Вақтимни кўп ўғирлаётгани, мақсадларимдан чалғитаётгани учун ижтимоий тармоқ саҳифаларидаги барча аккаунтларимни ўчирдим. Фақат телеграм каналларим қолди. Бу канал ҳудди менинг кичкина мамлакатимга ўхшайди: бу ерда ўзгача фикрловчи инсонлар ва ўзгача аура бор. Каналимдан ҳеч қачон воз кечмайман. У яхши ва ёмон кунларда ҳеч кимга айтолмайдиган гапларимни гапирадиган кундалигим. Мен учун тарихга айланаётган ўтган йиллар, кунларимнинг бир бўлаги. Мақсадларимга етган куним ҳам уларни шу ерда улашаман.
#facebookdagidostlarimkechiringlar
#yuzdanortiqtabriklaruchunrahmat
@imaginative_girl
#facebookdagidostlarimkechiringlar
#yuzdanortiqtabriklaruchunrahmat
@imaginative_girl
Ўрхон Камолнинг “Денгизга отилган аёл” асари қўлимга тушиб қолди.
Атрофимдан вақт қандай ўтди—билмадим, битта ўтиришда китобни ўқиб тугатдим.
Китобни ёпиб ҳалигача ўзимга кела олмаяпман. Асардаги қаҳрамонлар ҳаётда ҳам учрайди: кучлилар ожизларни эзади, содда ва кўнгилчан одамлар ютқизади.
Бош қаҳрамоннинг Нозаннинг содда ва оқкўнгиллиги бошига қандай кулфатлар келтирганини ўйласам, фарзанди ва гулдек келининиг ҳаётини барбод қилган енгилтабиат ва очкўз Ҳожархоним, ўтакетган пасткаш ва риёкор Ножар, ўз ҳалол аёлидан осонликча воз кечган Мазҳарга тақдирнинг ўзи муносиб жазо ҳам берди, деб ўйладим.
Нозан ҳар қандай кунда ҳам фарзанди ва эрига содиқ қолгани, оиласини муқаддас деб билгани юракни ўртар даражада кучли ёритилган.
Тавсия қиламан, таърифга сўзлар озлик қиляпти.

Агар кимдир қизини ўқитмоқчи бўлмаса, унга қонуний ҳуқуқларини ўргатмай, ҳаётда ўз ҳаққини биладиган, иродали бўлишига интилмаётган бўлса, албатта шу китобни ўқиб чиқсин.
@imaginative_girl
@imaginative_girl
Илк таассурот
Суҳбатга бориш учун сиз энг яхши кийимингизни киясиз. Илк таассурот иш берувчиларга ўз таъсирини кўрсатади.
Бу биз ўқитувчиларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.
Ижтимоий психологларнинг таъкидлашича, бирор кишини илк бор учратганимизда, биз унинг ташқи кўринишидан маълумот оламиз ва бу маълумотни дарҳол шахс ҳақида хулосалар чиқариш учун талқин қиламиз. Бу жараён, шу инсон билан қандай муносабатда бўлишимиз ва ундан қандай хатти-ҳаракатлар кутишимиз мумкинлигини аниқлаш учун керак. Масалан, имтиҳон баҳолари. Хуснихати чиройли ва янги костюмдаги барча ўқувчиларга "5" баҳо, қолганларга "4". Сақич чайнайдиган ва мусиқа тинглайдиганларга " 3 "ҳам етади.
Одамлар ҳар хил ва уларнинг бошқа одамлар ҳақидаги илк таассуротларини шакллантиришлари учун таянадиган маълумотлар ҳам ҳар хил бўлади. Одатда, улар бир-бирлари ҳақида кийим-кечак, соч турмаги, мимика, туриш-турмуш тарзи, имо-ишоралари; ёш, жинс, қайси миллатга мансублиги; шунингдек, одамнинг нималар ҳақида ва қандай гапириши асосида ўзаро хулоса чиқарадилар.
Ўқитувчининг ўқувчи ҳақидаги таассуроти унинг ёзуви, дўстлар гуруҳи, ўқишдаги аввалги ютуқлари, шуҳрати ва бошқаларга асосланиши мумкин. Биринчи таассуротлар шакллантирилгач, улар шахснинг характер хусусиятлари, фикрлари, ҳиссиётлари, муносабатлари ва хулқи ҳақида тушунча бериш учун ишлатилади.
Стереотиплар
Бизнинг барчамизда олдиндан тайёр фикрлар ва стереотиплар мавжуд.
Масалан, мен ўзимнинг баъзи стереотипларимни тан олсам-да, шубҳасиз, мен ўзим хабардор бўлмаган бошқа стереотипларим ҳам бор.
Масалан, пухта ёзадиган ўқувчилар - виждонли, бу ишни қилмайдиганлар эса - "виждонсиз".
" Очиқ ва ижтимоий ўқувчилар менинг дарсларимни ёқтиришади, аммо жим ва камтарин ўтирадиганлар - аксинча".
Стереотиплаш бу шахсни маълум бир гуруҳга киритиб, унга ушбу гуруҳга хос хусусиятларни бериш тенденциясидир.
Албатта, бу жараёнда киши гуруҳ аъзоларининг шахсий хусусиятларини кўришдан қочади. Бизнинг барчамизда стереотиплар мавжуд, лекин биз уларни камдан-кам ҳолларда тўғри қабул қиламиз. Шунинг учун хотирамизнинг танлаб олувчилиги туфайли биз осонликча уларнинг қурбонига айланамиз.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқитувчилар, бошқа одамлар каби, ўз стереотиплари тўпламига эга: "Тўполончи ўқувчиларнинг академик мақсадлари йўқ", "Қизлар аниқ фанларни ўзлаштиришга қийналади" ва ҳоказо.
Таржима

Нега одамни қўли пул кўришни бошласа ўзини ҳаммадан ақлли деб ҳисоблашни бошлаб юборади?
Шу саволни жавобини ҳозиргача тополмайман. Бирдан инстаграмда донишмандларча маслаҳатлар бера бошлайди, ўзини ҳамма нарсани биладигандек тутади.
Ҳар кимнинг ҳаёт йўли, у кечирган кечинмалар, босиб ўтган йўллари, тақдирлар, қўлловлар, муҳит — бир-биридан тубдан фарқ қилган. Шунинг учун ҳам ҳаммага тушадиган универсал насиҳатлар йўқ деб ҳисоблайман, бу ҳаётда.
Баъзида ўзимни тасаввур қилиб кўраман. Агар пойтахтда, катта бойни оиласида туғилганимда ҳозирги даражамдаги қиз пайдо бўлармиди? Йўқ, албатта. Ёки бундан ҳам кучлироқ билим олишимга шароит бўлиб, умуман бошқа соҳада ишлардим ёки эрта кунда турмушга бериб юборишарди. Хуллас, ҳозирги мен бўлмасдим.
Ҳозир шуларни ёзяпман, лекин беш йилдан кейин ҳозирги фикримдан ўзим ҳам кулишим мумкин. Буни ҳеч ким аввалдан билолмайди.

Саудия Арабистони илк бор "Дунё гўзали" танловида иштирок этди.
Унда арабистонлик модел 27 ёшли Руми Ал-Кахтани қатнашган.
@imaginative_girl
Унда арабистонлик модел 27 ёшли Руми Ал-Кахтани қатнашган.
@imaginative_girl
Forwarded from Асанов формати
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
👉 https://www.tg-me.com/addlist/ZfguWo576HwzYjdi

Ўзбек болалари мақтов эшитмай катта бўладими?
Мақтовни ёқтирмайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак, айниқса ёш болалар ва гўдаклар ўзлари ҳақидаги мақтовдан катта руҳланиш оладилар ва бутун умр эсларида сақлашади.
Эсимда, онам доим болалигимда "сен қимматбаҳо олтин тилласан" деб мақтар эдилар(албатта, тур, китоб ўқийвермай уй ишларини қил, онангга раҳминг келсин виждонсиз! 🫣 деган даккилар ҳам эшитардим).
Лекин диққатим доим ўзимнинг "олтин"лигимда бўларди, онам изоҳлар эдилар: "Тилла балчиқ ичида ҳам тилла, у доим тиллалигича қолади, ҳаттоки синса ҳам".
У пайтлар бу мақтовни тушунмай мени кийим ярашадиган деб таърифлаяптилар, деб ўйлардим. Лекин, онг ости ақлим бу мақтовни тўғридан тўғри қабул қилган ва онамнинг бу таърифидан бутун умр катта куч олганман. Доим ҳаётимда синов келса онамнинг"сен тилласан" деган гаплари қулоғим остида янграрди.
Атрофимга эътибор бераман: тўғри Шарқона одат бўйича ўз набирасини тинмай мақташ сал кам қадрият даражасида, бобо-бувилар набиралари ҳақида гапирганда бахтга тўлиб гапиришади, бироқ ёшлик пайтида кўрган фарзандини ота-оналар кўпинча камситиб катта қилишади.
Болани озгина хатоси учун ҳам шахсиятига тегиш, ҳақоратлаш, ерга уриш, қарғаш, бошқалар билан солиштириш— бу жудаям ёмон оқибатлар олиб келади.
Нега ҳозир ҳар хил қалбшунослар кўпайган, чунки меҳр ва севги учун туғилган болалар ўз оиласида етарлича муҳаббат кўрмай ҳар хил руҳий муаммолар қуршовида яшамоқда.
Ҳеч бўлмаса фарзандингизга" сен тилласан" деб айтинг.

Замонавий лингвистика фанидан сўзларни concept қиламиз.
Бугун ўқитувчимиз сўзларнинг ишлатилиш маънолари таҳлилимиздан қониқмай, ўша сўзни муаллиф нима учун ишлатганини, қайси ҳолатда ва нега ишлатганини ҳам таҳлилини сўради.
Тушунишим бўйича, ўша сўзни қўллагандаги авторни хаёлидан кечган фикрни ҳам топишим керак экан. Тополмасам керак. Яна изланиб кўрамиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиат(борлиқ, коинот) қонунларини бузиб яшаб, ҳаётида бахт топган инсон йўқ экан ўйлаб қарасам.
@imaginative_girl
@imaginative_girl
2020-йил каналларда изоҳ қисми эмас, админ билан бот фаол эди. Ҳозир тасодифан ўша карантин пайти менга ёзганларингни ўқиб чиқдим. Ҳамма самимий бўлган экан, заррача негатив йўқ.
Ўзи карантинда мен ҳаётимдаги энг муҳим инсонларимни топганман, улар бутун умрлик дўстларим бўлиб қолишди.