса "ёмон кўришим"ни ҳис қилардим. Ичимдаги жангчи уйғониб, ҳужум қил, деб буюрарди.

Яхшилаб ўйлаб кўрсам, умрида қўлига китоб олиб ўқиб кўрмаган, ўз дунёси билан яшайдиган бундай бечораларга нафрат эмас, раҳмим келиши керак экан. Майли, ўзини ҳақ ҳисоблаб ўз билганича яшайверсин.

Руҳий оламим юксалмоқда😌

@imaginative_girl
Бир шоудан қисқа парча кўриб қолдим: унда Жавоҳир Зокиров "олиб кет мени, олиб кет" деб қўшиқ айтган қизни танқид қилиб, дунё миқёсида ўйлашини маслахат берган, куйлагани қўшиқ эмаслигини айтган. Комментарийда уни қоралаб ётишибди одамлар.

У ҳақ, унинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Афсуски, борган сари мусиқий дид-фаросатимиз ҳам ўлиб бормоқда. Ваҳоланки, бизда жуда катта санъат ва мусиқа мактаби бор. Бу инсон мактаб кўрган.

Бу видеони эса яқинда топиб олдим


https://youtu.be/6X44uZtdQNg?si=eozRXX2p0aUA8uhq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсонавий қўшиқчилардан бири Селин Дион ногиронлар аравачасига михланиб қолибди😭

Amazing woman with amazing voice I'm so sad with what's happening to her 😭

@imaginative_girl
"Уйимда ётиб олиб ҳаётнинг қанчалар қийинлиги, чарчаб кетганим ҳақида фарёд чекмасдан, аксинча, ўзим учун мавҳум йўналишга дадил қадам ташладим...

... Мен —энг зўриман. Буни билмасимдан олдин ҳам шундай деб ҳисоблардим"

"Ни-Зя" китобидан

@imaginative_girl
Она билан дўст/дугона бўлиб олиш

Одатда профессионал психолог биттагина савол билан (Онангиз билан қандай муносабатдасиз?) мижоз билан қандай ишлаши кераклигини, нимани тузатиш ва қандай болалик жароҳатини бартараф этиш кераклигини тушунади.

Аслида она ва қиз муносабати худди директор билан коллежни тамомлаб иш жойига янги келган ёш мутахассисдек бўлади. Улар дўст бўлишлари мумкинми? Йўқ.

Улар яхши муносабатда бўлишлари, бир-бирларини билишлари, ҳурмат қилишлари мумкин, лекин улар дўст бўла олмайдилар, чунки улар орасида иерархия мавжуд. Кўпчилик одамлар ота-оналар ва болалар ўртасида иерархия борлигини тушунишмайди. Яъни, барибир ота-оналар юқорида ўтириши керак, ушбу иерархияни сақлаб қолиш фарзандларингизнинг келажакдаги оилавий бахтининг калитидир. Реал оилавий ҳаётда бу иерархия болалар билан низоларни камайтиришни ҳам англатади, чунки иерархия ота-онанинг ҳокимиятини қўллаб-қувватлайди.

Кейинги сабаби— ҳар қандай бола ҳимояга муҳтож, уни ёши катта ва кучли кимдир ҳимоя қилиши керак. Бола билан дугона муносабати эса бундай қилолмайди. Агар кимдир билан сирингизни бўлишишингиз керак бўлса, буни шеригингиз, дугоналарингиз ёки психологингиз билан қилишни танланг.

Фарзандларингиз билан бирга яшанг, хурсанд бўлинг, ҳамкорлик қилинг, уларни севинг, лекин ўзингизни бош директор эканлигингизни унутманг.

Ольга Никитина

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ўзбекистонлик йигит бола ўғрисини тўхтатиб қолди

@imaginative_girl
"Жаннатдош опаларим" деган ибора эшитиб қолдим. Ушбу иборани "дўзахдошларим" га алмаштиришни таклиф қиламан, дўзахда ҳам ташқаридаги ҳаводай иссиқ бўлса керак😆

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
"Жаннатдош опаларим" деган ибора эшитиб қолдим. Ушбу иборани "дўзахдошларим" га алмаштиришни таклиф қиламан, дўзахда ҳам ташқаридаги ҳаводай иссиқ бўлса керак😆 @imaginative_girl
Ўзи нимага шунақа терминлар роса кўпайиб кетди, кундалик сўзлашувда "жаннатим қайнонам", жаннатим дугонам ", "жаннатим эрим", жаннатим овсиним" деган номлашларни эшитсам, ичимда "жаннатда янги маҳлуқотлар, фаришталар билан танишаман деб ўйлардим, у ерда ҳам тинчлик йўқ экан" деб қўяман🥴
Кимга шунақа мушук болалари керак бўлса, алоқага чиқсин. Латогни билади, жудаям ақлли. Ёши 3 ойлик. Самарқанд шаҳри атрофида яшовчилар

Шу ерга ёзинг👇
@temurmalikuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дубайда аёллар эрини қандай кутиб олади?

@imaginative_girl
Бизни қизил ручкалар ва нисбий баҳолар синдиргани ҳақидаги кичик бир мисол.

Ўзига ишонмаслик руҳини болаликдан сингдириб, кейин ундан юқори натижа кутиш — ўта кулгили бўлса керак.

"Яшил ручка", яъни диққатни хато топишга эмас, тўғри жавобларни белгилашга қачон ўтамиз?!

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган илк аёл спортчимиз! 🥳

@imaginative_girl
Мен бу соҳада умрим давомида ишладим—бу ерда мен билмаган нарсанинг ўзи йўқ, деган фикр бундан олдинги асрда яхши жаранглаган, яъни ишонса бўладиган фикр эди, ҳозир эса йўқ.

Ҳозир биз яшаётган давр шундай даврки, олдинлари, умуман тарихда ҳеч қачон ўзгаришлар бунчалик тезкор содир бўлмаган.

Ҳозир ўз соҳангизда бир кун янги билим олмасангиз замондан орқада қолиб кетасиз.

Шахсий ўсиш, ўз ишини севиш, янги ғоялар яратиш, ҳамкорлик ва яхши мулоқот, дўстона хизмат кўрсатиш каби сифатлар 21-аср одамини юксалтирадиган хусусиятлардан энг муҳимлари, менимча.

@imaginative_girl
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Олимпиадада ҳамюртимиз Диёра олтин олди. Мен таниган барча яхши инсонлар хурсанд бўлди. Айниқса, туркий қардошлар хурсандчилигини айтмайсизми? Қозоқ, қирғиз, тожик, қўшниларимизнинг ҳаммаси табриклашди. Бироқ бу ғалаба айрим радикал диндорларга ёқмади. Чунки улар дунёвий давлатчилигимизга қарши, конституциявий тузумимизни очиқча савол остига олаётганлариям бор. Фикри-хаёли жинсий алоқа бўлган, онгги ривожланмаганлари эса билим ва дунёқарашсиз аслиятини намоён қилишдан тўхтамаяпти.

Манави инсон интернетда Рустамжон "домла" номи билан танилган. Бир вақтлари ёшгина қизнинг (ўзлари рўкач қиладиган номаҳрам дейлик) қўлларини ушлаб, жамоатчилик танқиди остида қолган. Унинг постда ёзган фалсафаси билан қарасак, "мулланинг айтганини қил, қилганини қилма" бўлиб чиқяптими? Нега сизлар беғубор болаларга секс объекти сифатида қарайверасизлар? Нега уларнинг самимий дунёсига ўзларингизнинг катта қаричингиз билан қарайверасиз? Нега Ўзбекистондаги бутун тренерлар фаолиятини шубҳа остига қўймоқдасизлар?

@Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Alimoff
Олимпия термамиз биринчи олтинни олганда фахрдан ўзимга сиғмагандим

Етарли шароит ва далда олиб турган ўзбекистонлик аёл-қиз қўлидан нималар келишини кўриб хурсанд бўлгандим. Аёллар куч деб хурсандчилигимни бўлишгандим каналда.

Бугун «домла» Рустам Ҳамидов жойлаган мана бу постини кўриб ўтган куни елкамдан ўтган чумолилар қайтиб тушгандек бўлди. Ҳамидов Рустамга қиз катта қилаётган ота сифатида жудаям муҳим саволларим бор: Инсон ёш болаларнинг спорт билан шуғулланишида шаҳвоний ҳиссиёт кўриши учун қанчалик тубан ва гнида бўлиши керак? Руҳиятингиз жойидами Рустамжон?

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёқоридаги 2та фикрга қўшимча👇

Мен ҳам спортга борганман. Қизлар билан қизлар жанг қилади биринчидан, иккинчидан тренер ҳудди ўз фарзандидек кўради қизларни, ҳеч ким қўл теккизмайди(номаҳрам).

Нафақат профессионал спортчи, тарбиячи, психолог, дунёқараши кенг инсонлар сифатида юрагимда қолишган тренерларим.

Очиғи, бошқа айрим ўқитувчиларимдан ҳам мураббийларимни устунроқ кўраман. Чунки, қиз бола бўлсам ҳам ҳаётда мард бўлишим кераклигини, номард, пасткаш бўлмаслигим кераклигини, ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон бўлиб қолишим кераклигини менга мураббийларим ўргатишган.

Мард ўғлонларни мард оналар дунёга келтиришади. Қизларингизни спортга беринг.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирни соғинганлар борми? 😔 Августдан фақат ёмғир кутяпман

@imaginative_girl
2024/11/16 09:16:18
Back to Top
HTML Embed Code: