Telegram Web Link
Ота-онаси вилоятлик қиз экан. Ўқувчиларга нафақат таълим-тарбия бериш керак, қонунни ҳам яхшилаб ўргатиш керак

P. S: Ота-онасига ачиндим

https://youtu.be/GsLxscmRJlc?si=6wo1TNv1NISuNgj8
Шунақа "бир ўзим гўзалман" деб эффект видеодаги сохта юзи билан каррилаб чиқадиганлар бир куни ҳақиқий камерада асл башараси очилиб кетишидан қўрқмасмикин, деб ўйлаб қолдим🫣

P. S: Ўтган галги қизда оппоқ юзни, бунисида ингичка бурунларни тополмай қолдим.

@imaginative_girl
"Баъзида ўзимизни тан олишда шахсий бўшлиқни тўлдириш учун кимнингдир севгисини уйғотишга ҳаракат қиламиз. Агар кимдир мени севса, эҳтимол мен ҳам "ички Мен" ни сева оламан. Қачонки биз ўзимиздан қониқсак ва ўзимизни қабул қилсак, кимгадир ёқишимизга ҳожат йўқ".

Анастасия Залога

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ёшларининг қўшни давлатларда “ўқиши” – ўз-ўзини алдашми?

ЮНEСКО маълумотларига кўра, Ўзбекистон хорижда ўқиётган талабалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринга чиққан. Салкам 110 минг ўзбекистонлик бугун хорижда таълим оляпти. Бу бўйича мамлакатимиз Франция ва АҚШдан ҳам олдинда. Лекин ялтираган ҳар нарса олтин эмас деганларидек, талабаларнинг аксарияти қаерда ва қандай ОТМда ўқиётгани муҳим.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Биз ҳаммамиз даҳолармиз. Аммо сиз балиқни дарахтга кўтарилиш қобилиятига қараб баҳоласангиз, бутун умри давомида у ўзини аҳмоқ ҳисоблаб яшайди.

Альберт Эйнштейн

@imaginative_girl
Нимага ёш болаларни катталар ўзлари ҳам кўрмаган ажиналар билан қўрқитишади?

Бир танишим телефон қилиб "битта оғир вазиятга тушиб қолдим, ёрдаминг керак, бир мижозимни қизи билан ишлаяпман(психолог сифатида) у қиз ажиналарни кўряпти, мен эса қаттиқ қўрқяпман" деса бўладими🤦‍♀️

"Менга нимага қўнғироқ қилдинг, ҳамманг дўхтирга бор, энг аввало, қизни онаси борсин" дедим.

Айримлар ёш болаларни ўзлари ҳам кўрмаган шайтон, жинлар билан қўрқатишади, бу эса болалардаги кучли руҳий зарбага сабаб бўлади. Кейин кечаси иштонини ҳўллайди, сал овозга йиғлаб юборади, уйқусида туриб юради, кўзига бир балолар кўриняпти деб киннага, яна аллакимларга олиб бориб юришади. Ташқарида 21-аср, сунъий интеллект ва ҳ.к... Барибир бефойда ёзганим билан😏

@imaginative_girl
Жандара-жандара-жандара-жандара-жан илоҳий қўшиғи чиққандан бери кайфиятим кўтаринки🥹

Илмлари зиёда бўлсин, ахир жиннихонада ҳам кимдир дарс ўтиши керак🙏

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна битта қашқирлар макони)

Бунақа Тарбия фанлари доктори берадиган поняткадан кейин қўймуридлар қизларини қандай "қатиришини" тасаввур қиляпман😏

@imaginative_girl
Ҳар куни эрталаб эрта саҳар мажбуран уйғониб, "шанба-якшанба келсин мазза қилиб ухлайман" деб ўзини ўзи овутиб, шанба-якшанба куни автоматик тарзда ҳар кунгидан ҳам саҳар кўзини очволиб уйғонволадиган — фақат менми?! 😵‍💫

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Севинч Мўминова берган интервьюсини кўриб чиқиб шундай хулосага келдим: машҳур қўшиқчими, олимми, бошқами—барча ўзбек қизлари қалбан бир хил, яъни содда, хўп бўлади деб бош эгиш усулида тарбияланган, турмушини асраш учун ўзини қурбон қиладиган маъсумалар...

Ота уйидан оқ кўйлакда чиқиб кетиб, кўзида ёш билан қайтган қизлар—Сизлар дунёдаги энг кучли инсонларсиз. Шўх-шодон кулгуларингиз билан осмонга чиқариб кейин парча-парчалаб, бурдалаб ташлашганда ҳам ўзингиз ўзингизни қайта йиғиб, ҳеч кимдан кам бўлмай яшашда давом этасиз.

Кулиб яшанг, бахтли бўлинг, ҳеч кимса ўзингизни қийнашингизга арзимайди.

@imaginative_girl
"Дўстларим нима дейди, онам нима дейди, қариндошларим нима дейди" деб яшайдиган "болача"лар ҳақида

Тасаввур қилинг, сизга аёлингиз ёқади, у билан ўзингизни бахтли ҳис қиласиз, аммо у атрофдагиларга "ёқмайди". Сиз эса ундан 3-шахсларга ёқишини талаб қиласиз, у буни уддалашга ҳаракат қилади, аммо айрим сабабларга кўра уддалай олмайди.

Масалан, келин замонавий, қайнона-қайнота мутаассиб. Келинни ўғлини кўнглига қараб олиб берган, лекин келин энди улар хоҳлагандек бўлиши керак, уни қайта қисмларга бўлиб ясамоқчи бўлишади, 20-25 ёшли инсонни қайта тарбиялаш ишлари бошланиб кетади: ҳижоб кийсин, мусиқа эшитмасин ва ҳ.к... Келин кўнмайди, жанжал бошланади.

Ўғил ҳам бир муддат яшаб, ечим қилолмай, муаммони ечиш эмас, уни айланиб ўтиш учун келинни ҳайдаб юборади.

Аслида қандай бўлиши керак?

Аслида, агар оилада ўша эркакнинг заррача ҳурмати бўлса ўша оилага на унинг ота-онаси, на ака-опалари, на дўстлари, на бошқалар томонидан ҳужум бўлмайди.

Чунки оила қўрғонига қўрғон эгасидан берухсат ҳамма бостириб киравермаслиги керак, агар кираётган бўлса, демак у мустаҳкам қўрғон эмас ёки ҳали ҳам ота-онаси бағридан чиқолмай болалик қўрғонида иссиққина яшаяпти.

Шунинг учун, турмуш қуришда йигитнинг бойлиги, мавқеи ва ҳоказосидан кўра ота-онасидан эмоционал узилганлиги ва ақллилиги муҳимроқ деб ҳисоблайман.

Ўта "тарбияли": онасини чизиғидан чиқмайдиган", "қўй оғзидан чўп олмаган яхши йигит" ниқобидаги шахсий фикри йўқ, яқинлари бошқаруви остида қолганлардан Худони ўзи асрасин.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буларни ҳаммасини бир саҳнага АҚШ йиғолмаган, Андижон йиғармиш🤯🦾

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиянимнинг ҳафталаб ўтказган тазйиқларидан кейин (текин ўйинчоқ куни эмас, ундан олдинроқ) мингта каптар учириш ва Шохруххон келиши ҳақидаги рекламани кўриб Ашхобад паркка борудик.

Карусельдаги соатлаб навбатни гапирмай, одам ва кўчадаги пробкани кўриб кўп ҳам чидолмай қочиб қолдик, лекин қочиш осон эмас экан, уйга келганимизда қоронғу тушди.

"Елкамни чуқури кўрсин"," Худога солдим кароче", деб сотиб олган картамизниям ичида пули билан ташлаб келдик, каптар ҳам, бошқасиям бўлмади, ҳарқалай биз кўрмадик.

P. S: Бормаганлар тасаввур қилиши учун видео илова қилинди, ким ясаган бўлсаям👍
@imaginative_girl
Ҳаттоки космонавт бўлсангиз ҳам, Марсдан қайтаётганингизда хотинингиз сиздан нон олиб келишингни талаб қилаверади.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Белла ўз қадрини яхши билади, у шаҳзодасиз ҳам маликадек яшайди.

@imaginative_girl
Золим отанинг белгилари

Золим отанинг биринчи белгиси — ўз фарзандларини ҳурмат қилмайди, камситади, уларнинг истаклари ва ҳис-туйғуларини эътиборсиз қолдиради ёки уларни фикрини инобатга олмай болалари устидан қарор қабул қилади.

У оилада ҳаддан ташқари авторитар ҳукмронлик ўрнатади, шахсий чегараларни доимий бузади, ҳаммадан тўлиқ итоаткорликни кутади ва оқибатларини ҳисобга олмасдан қатъий қоидалар ва жазоларни қўллайди.

Золим отанинг иккинчи белгиси - эмпатиянинг етишмаслиги. У ҳиссий жиҳатдан фарзандларига узоқ, болаларининг ҳис-туйғулари билан қизиқмайди, тасалли ёки ёрдам беришни хоҳламайди. Бундан ташқари, у ҳаддан ташқари танқидчи, болаларини ерга уради ёки уларни ўзини мукаммал эмас деб ҳис қилишлари учун сўз ёки ҳаракатлардан фойдаланади.

Золим отанинг учинчи белгиси ишончсизликдир. У ўз фарзандларининг фаолиятига ҳаддан ташқари шубҳа билан қарайди, уларга ишонмайди, жосуслик қилиб ортларидан кузатади, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга уринади.

Ҳаттоки ўз фарзандларини тенгдошлари ёки мураббийлари билан соғлом муносабатлар ўрнатишга йўл қўймасликка ҳаракат қилиб, ҳаддан ташқари эгалик қилиши ҳам мумкин.

Золим ота ҳаддан ташқари тажовузкор, у ҳар доим ўз фарзандларининг қаердалиги ва фаолияти ҳақида билишни талаб қилиб, уларнинг ҳаётига ҳаддан ташқари аралашиб, болаларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатларини назорат қилади.

Золим ота бўлманглар, бу келажакда болаларга ўта оғир жароҳатларни олиб келади.

@imaginative_girl
Байрам муборак бўлсин 🌙

P. S: Бечора қўйларга раҳмим келяпти 😔

@imaginative_girl
Тариқча ақли билан ўзининг ожиз томонини яшириш учун хотинини дўппослаб, ўзини овутарди ўша тўнка эр.

Омина Шенликўғли "Мария"

@imaginative_girl
2024/11/16 06:36:39
Back to Top
HTML Embed Code: