Telegram Web Link
Ҳозир шундай замонки, битта омадли ижод намунаси билан дунёни забт эта оласан

#Despacito
@imaginative_girl
Baby Shark ундан ҳам қолишмас экан😨

@imaginative_girl
"Айваш", "Чойнакнинг қопқоғи" деган блог/блогерлар борлигини кеча билдим. Албатта, улар ҳам менинг телеграм каналим борлигини билмайди. Шунақаларни каналидаги обунчилар "лак-лак" эканини тушинолмайман.

P. S: Қидирувга бериб, Lexus, миллий кола рекламаси ва мойкачининг "бизнес" ҳақидаги фикрларни кўриб келдим.

#одамҳамшунақатупойбўладими©️iwash

@imaginative_girl
Ёмғир. Ҳайит байрами. Қадрдон уйга ошиқиш. Тоғлар. 🌷🌧

Довонда йўллар қанақа? Ким йўлда? Йўл киралар-чи? 😵‍💫
Қизларга мурожаат қилмоқчиман:

Малала 17 ёшида Нобел олди;

Биллие Эиллиш 18 ёшида "world domination"га эга бўлди. Бир вақтни ўзида 5 та Grammy мукофотини қўлга киритди;

Мадисон Беер 17 ёшида бутун дунёга машҳур албомини release қилди;

Гиги Ҳадид 21 ёшида "Йилнинг энг зўр халқаро модели" деб эътироф этилди;

Чарлие Д'амелио ҳозир 16 ёшда. TikTok тармоғида 101 млн followerларга эга бўлиб, "Queen of TikTok" номига эга бўлди;

Грета 16 ёшида БМТ да атроф-муҳит муаммолари ва иқлим ўзгаришлари ҳақида сўзлаган нутқи орқали дунёга "Social Activist" сифатида танилди;

Эмма Ватсон 11 ёшида бутун дунёга "Гермиона" роли орқали танилди.

Сиз-чи?

20 дан ошгансиз, лекин магазинга нон олгани ёлғиз бора олмайсиз, шундайми?
Ўқишга киришдан бошқа мақсадингиз бўлмагани учун, кириб бўлгандан кейин, "бўлди ҳаммасига эришиб бўлдим!", деб тўхтаб қолдингиз, шундайми?

Ўсмир пайтингизда қайси йигит гапирса, ҳаяжонланиб, "вой, бу мени севаркан", деб туйғуларга эртачи берилиб кетдингиз, шундайми?

Майли, ундай эмасдир, бу гапларим сизга тегишли эмасдир.

Эҳтимол,
Орзуйингиз бор-у, бироқ ота-онангиз, оилангиз орзуларингизни тушуниб етмасликларидан қўрқиб чекинаётгандирсиз.
Оқимга қарши сузиш хавфидан қўрқаётгандирсиз.
Балки сизни юрагингизни синдиришгандир. Севган инсонларингиз сизни ранжитишгандир.
Ҳаётга бўлган қизиқишингизни йўқотгандирсиз.
"Мени барибир ҳеч ким тушунмайди" деб хонангизга қамалиб олиб йиғларсиз.
Лекин бир нарсани асло унутманг:

Сиз бундай ҳаётга лойиқ эмассиз. Сиз йиғлаш учун, ранжитилиш учун, кимдир томонидан хўрланиш учун дунёга келмагансиз. Шунинг учун бас қилинг, илтимос! Бас қилинг драма ясашни, кимгадир ёқишга ҳаракат қилишни, ким нима деса "менга фарқи йўқ", "хўп" дейишни, одамлар фикри билан яшашни, ўтмишдаги ёмон воқеаларни ҳадеб ўйлайверишни бас қилинг! Юзим бундай, бўйим ундай, сочим бундай, кийимим ундай, ориқман, семизман, калтаман, узунман, қораман, оқман дейишни бас қилинг! Ташқи кўринишингизни ўзгартиришга мажбур эмассиз, сиз шундайлигингизча жозибалисиз, бетакрорсиз. БИТТAСИЗ! Бошқа "сиз" бу дунёда йўқ, сиз ягонасиз! Ўзингизни севишни, ҳурмат қилишни бошланг, одамлар изидан эмас, орзулар изидан қувинг, "Йўқ" дейишни ўрганинг, ўзингизни ҳимоя қилишни ўрганинг, спорт билан шуғулланинг, мақсадлар билан чалғишни, банд бўлишни ўрганинг, позитивликка интилинг, ҳаммаси яхши бўлишини, қуёш барибир порлашини, маррага оз қолганини ўзингизга эслатиб туринг!

Дунёни ўзгартириш учун дунёга келгансиз, оддий яшаб ўлиб кетадиган аҳмоқ йўқ, жамиятга, атрофдагиларга, дунёга нимадир қолдиришингиз ҳақида ўйланг, бу борада тинимсиз ҳаракат қилинг, илм олинг, сиз билан бир кун келиб фахрланишларини, сизга қарши чиққанлар афсусланишини, сиз КУЧЛИ эканлигингизни ўзингизга хар он айтиб туринг!!!

©️Номаълум муаллиф

@imaginative_girl
Баҳор💜

Ҳайит байрамида ҳамма қариндошларимдан хабар олдим. Водийда бозорлар бошқа жойларга қараганда арзон.

@imaginative_girl
Одамлар ўқишдан зерикиб/эриниб, видео контентларга қизиқиб кетаётгани ростми? Сиз нима деб ўйлайсиз?

Европа телефонсиз natural ҳаёт даврини қўмсамоқда. Биздачи?
Сизнинг олмос конларингиз

Қадим Ҳиндистонда Ал-Ҳамед исмли бир камбағал деҳқон яшаган экан. У бойиб кетишни орзу қиларди, зўрға кун кечирарди. Бир куни унинг уйига донишманд чол келиб бир кичкина олмос пулига бойиб кетиш мумкинлигини айтибди. Ал-Ҳамед фермасини сотиб, оиласини қўшнисига қолдириб, олмос излаб кетибди, лекин қанча изласа ҳам тополмабди. Умидсизликдан ўзини денгизга ташлаб, ҳалок бўлибди.

Ал-Ҳамед сотган ферманинг янги эгаси эса кунлардан бир куни ферма ҳудудидаги сувдан олмос топиб олибди. Агар Ал-Ҳамед ўзида бор нарсанинг қадрига етганида, охир-оқибат ўз еридан ҳазина топган бўларди.

Қиссадан ҳисса: Энг катта бойлик ўзимизда, ички дунёйимизда беркитилган.

@imaginative_girl
Аввал биз одатларимизни яратамиз, кейин эса одатларимиз бизни яратади.

Жон Драйден

@imaginative_girl
Шунақанги кўп китоб сотиб оляпман, балки бу бироз ғалатидир — лингвистикага оид, бадиий, педагогика ва бола тарбиясига оид ва ҳ.к... Ўқияпсанми уларни, деб сўрасангиз, ҳа албатта, ўқияпман. Фақат ичимда ҳеч балога улгирмаётгандек туюламан(доимгидек), ўрганиладиган нарсаларни чеки йўқ, янги-янги идеялар ҳам келаверади, туғилаверди—вақт етишмайди амалга оширишга, кун тезлашиб кетган, вақт ўта тез ўтяпти.

Ўйлаб қарасам, шахсий уйим бўлишидан энг хурсанд бўладиган тарафим — бу шахсий кутубхонамнинг бўлиши экан. Китобларим саноғини ҳозир билмайман, уларни кўз қорачиғидек асрайман, буюмларим, кийим ёки пулимни қизғаниш одатим йўқ, лекин китобларимни жудаям қизғанаман негадир. Яхши кўрганим учун бўлса керак.

Аслида китобларим кўп бўлиши орзуси — бу болалик орзуйим. Эртага яна китоб сотиб оламан ва ўқийман, қалбимга бошқа таскин тополмайман барибир, мазмунни ҳам бошқа жойдан излаш бефойда.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Авваллари зўр кинолар бор эди-а

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолатлилиги билан машҳур бўлган судья Френк Каприо саратон касаллигига чалинибди...

@imaginative_girl
Охиригача ўқиб тугатмаган китобингиз ёки сериалингиз борми? Менда "Чўқинтирган ота" китоби ва "Менталист" 3-4 та серия қолганда қолиб кетган😐

@imaginative_girl
Ҳабиба ўрта мактабда математика фанидан дарс беради. У бир неча йил давомида таълим олиш жараёни секин бўлган Теша исмли болага математика асосларини ўргатмоқчи бўлади ва унинг уддасидан чиқа олмайди. Теша эса минимал математик билимларга эга бўлмасдан ҳам мактабни тамомлайди.

Икки йил ўтгач, Ҳабиба Тешавой ўқувчиснини спорт клубида учратиб қолади – у маҳаллий жамоа таркибида найза отар, унинг зиммасига эса мияда мураккаб ҳисоб-китобни тезликда амалга ошириш юкланган эди.

Ўқитувчисининг кўз ўнгида Теша ўйин давомида муаммосиз мияда математика билан шуғулланар, очколарни сониялар ичида ҳисоблар, Ҳабиба ҳам ҳисоблаб, унинг ҳисоб-китоб тезлигига аранг етарди.

Ўйин тугагач Ҳабиба Тешавой ўқувчисидан  қандай қилиб мияда жуда яхши ҳисоблашни ўрганганини сўради – ахир у беш йил худди шу нарсани қоғозда ўрганолмаган эди-ку!

Ушбу вазиятда нима содир бўлган? Бола нега йиллар давомида мактабда ўргана олмаган амалларини кейинчалик профессионал тарзда ўргана олди?

@imaginative_girl
Ана шунака 😌
@imaginative_girl
Планшет ҳақидаги пост ўчирилди. Тавсиялар учун раҳмат. Сотиб олсам хабар ёзиб қолдираман.
2024/11/16 10:47:45
Back to Top
HTML Embed Code: